Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 15 Октябр 2015 Кӯришлар: 2421
Печат

 

x.butaevОллоҳ берган талантим бўлса,

Тадбиркорлик санъатим бўлса,

Яхши дўстлар қанотим бўлса,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Истиқлолдан олиб сурурни,

Юрагимга солиб ғурурни,

Куйлаб юрсам шеъру шуурни,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Курашмоққа чорласа ҳаёт,

Ҳар бир қадам келтирса нажот,

Меҳнат қилиб тополсам роҳат,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Истиқлолдан нур олса юртим,

Зафарлардан дур олса элим,

Ютуқлардан шодланса дилим,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Истиқлол кўп берган имконни,

Келажакка ишонч, имонни,

Баланд тутсак байроқ-нишонни,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Сомонийнинг вориси бўлсак,

Юрт қўйнида яйрасак, ўссак,

Булбулона қувнаб сайрасак,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Истиқлолнинг фарзанди бўлсак,

Элу юртнинг дилбанди бўлсак,

Улуғ йўлда зўр, танти бўлсак,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Яшаш жойим ҳур диёр бўлса,

Атроф тўла дўсту ёр бўлса,

Яратганим боғу роғ бўлса,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Тоғларимиз пурвиқор бўлса,

Этаклари лолазор бўлса,

Боғларимиз мевазор бўлса,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Шунча бўлар Оллоҳ бергани,

Дўстлар келса ҳавас қилгани,

Чин юракдан аҳвол сўргани,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Юртим бўлса  жаннат маскани,

Бахтга чорлаб ҳамма-ҳаммани,

Эъзозласа ёшу каттани,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Истиқболга йўл олсак шаҳдам,

Жаҳолатга беролсак барҳам,

Барча бизга бўлолса ҳамдам,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Жаннатмакон юртимиз бўлса,

Эллар ўсиб, улғайиб юрса,

Ютуқлардан кўнглимиз тўлса,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Қўл узатсак, етса ҳар жойга,   

Ўхшаб юрсак бадавлат бойга,

Етар бўлсак, ҳаттоки, ойга,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Дўст ёронлар юрса ёнимдан,

Шогирдларим тутса қўлимдан,

Набиралар чопса пойимдан,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Ҳақиқатга айланса тушлар,

Мақтамоққа арзиса ишлар,

Қадринг билса кўрган кишилар,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Ҳар хонада тўю тантана,

«Хуш омадед» бўлса анъана,

Орзумиз ҳам ушалса яна,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Ҳамроқул Бўтаёров, Турсунзода ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ҳабибулло Ботиров: -Инсон… шуҳратда ҳам синалади

 

Авжи баҳор. Субҳидам. Йўловчи машинадан тушиб, дарвозадан лолақизғалдоқлар гулхани лов-лов ёниб турган, қарийб юз йиллик тарихга эга бўлган қабристонга қадам қўяман. Бу ер ҳаётнинг минг бир ташвишини елкага ортиб, бир кам дунёнинг камини бут қиламан деб, рўзғорнинг тубсиз ғорига кўмилиб кетмаслик учун эҳтиётлик билан елиб-югурган, аммо охир-оқибат, келиб-келиб тўхтаган, тин олган, йиртиқ-ямоқ бўз яктаги устида ҳилвираб

Муфассал...

«МЕҲРОБОД» ЯНАДА ОБОД БЎЛАДИ

 

- Азиз Тожикистонимизда мустақиллик йилларида жуда катта ижобий ўзгаришлар юз берди. Юртимизда кўтаринки руҳда ободончилик, бунёдкорлик ишлари йўлга қўйилганлиги қувонарлидир. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан ўлкамизнинг барча минтақалари кун сайин гуллаб-яшнамоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100683

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213998
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1890
2279
9304
8185301
63518
89570
8213998

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.23
Бугун: 22-05-2025 17:04:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015