Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 22 Январ 2015 Кӯришлар: 2105
Печат

 

toghlik 1 Футбол

МАМЛАКАТ МАРКАЗИЙ

СТАДИОНИДАГИ ЎЙИН

Олий лига жамоалари ўртасида уч карра Тожикистон чемпиони, пойтахтнинг «Истиқлол» клуби нуфузи жиҳатдан Осиё клублари ўртасида иккинчи мақомга эга бўлган «Осиё  футбол конфедерацияси кубоги-2015» турнирининг саралаш босқичи биринчи турида Ироқнинг «Эрбил» жамоасини қабул қилади.

Ўйин жараёнини бошқариб бориш бухоролик, 30 ёшли ФИФА рефериси Илгиз Танташевга ишониб топширилган.

Ён чизиқларда унга Ҳусниддин Шодмонов ва Алишер Усмоновлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам эса, Шерзод Қосимовдир.

Ўзбекистонлик ҳакамлар ишини қирғизистонлик ҳакамлар нозири Виктор Колпаков кузатиб боради.

Матч комиссари - малайзиялик Тох Сен Ни.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин жорий йилнинг 25 феврали куни соат 14.00 да Республика марказий стадионида бўлиб ўтади.

----------------    Футзал    ----------------

АВВАЛГИ МАВҚЕ

САҚЛАБ ҚОЛИНДИ

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) эълон қилган янги рейтинг-варақаси рўйхатига кўра, футзал бўйича Тожикистон миллий терма жамоаси 900 балл жамғариб, ўзининг аввалги 57-ўрнини сақлаб қолди.

Халқаро рейтингда испаниялик футзалчилар пешқадамлик қилмоқдалар. Шунингдек, Бразилия, Россия, Италия, Аргентина, Португалия, Эрон, Украина, Чехия, Колумбия терма жамоалари ҳам кучли ўнликдан жой олишган.

Осиё футзали рейтингида эса, эронлик мини-футболчилар «карвонбошилик» қилишмоқда.

Япония, Таиланд, Ўзбекистон, Автралия, Хитой, Қувайт, Ветнам, Индонезия термалари ҳам кучли ўнталикка киришган.

----------------    Бокс    ----------------

БИШКЕКДА ХАЛҚАРО

ХОТИРА ТУРНИРИ

Қирғизистон Республикаси пойтахтидаги спорт қасрида 28 январдан 1 февралгача бокс бўйича Совет Иттифоқи Қаҳрамони Дуйшенқул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилади.

Тожикистонлик «чарм қўлқоп» усталари ҳам бу халқаро турнирда ўз кучларини синаб кўрадилар.

Турнирда ўндан ортиқ Россия, Хитой, Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон сингари давлатларнинг намояндалари қатнашадилар. Шулардан Таиланд, Эстония, Литва, Монголия каби мамлакатлар боксчилари илк бор иштирок этишади.

Бу халқаро турнир мақомини ошириш мақсадида, яъни қитъа ва жаҳон чемпионатлари, олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи мусобақага айлантириш учун Осиё бокс конфедерацияси тақвимига киритилган.

 

======    Жаҳонда    ======

--------------    Кураш    --------------

 «ЖАҲОН КУБОГИ-2015»ДАГИ РАҚИБЛАР АНИҚ

Швейцариянинг Лозанно шаҳрида курашнинг юнон-рим ва эркин кураш турлари бўйича «Жаҳон кубоги-2015» беллашувларининг саралаш гуруҳлари иштирокчиларини аниқлаб берувчи қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, юнон-рим курашининг биринчи гуруҳида Россия, Венгрия, Арманистон ва Туркия намояндалари гиламга чиқишади.

Иккинчи гуруҳда эса, Эрон, Озарбайжон, Швеция ва Германия давлатлари вакиллари финал йўлланмаси учун курашадилар. 

Саралаш мусобақалари 19-20 феврал кунлари Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтади.

Шунингдек, эркин усулдаги кураш тури бўйича биринчи гуруҳда Россия, Куба, АҚШ ва Мўғулистон полвонлари ўзаро куч синашадилар.  Иккинчи квартетда эса, Эрон, Белорус, Озарбайжон ва туркиялик спортчилар беллашадилар.

Мусобақалар 11-12 апрел кунлари Американинг Лос-Анжелес шаҳрида ташкил этилади.

--------------    Теннис    --------------

ҒОЛИБЛИККА

ДАЪВОГАРНИНГ СОВРИНИ

Теннис бўйича яқинда бўлиб ўтадиган Australian Open – Австралия очиқ чемпионатининг ғолиблигига даъвогарлардан бири, деб тахмин қилинаётган чехиялик Петра Квитова Сидней шаҳрида ўтказилган халқаро теннис мусобақасида ғолиб чиқди ва ўз фаолиятидаги 15-совринни қўлга киритди.

У мусобақанинг финал босқичида ватандоши Каролино Плискова устидан ғалаба қозонди.

Австралия очиқ чемпионати фоваритларидан бири Петра Квитова илгари ҳам икки марта Уимблдон чемпиони унвонига эга бўлган.

--------------    Бокс    --------------

ҲИМОЯ ЖАНГИ

ШАРТНОМАСИ ИМЗОЛАНДИ

Касбий бокснинг WBA, WBO, IBF, IBO йўналишлари бўйича ўта оғир вазнли спортчилар ўртасида жаҳон чемпиони, украиналик Владимир Кличко ўз чемпионлик камарларини ҳимоя қилиш учун навбатдаги жангни ўтказиш тўғрисидаги шартномани имзолади.

У жорий йилнинг 25 апрели куни Ню-Йоркдаги «Мэдисон-сквер-гарден» спорт аренасида америкалик Брайант Женнингсга қарши рингга кўтарилади.

Америкалик боксчи касбий рингда 19 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалабага эришган.

Амалдаги чемпион Владимир Кличко эса, 66 та жанг ўтказиб, шуларнинг 63 тасини ғалаба, 3 тасини мағлубият билан тугатган.



КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Паём ва энергетиклар

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Паёмини тарғиб этиш мақсадида, Норак шаҳри "Бойғози" ГЭСи мажлисгоҳида катта йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда гидроэлектростанция директори Рустам Зоғаков сўзга чиқиб, мамлакат Президентининг Паёмини тақдирсоз ва жамият тараққиётини

Муфассал...

Яна куз, яна сентябр…

 

ёхуд «Муносабат»нинг ҳам озгина мантиққа мос келгани яхши

Кечагидек эсимда. Болалигимизда бошланғич синфда сабоқ берадиган ўқитувчимиз Янги йил байрами арафасида қайсидир болалар шоирининг: - Яна қиш, яна январ, яна келди Янги йил,- деб бошланувчи шеърини онгимизга қўрғошиндек қуйиб, хор билан айттирарди.

Шу хотирадан таъсирланиб, мен ҳам мақолага "Яна куз, яна сентябр, яна келди Билимлар байрами" деб, сарлавҳа қўйишга қарор қилдим. Бироқ хор билан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101082

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214173
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2065
2279
9479
8185301
63693
89570
8214173

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.59
Бугун: 22-05-2025 18:09:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015