Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 21 Июл 2016 Кӯришлар: 2082
Печат

 

tuygularШеърга сиғмаган туйғулар

МЕН ГУЛЛАРНИ ҚАЛБИМГА ЭКДИМ

Кўнгил ичра гоҳ шам йилтирайди, гоҳ зимистон чодирини ёяди. Кўнгилни ғам-ғурбат, айрилиқ тоши эзади, хароб этади. Муҳаббат эса, унинг бошини силаб эркалайди, юпатади.

Мен узоқдан сени қўмсаб келдим, азизим. Бугун яна қабринг бошидаман. Онанг тўкилиб-тўкилиб йиғлайди: «Вой болам-а, болам-а. Суйиб олган хотинингни кўнглини қандай топаман-а». Синглинг фарёд чекмоқда: «Акам-ей, акажоним-ей, душман ичди қонингни!»

Менинг бағрим кабоб, бутун вужудим армонли бир оғриқ билан қақшамоқда. Сенга теккан ўқ гўё менинг юрагимни тешиб ўтгандайин. Қалбимдан ўкинч, алам дарёси сел бўлиб оқмоқда, лекин тилим лол.

Қабрингга боқаман: ўтган йили мен келтирган гуллар хазонга айланибди, худди бизнинг севгимиз мисол, худди бир ҳовуч дуога айлангандайин. Бугун яна ўша сен севган, мен экканимда сен сувлар таратган турфа гуллардан олиб келдим. Сенга гул келтиряпману алам ва хижолатдан бағрим эзилиб кетяпти. Ахир, сен доимо менга қувончли кунларимда гул тутардинг, чиннигулларни севишимни билардинг.

Эсингдами, туғилган кунимда уч дона пушти гул бергандинг. Барча дўстларим келтирган гулларнинг шоҳи бўлган эди, гулларинг. Тўйимиз эса, гулхонага айланганди. Биринчи фарзандимиз туғилганда ҳам гул совға қилган эдинг…

Тўғри, мен ҳам сенга бир марта гул берганман, битириш имтиҳонида. Ўшанда гулларимни олиб, яна ўзимга тақдим этгандинг. «Гул гул билан бўлиши керак»,- дегандинг жилмайиб.

Ўша бахтли онларимизни эслаб, ҳозирги ҳолатинг кўз олдимга келади. Назаримда менга қўшилиб унсиз йиғлаётгандайсан. Бизни шу кўйга солган урушга лаънат, лаънат, лаънат!!!

Хаёлан сен билан суҳбатлашаман. Бағрим, хафа бўлма, мен келтирган гуллар қуриса. Менга берган ишқинг гуллари сўлмайди. Чунки мен уларни қалбимга экканман. У юрагим чашмасидан сув ичиб, тобора алвон тус олмоқда. Мен унинг ғунчаларидан фарзандларимизга ҳам улашаман. Токи улар ҳам меҳру муҳаббатни ҳис этиб яшашсин.

… Бир кун келиб мени ҳам сен томон олиб борадилар. Биз, албатта, учрашамиз. Ўшанда мен сенга ишқимиз гулини тутқазаман. Қалбимда авайлаган гулларимни. Мен бунга ишонаман.

 

Бихалича, Бобожон Ғафуров ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«Иссиқ-совуқ» қилиб келган бўлма яна…

 

Ҳар бир ота-она фарзандларини уйлантириш ёки узатиш чоғида ёшларнинг яхши яшаб кетишлари, биргаликда қўша қаришларини орзу қилади. «Синалмаган отнинг сиртидан ўтма»,- деган мақол бежизга айтилмаган. Бирор оила билан қуда-андачилик ришталарини боғлашни ният қилган кишилар, албатта, уларнинг етти пуштигача суриштиришади. «Ота-онаси ким? Оиласи бизга тўғри келадими?»- каби бир қатор саволларга жавоб топилгачгина, совчиликка отланадилар.

Муфассал...

Жонингизга жон бўлай, бегим!

 

Куз. Ноябр ойининг бошлари. Студентлардан имтиҳон олиш учун тайёргарлик кўриб, уйқуга кеч ётган бўлса ҳам, Умеджон қарғаларнинг тонгги овозларидан уйғониб, ҳовлига чиқди. Ўзи билан тенгдош ёнғоқ бутоқларига қўнган қушлар одам шарпасидан чўчиб, бирин-кетин учиб кета бошлади. Қарға оғзидан тушиб қолган ёнғоқни оламан, деган Умед биқинида қўққисдан пайдо бўлган оғриқ зарбидан ўзини зўрға ўнглаб олди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100454

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213927
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1819
2279
9233
8185301
63447
89570
8213927

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.123
Бугун: 22-05-2025 16:40:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015