Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 17 Август 2017 Кӯришлар: 1585
Печат

 

a abdullozoda 2017Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар ва спорт комитети раиси Аҳтам Абдуллозода журналистлар ҳузурида жорий йил биринчи ярим йиллигида ёшлар, спорт ва шу билан бирга сайёҳлик соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш йўналишида комитет томонидан 3 миллион 901 минг 436 нафар иштирокчи қатнашган 13 минг 615та тадбир ўтказилганини таъкидлади.

Аҳтам Абдуллозоданинг маълум қилишича, 2017 йилнинг «Ёшлар йили», деб эълон қилиниши билан давлат ёшлар сиёсатининг барча йўналишларини амалга ошириш мақсадида республика минтақаларида ўтказиладиган барча тадбирлар Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмон ва «Ёшлар йили»нинг бош ҳомийси Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустами Эмомалининг бевосита қўллаб-қувватлаши билан юқори ташкилий даражада йўлга қўйилган.

- Спорт миллат маданиятининг муҳим рукнларидан бири ҳисобланади, -деди А.Абдуллозода матбуот конференцияси давомида. – Миллий спорт турларининг йўқолиб кетмаслиги учун 2017 йил бошидан «Миллий спорт турлари» фестивалини янгидан режалаштириб, Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали бошчилигида унинг биринчи босқичи Наврўз байрами арафасида қишлоқлар ўртасида бўлиб ўтди. Иккинчи босқич эса, Миллий бирлик куни остонасида минтақалардаги шаҳар ва ноҳиялар ўртасида ташкил этилиб, фестивалнинг учинчи босқичида иштирок этувчи терма жамоалар аниқланди.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар ва спорт комитети «Миллий спорт турлари» фестивалининг учинчи босқичини Душанбе шаҳрида кўтаринки руҳда ташкил этишга тайёргарлик кўрмоқда.

- «Миллий спорт турлари» фестивалида спортнинг 8 тури бўйича мусобақа ва 12 тури бўйича спорт намойишлари ўтказилиши режалаштирилган, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар ва спорт комитети раиси А. Абдуллозода сўзида давом этар экан. – Биз «Миллий спорт турлари» фестивалини келажакда тақвимга киритиб, ҳар йили ўтказишни режалаштираяпмиз.

Таниқли спортчи Комроншоҳи Устопириённинг икки йил муддатга мамлакатимизда ўтказиладиган миллий кураш мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилингани масаласида тўхталган А.Абдуллозода шундай деди:

- Бу - ишчи гуруҳнинг қарори. Масаланинг барча томонлари Комроншоҳи Устопириённинг ўзи ва мураббийси иштирокида видеоёзувчининг ҳар бир дақиқаси синчковлик билан томоша қилиниб, кўриб чиқилди. Хулоса шундай бўлдики, ҳакам спортчига нисбатан ноҳақликка йўл қўймаган.

Унинг фикрича, ҳар бир миллат учун ахлоқ биринчи ўринда туради. Ва бугунги кунда спортчи давлат ва миллатни халқаро миқёсида танитадиган шахсдир. Унинг юксак даражадаги спорт маҳорати бўлиши билан бирга, фуқаролик масъулияти ва намунавий одоби ҳам бўлиши шарт.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ишқим менинг, эй саргардон ишқим, Сендан ғамларимга излайман паноҳ...

 

Ишқим менинг, эй оташ мисол ишқим,

Ёноқлари алвон - арғувонимсан менинг.

Орзулару армонлар оламида

Шеърларим – армуғонимсан, менинг.

     Ишқим менинг, эй шайдолигим ишқи,

Муфассал...

ТОТЛИДИР БОЛДАН, АСАЛДАН, ЎЗБЕГИМ ТОЖИК БИЛАН…

 

Узоқ йиллар қатор илмий муассасалар, шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти ижроия аппарати ахборот-таҳлиллар бўлими раҳбари, Тожикистон Ҳукумати қошидаги Телевидение ва радиоэшиттириш комитети раиси ўринбосари вазифаларида фаолият юритган, айни пайтда Тожикистон Ҳукумати қошидаги "Ховар" Тожикистон миллий ахборот агентлиги масъул котиби сифатида хизмат қилаётган, биринчи даражали

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101019

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214145
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2037
2279
9451
8185301
63665
89570
8214145

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.183
Бугун: 22-05-2025 17:57:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015