Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 31 Октябр 2018 Кӯришлар: 1623
Печат

 

h tuychiev 2018- Азиз Тожикистонимизда мустақиллик йилларида жуда катта ижобий ўзгаришлар юз берди. Юртимизда кўтаринки руҳда ободончилик, бунёдкорлик ишлари йўлга қўйилганлиги қувонарлидир. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан ўлкамизнинг барча минтақалари кун сайин гуллаб-яшнамоқда.

Давлатимиз сарварининг кўрсатма ва топшириқлари билан маҳаллаларда янгиланишлар жадал суръатда йўлга қўйилмоқда.

Ҳафта бошида мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Суғд вилоятига иш сафари давомида аҳолининг турмуш даражаси билан танишиш, давлат истиқлолиятининг 30 йиллиги олдидан бунёд этилган бир қатор ҳаётий муҳим иншоотлар фаолиятини бошлаб бериш учун ноҳиямизга ташриф буюрганлиги тарихий воқеа бўлди. Ноҳиямиз заҳматкаш аҳолиси иштирокида Давлат бошлиғи дастлаб «Исфара-Хўжанд» автомобил йўлининг «Деҳмой-Меҳробод-Маданият» участкасини тантанали равишда фойдаланишга топширди. Шаҳарчамиз маркази, давлат ҳокимияти Жаббор Расулов ноҳияси ижроия органи маъмурий биноси ёнидаги майдончада мамлакат Президенти томонидан баландлиги 50, узунлиги 14 ва эни 7 метр бўлган давлат байроғи мажмуасининг очилиши эса, ноҳиямиз аҳолисининг ифтихорига сазовор бўлди. Ноҳиямиз марказидаги гуллар билан бурканган ва замонавий тарзда безатилган давлат байроғи мажмуаси шаҳарчамизнинг ҳуснига ҳусн қўшибгина қолмай, балки тобора ободонлашиб бораётган ноҳиямиз аҳли учун маданий ҳордиқ чиқариш масканига айланди, десам муболаға бўлмайди. Шунингдек, Давлатимиз сарварининг аҳолига кўрсатаётган ғамхўрликларининг изчил давоми ҳисобланган «Меҳробод» саломатлик маркази фойдаланишга топширилиши қишлоқ жамоати аҳолиси соғлиғини тиклашга қаратилган яна бир эзгу амал ҳисобланади. Албатта, Тожикистон Республикаси Президенти иштирокида ноҳиямизда фойдаланишга топширилган бошқа иншоотлар ҳам Тожикистон давлат истиқлолиятининг 30 йиллиги олдидан қурилган байрам иншоотлари сирасига киради.

Давлат бошлиғининг ноҳия фаоллари ва аҳоли билан ўтказган учрашуви ҳамда унда Президентимизнинг сўзлаган нутқи эса, биз – масъуллар учун эсда қоларли ва фаолиятимиз давомида фойдаланадиган кўрсатмалар бўлди. Давлатимиз бошлиғи ўз чиқишларида таъкидлаганидек: -«Кейинги уч-тўрт йил ичида, Жаббор Расулов ноҳиясида жуда катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари йўлга қўйилди».

Айниқса, ноҳиямизга ишбилармон раҳбар Комилжон Салимзода раис этиб тайинланганидан сўнг, ободончилик ва бунёдкорлик ишлари янада авж олганлигини тан олмасдан илож йўқ. Ноҳия раисининг ташаббуси билан ноҳия ва шаҳарчамиз маҳаллий йўлларидан 45 километри асфалтланиб, бу эзгу ишлар изчил давом эттирилмоқда. Ижтимоий-маданий иншоотлар таъмирига маҳаллий тадбиркорларни жалб этиш ҳам Давлатимиз бошлиғи кўрсатмаларидан келиб чиқади.

Айни пайтда «Меҳробод» қишлоқ жамоати аҳолиси заҳмат билан етиштирган «оқ олтин» ҳосилини йиғиб-териб олмоқда. Бундан ташқари, қишлоқ жамоати кузги ҳарбий чақириқ маъракасида ҳам илғорлардан бўлиб, ҳарбий хизматга чақириқ режаси бажарилди. Энг асосийси, бугун ёшларимизда ватанпарварлик ва маърифатга интилиш ҳислари шаклланган бўлиб, ҳарбий хизматга ихтиёрий отланганлар сафи ошиб бораётганлиги қувонарлидир.

Мамлакатимиз Президенти ва Ҳукуматимиз олиб бораётган оқилона сиёсат моҳиятини аҳолига етказишда оммавий ахборот воситаларининг роли катта эканлигини таъкидлашни истардим. Шунинг учун ҳам, республикамиз даврий матбуотига обуна жараёнини яхши ташкил этганмиз ва бу маърака бевосита ноҳия раиси Комилжон Салимзода назорати остида эканлиги учун ҳам уюшган ҳолда кечмоқда.

«Халқ овози» газетаси ўзимизники ва у халқимизнинг минбаридир. Шу боис, жорий йил ҳам ўтган йиллардагидек «Халқ овози» газетасига обуна бўлиш қишлоқ жамоатимиздагина эмас, балки Жаббор Расулов ноҳиясида ҳам кўнгилдагидек кечишига ишончим комил…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг «Меҳробод» шаҳарчасига ташрифи қутлуғ бўлиб, «Меҳробод» янада обод бўлажак, иншооллоҳ!

Ҳадиятулло ТЎЙЧИЕВ,

Жаббор Расулов ноҳияси,

«Меҳробод» шаҳарчаси раиси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Лимонзорлардаги қут-барака

 

Вахш водийси лимон етиштиришда республикамизнинг бошқа минтақаларидан фарқ қилади.

Бир неча ўн йиллар муқаддам лимон етиштиришда водийнинг саховатли ҳамда танти халқи республикамиз миқёсида етакчи мавқени қўлга киритган эди. Фуқаролар уруши ва унинг мудҳиш жараёнлари туфайли лимон етиштириш суръати кескин равишда пасайиб, соҳага эътибор бериш ёддан кўтарилиб кетди,

Муфассал...

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Оллоҳ берган талантим бўлса,

Тадбиркорлик санъатим бўлса,

Яхши дўстлар қанотим бўлса,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100519

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213940
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1832
2279
9246
8185301
63460
89570
8213940

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.125
Бугун: 22-05-2025 16:47:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015