Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 02 Март 2017 Кӯришлар: 1692
Печат

 

marifat 2017Қўрғонтепа шаҳрида Хатлон вилояти раиси қошидаги Фуқароларнинг ҳуқуқий тарбияси бўйича координацион-методик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ховалинг, Балжувон, Данғара ва Бохтар ноҳиялари Фуқароларнинг ҳуқуқий тарбияси бўйича координацион-методик кенгашлари бажарган ишлар ҳисоботлари тингланди.

Вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ўз чиқишида аҳоли ҳуқуқий тарбияси йўналишидаги ишларни кучайтириш, аҳоли томонидан бўладиган мурожаатларга ўз вақтида эътибор қаратиш, шунингдек, қонунлар моҳиятини тарғиб этишга жиддий муносабатда бўлиш зарурлигини таъкидлади.

- Бу мақсадларда жойларда мунтазам аҳоли билан учрашувлар ташкил этиш самара беради, - деди Д. Гулмаҳмадзода. - Мулоқотлар аҳолининг ҳуқуқий маърифати ошишига хизмат қилиши табиий.

Мажлисда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Янги тиббиёт нуқталари фаолияти

Шамсиддин Шоҳин ноҳиясининг Чагам ва Пистамозор қишлоқларида иккита саломатлик маркази фойдаланишга топширилди.

- Мазкур марказлар ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар доирасида қурилиб, замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлантирилган, - деди Шамсиддин Шоҳин ноҳияси биринчи тиббий санитар ёрдам кўрсатиш бўйича менежери Аҳмадхон Дўстов.

Бу марказларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Оилавий тиббиёт марказида мутахассислар тайёрланди.

- Эндиликда бу қишлоқлар аҳолисига малакали кардиолог, офталмолог, гинеколог врачлар тиббий хизмат кўрсатади,- деди А.Дўстов.

 

Кўлоб шаҳри кутубхонаси фонди бойиди

Кутубхоналар фондини бойитиш, аҳолини китоб мутолаасига кўпроқ жалб қилиш ва уларнинг маънавияти даражасини юксалтириш мақсадида мамлакат Ҳукумати томонидан кўп ишлар амалга оширилмоқда. Бюджет маблағлари ҳисобидан Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги китоб карвони воситасида кутубхоналарга юзлаб янги нашр этилган адабиётлар келтирилиб, ўқувчилар қўлига етиб бормоқда.

- Тожикистон Миллий кутубхонасидан Кўлоб шаҳри марказий кутубхонасига 1000 нусха китоб келтирилди, шунингдек, давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органи бюджетидан 8 минг сомонийга 560 нусха янги нашр этилган адабий китоблар сотиб олинди, - деди Кўлоб шаҳри марказий кутубхонаси директори Қурбон Намозов.

Зарурий шароитларни яратиш, шаҳар ва қишлоқлар кутубхоналари фаолиятини юқори даражада йўлга қўйиш мақсадида, уларни китоблар билан таъминлаш бараварида, кейинги уч йил давомида кутубхоналар учун 18 минг сомонийлик маблағ эвазига стол-стуллар, китоб жавонлари сотиб олинди.

 

Муҳим ва долзарб мулоқот

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хатлон вилояти бошқармаси бошлиғи Искандар Солеҳзода Фуқаролик жамияти билан ишлаш ҳамда милиция ислоҳоти жамоатчилик кенгашининг ишчи ҳайъати билан мулоқот уюштирди.

- Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хатлон вилояти бошқармаси қошидаги Фуқаролик жамияти билан ишлаш ҳамда милиция ислоҳоти жамоатчилик кенгаши жиноятчилик камайиши ҳамда вилоятда содир этилган жиноятларни очишга ҳисса қўша олади, - деди И. Солеҳзода. - Шунингдек, ташкилот ички ишлар органларига жамият тартибини сақлаш, ҳуқуқ бузилиш ҳолатлари олдини олиш ва жамият муносабатларини демократиялаштиришда ёрдам бериши мумкин.

- Кенгашимизга фуқаролик жамияти, жумладан, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари, адвокатлар ва жамиятда обрў-эътиборга сазовор фаол фуқаролар  киритилган, - деди мазкур кенгаш раиси Лоҳутий Шоназаров.

Искандар Солеҳзода Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хатлон вилояти бошқармаси қошидаги Фуқаролик жамияти билан ишлаш ҳамда милиция ислоҳоти жамоатчилик кенгаши ҳайъатига уларнинг фаолиятлари самарасини ошириш мақсадида қисқа муддат ичида барча шаҳар ва ноҳиялар бўлимларида иш кабинетлари очишга ёрдам беришни ваъда қилди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

МУШТИПАР ОНАМ

 

Куз...

Ташқарида ёмғир ёғади майин,

Кулба ичра маъюс ўтирар бир жон.

Йўлларга термулиб кун давомида,

Кимнидир кутади, кутар у ҳамон.

Муфассал...

АЁЛ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТСА…

 

Тожикистон Республикаси Олий судининг жорий йил биринчи ярим йиллик фаолиятига якун ясалган матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён, Олий суд коллегиялари раислари ва судялар журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар беришди.

- Умуман, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат судларига 84 минг 71та иш, илтимос ва таклифлар тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100633

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213974
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1866
2279
9280
8185301
63494
89570
8213974

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.209
Бугун: 22-05-2025 16:59:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015