Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Июл 2017 Кӯришлар: 1671
Печат

 

general ugli 2017ёки мангуликка дахлдор инсон

Донишманд айтганидек, инсоннинг умри неча йил яшагани билан эмас,  амалга оширган эзгу ишлари билан ўлчанади. Спитамен ноҳиясида бу хусусда гап кетганда, албатта, генерал Абдужалил Абдусаломов номи алоҳида ҳурмат билан тилга олинади. Оддий, хоксор бу инсон чиндан ҳам мангуликка дахлдордир.

Абдужалил Абдусаломов 1936 йил 17 ноябрда Нов (ҳозирги Спитамен) ноҳиясининг Қўштегирмон (ҳозирги Сариосиё) қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келди. Абдужалил 2 ёшга етганда, тақдир уни отасидан айирди. Ҳаётнинг барча машаққатларини тортиш, фарзандни тарбиялаб, камолга етказиш онаси Нурбибининг зиммасига тушди.

Ота дийдорига зору саргардон,

Эркалик нелигин билмаган инсон.

Тириклик ғамларин тотган ўксик жон,

Бу менинг ёшлигим, менинг ёшлигим…

Нурбиби хола қишлоқнинг саводли аёлларидан эди. Шу боис, ёш Абдужалилнинг ёшлигидан билимли бўлишига ҳаракат қилди. Уйда ҳам ўқиш-ёзишдан сабоқ берди, сўнгра қишлоқдаги 10-ўрта мактабга элтди. Онаизорнинг мақсади битта эди: Абдужалил ўқиб, халқу Ватанга керакли инсон бўлиб етишса.

Волидасининг орзу-умидларини рўёбга чиқариш мақсадида Абдужалил ўрта мактабни тугатгач, олийгоҳга кириш учун мамлакат пойтахти – Душанбега келди. Моддий шароит боис бир йил қурувчи сифатида меҳнат қилди. Ниҳоят, 1957 йили у В. И. Ленин номидаги Тожикистон Давлат университети (ҳозирги Тожикистон Миллий университети)га ҳужжатларини топширди. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Абдужалил Абдусаломов ушбу олийгоҳни 1962 йил битирди. Онаси Нурбиби холанинг орзу-умидлари рўёбга чиқди.

Абдужалил дастлабки меҳнат фаолиятини Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасининг умумий назорат бўлимида бошлади. Бу ерда  тажрибали ҳуқуқшунос К. И. Шварцдан соҳа нозикликларини қунт билан ўрганди. 1964 йилнинг ноябрида Абдужалил Тожикистон Компартияси Марказий Комитети Ижроия аппарати ҳузуридаги маъмурий орган бўлими инструктори вазифасида меҳнат қилди. Бу вазифада 1971 йилгача ишлади. Бу орада, яъни 1969 йил собиқ СССР Компартияси Марказий Комитети ҳузуридаги Тошкент олий партия мактабида ҳам таҳсил олди. Абдужалил Абдусаломов 1972 йили Хўжанд шаҳри прокурори, 1977 йил эса, Қўрғонтепа вилояти прокурори вазифаларида самарали фаолият кўрсатди. Бенуқсон иш олиб боргани боис, вилоят ҳуқуқшунослари орасида катта обрў-эътибор қозонди, шуҳрат топди. Шу боис ҳам, ўша кезлари Абдужалил Абдусаломов Тожикистон Олий Совети Президиуми фармонига кўра, «Тожикистон Республикасида хизмат кўрсатган ҳуқуқшунос» унвони билан мукофотланди. Шунингдек, собиқ СССР Олий Совети Президиумининг фармони билан у III даражали давлат адлия маслаҳатчиси этиб тайинланди ва генерал-майор унвонига эга бўлди. 1987 йили А. Абдусаломов Турсунзода шаҳри прокурори сифатида фаолият олиб борди.

Республикамиз мустақиллигининг дастлабки йиллари суронли кечгани кўпчиликка маълум. Ана шундай таҳликали даврда унга нисбатан қуролланган кишилар қуролдошларига очилган жиноий ишни тўхтатиш хусусида таҳдид  оҳангида қўнғироқ қилишарди, ҳатто, уйига ҳам келгандилар. Аммо А. Абдусаломов шундай кезларда ҳам қонун юзасидан иш кўриб, давлат ва жамият нуфузини сақлаб қолишга ҳисса қўшганди. 1994 йили  Тожикистон Прокуратурасининг 70 йиллиги тантанасида Абдужалил Абдусаломовга «Тожикистон Республикаси прокуратураси органининг хизмат кўрсатган ходими» фахрий унвони берилди. 1995 йил у Суғд вилояти прокурорининг ўринбосари, 1996-1998 йиллар Ж. Расулов ноҳияси прокурори, сўнгра Исфара шаҳрида нафақага чиққунча фаолиятини давом эттирди. А. Абдусаломов умри давомида устозларидан ўрганганларини шогирдларига меҳр билан ўргатиб, ибратли фаолиятини тарих зарварақларига муҳрлаб кетди.

А. Абдусаломов турмуш ўртоғи Ҳалима опа билан бахтли ҳаёт қуриб, уч нафар фарзандни дунёга келтириб, камолга етказди. Нодирахон - иқтисодчи, Сайёра - ўқитувчи, якка-ю ёлғиз ўғли Алишер ота изидан борди. Айни пайтда у давлат ҳокимияти Спитамен ноҳияси ижроия органида бош мутахассис-ҳуқуқшунос вазифасида фаолият кўрсатяпти.

Самарали меҳнатлари эвазига А. Абдусаломов 2004 йили II даражали «Шараф» ордени билан мукофотланди.

Ҳикоямиз қаҳрамони, бутун умрини қонун устуворлигига бағишлаган чин инсон Абдужалил Абдусаломов 2005 йилда 69 ёшида вафот этди. Аммо у киши гарчи жисман орамизда бўлмаса-да, қилган ибратли амаллари билан мангу барҳаётдир.

 

Раҳматжон ШОЙИМҚУЛОВ,

Спитамен ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Яна 40 нафар аёл ишли бўлди

 

Энди Ашт ноҳияси умумтаълим муассасалари ўқувчилар кийимларига буюртма бериш учун бошқа шаҳар ва ноҳияларга боришмайди. Кийимлар ноҳия маркази - Шайдон шаҳарчасида янги иш бошлаган тикувчилик цехида тикилади. Шунингдек, маҳаллий чеварлар ҳарбийлар, шифокорлар учун ҳам либослар тикиб беришади.

Янги тикувчилик корхонаси маҳаллий тадбиркор Пўлат Ашуров

Муфассал...

ТОЖИКИСТОН-ТУРКМАНИСТОН: ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ

 

14 июл куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Учрашувда Тожикистон ва Туркманистоннинг томонларни қизиқтирган соҳалардаги давлатлараро муносабатлари ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100712

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214005
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1897
2279
9311
8185301
63525
89570
8214005

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.42
Бугун: 22-05-2025 17:08:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015