Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 11 Декабр 2018 Кӯришлар: 1603
Печат

 

m yusufiy 2018Ишқим менинг, эй оташ мисол ишқим,

Ёноқлари алвон - арғувонимсан менинг.

Орзулару армонлар оламида

Шеърларим – армуғонимсан, менинг.

     Ишқим менинг, эй шайдолигим ишқи,

     Сендан замиримда бор гина-алам.

     Ошиқликдан оқар кўз ёшлар каби

     Дафтаримга тўкилур ашки қалам.

Ишқим менинг, эй менинг пок, содда ишқим,

Шодлигимсан - пуртараб шомим менинг.

Оҳ, сенинг ғамнок розларингни энди

Пинҳон этар лаби хандоним менинг.

     Ишқим менинг, сенинг завқ-шавқингдан,

     Каптар юрагидек тепар дилим менинг.

     Хаста нигоҳимдан сув тўлқинидек,

     Мавжланур нури пок – манзилим менинг.

Баҳор ошиқлигидек қолдириб доғ,

Кузак боғларидек қолдириб оҳ.

Ишқим менинг, эй саргардон ишқим,

Сендан ғамларимга излайман паноҳ.

 

***

Кўрдиму ўзга билан баданим муз бойлади,

Сўз демоққа йўқ мажол,

                                     даҳаним муз бойлади.

Ҳолсизману бемадор, танимда йўқдир жоним,

Жонимнинг риштаси-ю

                                 пираҳаним муз бойлади.

 

Боққил-эй, бу ҳолима,

                                     сактаи дил бўлдим-ку,

Оҳ, ғамларинг дастидан

                                    дил-таним муз бойлади.

На шодлигу на-да ғам, на аламни биламан,

Бу ғам мени ўлдирди,

                                     кафаним муз бойлади.

 

Ишқинг оташи маним жигаримни куйдирди,

Вой-дод дея, кул бўлиб,

                                    куйганим муз бойлади.

 

Бундан сўнг ошиқлигу

                                       ишқдан уздим умидим,

Пушаймонман, ишқ ҳиссин

                                     туйганим муз бойлади.

 

***

Ё Раббим, ҳеч кимсага

                                  раво кўрмам бадкорлик,

Илтижом ҳам шу эрур: кимсага берма хорлик.

Тик қадлар ҳам букчаюр

                                     бу рўзгор ташвишидан,

Ғамлар камроқ бўлсин-эй,

                                   бўлмасин гирифторлик.

Дили зулмат қоплагай аёлнинг бу тун аро

Ёри ўзга малакка қилса агар хушторлик.

 

Нечун ҳар дам берурсан эзилган дилга озор,

Мен ҳам ўзга юракка қилмагум дилозорлик.

 

Ўзгалар бор-йўғи-ла гар бўлмаса кор-ишинг,

Бас, нечун даркор ўлур ўзга нарху бозорлик.

 

Ҳеч қачон ҳеч кимсадан кутмагил асло вафо,

То охир дам ўзга ёрга қилмагил сен, ёрлик.

Ёмғир

Нечун бунча гирёнсан, ёмғир,

                                             ипакдек созланиб?

Этурсанми ё бедор ухлар

                                           шаҳарни, нозланиб?

 

Йўл қўймагум кимсани

                               хилватгоҳимга келса гар,

Намли бу дийдамдан

                             яна не истайсан, розланиб?

 

Йиғлагил менга қўшилиб,

                                 ғофил қолдим-ку, дариғ,

Тириклик шул экан деб, гоҳида кўп,

                                                       гоҳ озланиб!

 

Бахт кетди бош олиб,

                                   кулгу юзимни тарк этар,

Шу боис ўзга қошида турмоқ не ниёзланиб?

Қуйгил, эй ёмғир, ювгил юракларнинг ғамин,

Кўрай ишқнинг сурурин

                               кетсин баҳорлар ёзланиб.

 

***

Эй биродар, не учун сўрдинг: -

                                 Асли қаерликман?

Тождорлар авлодидан,

                                   билсанг гар ориёликман.

У ерлик ё бу ерлик, не фарқи

                                                 бор бунинг асли,

Безордирман Худо ҳаққи,

                             бу сўздан: «Сиз ерликман».

Ҳазрат Саъдий: «Бани Одам…»

                                                 ато-ю аноси бир

Демиш барча халқларнинг,

                                 на само, балки Ерликман.

Ватан – Тожикистоним,

                               шукуҳинг жовидон бўлсин,

Худоё, назар солгил, ахир,

                                       мен ҳам шу ерликман.

Ғамингга ғамшерикман,

                                   бўлишмам ўзга-ла асло,

Жоним фидо, ҳифзинг-чун

                                   номусли бериёликман.

Ватан – меҳр булоғи,

                             бўлсин эртанг доим нурли!

Айтгум минглаб шукрона,

                                 мен ҳам бир ориёликман!

Мағфират Юсуфий.


Мағфират Юсуфий - узоқ йиллардан буён шеърият майдонида дадил қалам тебратиб келаётган ижодкорлардан бири.

У 1975 йилнинг 9 майида Ҳисор шаҳрининг Алмоси қишлоғида дунёга келган.

Шоиранинг илк китоби «Ғам бешиги» номи билан нашр этилган. Кейинчалик «Яширин дардлар», «Садодан нурли», «Тақдир чигиллари», «Ҳаёт асири», «Армонни сўндирган ҳодисалар», «Каёний нур соҳиби» номли китоблари дунё юзини кўрган.

Мағфират Юсуфий, айни пайтда , «Садои Душанбе» радиосининг Бош муҳаррири сифатида фаолият юритмоқда.

Тожикчадан Абдулло Саидов таржималари.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Олис қишлоқдаги янги иншоотлар

 

Янги йилнинг дастлабки кунлари Деваштич ноҳиясидаги Росровут қишлоғида иккита янги иншоот фойдаланишга топширилди. Биринчи иншоот тиббий нуқта бўлиб, у қишлоқ марказидан анчагина узоқликдаги янги маҳаллалардан бирида барпо этилди. Энди бу маҳалла аҳолиси олис йўл босиб қишлоқ саломатлик марказига қатнамайди.

Муфассал...

«Халқ овози» … ва шоирларнинг мирзоси

 

«Халқ овози» газетаси табаррук тўқсон ёшга тўлди! Газетанинг салкам бир асрлик шарафли тарихи зарҳал варақларга тўла эканлиги шубҳасиз. Албатта, газета тарихини журналистлар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Кимдир бу муқаддас даргоҳда озроқ фаолият юритган бўлса, кимлардир умри азизларини маърифат масканига бағишлаганликларига тасанно айтмай бўлмайди.

Албатта, халқимизнинг севимли минбари – «Халқ овози» газетаси ҳақида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100531

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213942
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1834
2279
9248
8185301
63462
89570
8213942

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 22-05-2025 16:48:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015