Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 27 Сентябр 2019 Кӯришлар: 2214
Печат

 

paxta 2019Бохтар шаҳрининг «Қўрғон» тепалиги ёнидаги майдончада жорий йил пахта ҳосилини жамғариш бўйича биринчи 15 кунлик жамбаст қилинди. Бу ҳақда вилоят раиси аппарати ахборот-таҳлил бўлими хабар берди.

Вилоят раиси Қурбон Ҳакимзоданинг ташаббуси билан дала меҳнаткашларини қадрлаш ҳамда вилоят пахтакорларини ҳавасманд қилиш мақсадида, вилоят шаҳар ва ноҳиялари ўртасида меҳнат мусобақаси жорий

этилган бўлиб, у ҳар 15 кунда жамбаст қилинади.

Биринчи давр ғолиблигини Шаҳритуз, Бохтар ва Левакант пахтакорлари қўлга киритишди. Вилоят раиси тантанали вазиятда биринчиликни қўлга киритган Шаҳритуз ноҳияси раисига 15 минг, Бохтар шаҳри раисига иккинчи ўрин учун 10 минг ва Левакант шаҳри раисига учинчи ўрин учун 5 минг сомонийдан мукофот пули топширди.

Қурбон Ҳакимзоданинг маълум қилишича, вилоят пахтакорлари жорий ойнинг ўртасигача пахта тозалаш корхоналари ва қабул пунктларига 44 минг тоннадан ортиқ пахта топшириб, кўзланган режанинг 16,2 фоизини уддалашган.

- Пахта – миллий бойлигимиз, - деди Қ. Ҳакимзода ўз чиқишида, - етиштирилган ҳосилни охирги пағасигача териб олиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз ҳисобланади. Зеро, вилоят саноат корхоналари мунтазам фаолият юритиши ҳамда бюджетни бойитишда бу омил катта таъсир кўрсатади.

Йиғилиш сўнгида Қурбон Ҳакимзода вилоят пахтакорларига ишонч билдириб, вилоятда «Пахтазорда зарбдор меҳнатнинг 60 куни» эълон қилишни таклиф қилди. «Пахтазорда зарбдор меҳнатнинг 60 куни» мусобақаси 16 ноябр – Президент айёмида жамбаст қилинади. Йиллик режани бажарган шаҳар ва ноҳиялар қишлоқ хўжалиги идораларига енгил машиналар совға қилинади.

 

Шаҳритуз ноҳияси ва Бохтар шаҳри пахтакорлари олдинги сафда

Шаҳритуз ноҳияси ва Бохтар шаҳри пахтакорлари «Пахтазорда зарбдор меҳнатнинг 60 куни» мусобақаси эълон қилинишидан руҳланиб, «оқ олтин» топшириш режасини 50 фоиздан оширдилар.

Хатлон вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси маълумотига кўра, жорий ой ўртасигача Шаҳритуз ноҳияси пахтакорлари пахта топшириш режасини 54,1 фоиз ва Бохтар шаҳри деҳқонлари 52,9 фоизга бажарганлар.

Жорий йил вилоятнинг 19та шаҳар ва ноҳияларидаги пахтакор хўжаликларда 275,2 тонна «оқ олтин» жамғаришни мақсад қилишган.

 

«Хатлон вилоятида сув захираларини бошқаришни яхшилаш» лойиҳаси

Австриянинг Вена шаҳрида Тожикистон Республикаси ва ОПЕК фонди ўртасида «Хатлон вилоятида сув захираларини бошқаришни яхшилаш» лойиҳасини татбиқ этиш юзасидан келишув имзоланиш маросими бўлиб ўтди.

Келишувни Тожикистон Республикаси Молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода ва ОПЕК фонди Бош директори Абдулҳамид Алхалифалар имзолашди.

«Хатлон вилоятида сув захираларини бошқаришни яхшилаш» лойиҳасининг умумий маблағи 53,5 миллион Америка долларини ташкил этади. Бу маблағнинг 15,0 миллион долларини – Ислом Тараққиёт Банки, 25 миллион долларини –Саудия Тараққиёт Фонди, 10,0 миллион долларини – ОПЕК Халқаро Тараққиёт фонди ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати 3,5 миллион долларини ажратади.

Лойиҳани татбиқ этишдан мақсад иқлим ўзгаришига чидамли сув захираларини бошқаришни яхшилаш, деҳқон хўжаликлари даромадларини кўпайтириш ва сув таъминотини яхшилашдан иборатдир.

Мазкур лойиҳани татбиқ этиш 2019 йил бошланиб, 2025 йил якунланиши кўзда тутилган.

 

Саккиз ойда қўлга киритилган ютуқлар

Жорий йилнинг саккиз ойида Хатлон вилоятида солиқ топшириш режаси 101,1 фоиз бажарилиб, бюджетга 756,4 миллион сомоний маблағ киритилди. Бу кўзланган режадан 8,3 миллион сомонийга ортиқдир.

Бу ҳақда яқинда бўлиб ўтган жорий йил 8 ойида Хатлон вилоятининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти якунларига бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди. Йиғилиш вилоят раиси Қурбон Ҳакимзода бошчилигида бўлиб ўтди.

Берилган маълумотларга кўра, бу даврда вилоят шаҳар ва ноҳиялари бюджет соҳаси 1 миллиард 66 миллион сомоний маблағ билан таъминланган. Бу ҳисобдан 932,9 миллион сомоний ёки бюджет умумий маблағининг 87,5 фоизи ижтимоий соҳаларга йўналтирилган.

Вилоят раиси йиғилишда қишлоқ хўжалиги бошқармалари, молия ва солиқ идоралари раҳбарлари ҳамда Абдураҳмон Жомий, Қабодиён ноҳиялари раисларининг ҳисоботларини тинглаб, иш жараёнидаги кўрсаткичлар, ютуқлар, камчиликлар ҳақида маълумот олди. Вилоят раиси шаҳар ва ноҳия масъулларига пахтакор хўжаликларига имкон яратиб, қуёшли кунлардан фойдаланган ҳолда, етиштирилган ҳосилни талафотсиз жамғариб олиш ҳақида кўрсатма берди.

Шунингдек, Қурбон Ҳакимзода вилоят шаҳар ва ноҳиялари, ташкилот ва муассасалари раҳбарларига кўзга ташланаётган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш тадбирларини йўлга қўйиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Қоракўл қўйларини оширишнинг асосий омили

 

Баҳор чорвадорлар учун масъулият фасли ҳисобланади. Республикамиз чорвадорлари қарамоқларидаги 5 миллион 781 минг бош қўй-эчкиларни қиш фаслидан талафотсиз чиқариб, қўзилатиш мавсумини яхши ўтказишди. Айни пайтда республикамиздаги мавжуд қўй-эчкиларнинг 491 минг 385 боши ёки 8,5 фоизини қоракўл қўйлари ташкил этади.

Республикада қоракўлчиликни янада ривожлантиришнинг асосий омили

Муфассал...

Туркигўй шоирлар устоз Айний нигоҳида

 

Устоз Садриддин Айний ўзбек ва тожик адабиётининг ХХ асрдаги такрорланмас истеъдодли вакилидир. У фақат ёзувчи ва шоир бўлибгина қолмасдан, балки забардаст адабиётшунос, буюк олим сифатида, ўзбек адабиётшунослигини бошлаб берган алломалардан бири ҳамдир.

Унинг бу борадаги фундаментал ишлари ҳозирга қадар ҳам ўз илмий қимматини йўқотган эмас.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2402563

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9589189
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2016
3589
5605
9537691
88325
140751
9589189

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.169
Бугун: 19-05-2026 09:04:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015