Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Июн 2016 Кӯришлар: 1772
Печат

 

yoshlar27 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Ёшлар билан ишлаш миллий кенгаши биринчи мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Эслатиб ўтиш ўринлики, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Ёшлар билан ишлаш миллий кенгаши Тожикистон Республикаси Президентининг 2015 йил, 18 июлдаги фармони асосида таъсис этилган бўлиб,

43 нафар, жумладан, Раис, Раис ўринбосари, масъул котиб ва Кенгаш аъзоларидан иборат.

Кенгашнинг таъсис этилиши мамлакат олий сиёсий органининг Тожикистон сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги навбатдаги ташаббуси бўлиб, келгусида ёшларнинг  мамлакат раҳбарияти билан бевосита ва самарали  алоқаларини таъминлайди.

yoshlar 1Давлат бошлиғи, Ёшлар билан ишлаш миллий кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон ўз нутқида мамлакат Президенти бошчилигидаги мазкур кенгаш таъсис этилиши давлат ёшлар сиёсатининг амалда татбиқ этилиши борасидаги масалаларни кўриб чиқиш ва унинг асосида уларни давлат ва жамият бошқарувига кўпроқ жалб этиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ҳамкорликнинг янги йўналишларини йўлга қўйиш ва марказий орган ҳамда давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг ёшлар ташкилотлари билан фаолиятини янада бирлаштиришга ёрдам беришини таъкидлади.  

Таъкидланганидек, Давлат бошлиғи раҳбарлиги остида Ёшлар билан ишлаш миллий кенгашининг  амал қилиши мамлакат олий раҳбариятининг саодатли ёшларга нисбатан ишончу эътиқоди ва эҳтиромининг олий намунаси бўлиб, бу ташаббус ёшларнинг таклифлари янада кўпроқ қўллаб-қувватланиши ва бу йўналишдаги мавжуд қийинчиликлар ўз вақтида кўриб чиқилиб, ёшлар кейинги фаолиятининг янгича усулларини аниқлашга имкон яратиб беради.

yoshlar 2Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон яна бир марта ёшларнинг мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва роли хусусида эслатиб, фуқаролик жамиятининг мазкур қатлами вакилларидан янги жамият номақбул амалларидан, жумладан,  ҳар қандай террористик- экстремистик ташкилоту гуруҳларга қўшилмаслик  ва гиёҳвандлигу жиноятчилик каби амаллардан ўзларини сақлаб, кўпроқ билим ўрганиш, илмий-тадқиқот, ихтирокорлик ишлари ва ўзларининг спорт ва маънавий тарбияси билан шуғулланиб, жамият ва сиёсий ишларда ҳамда давлату миллат фойдасига бўлган янги инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этишларига чақирди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Кенгаш ишида мамлакат тегишли вазирлигу идоралар раҳбарларига ёшларнинг шароит ва имкониятларини янада яхшилаш, жамиятни соғломлаштириш ва спортнинг оммавийлашиши мақсадида спорт майдончалари-ю, залларини бунёд этишни кенгайтириш, спорт мусобақаларига ёшларнинг янада  кўпроқ жалб этилиши, спорт ва  соғлом ҳаёт тарзини тарғиб-ташвиқ этиш, сайёҳлик тараққиётини таъминлаш ва унинг учун замонавий инфратизимни муҳайё этиш, қўшимча иш ўринларини ташкил этиш, ёшларнинг кичик ва ўрта турдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун грант маблағларини ажратиш ва шу асосда уй ишлари, жумладан, тикувчилигу тўқувчилик, гилам тўқишу зардўзлик ва бошқа косиблик турларини ташкил этиш, янги касб ўрганиш марказларини ташкил этиш, ёшларни раҳбарлик ишларига жалб этиш мақсадида ёш, фаол ва ташаббускор давлат хизматчиларини тарбиялаш, ёшлар ўртасида таблиғот ишларини кучайтириш, хусусан, қишлоқ ёшлари ва уларни иш билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг бегонапарастлик ва экстремистик ҳамда террористик ҳаракату ташкилотларга қўшилиб кетишларининг олдини олишга ёрдам бериш масалалари юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг нутқидан сўнг Кенгаш аъзолари ва мажлиснинг бошқа иштирокчилари - Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги  Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети раиси - Абдуллозода Аҳтам Рустам, Хатлон вилояти ёшлар, спорт ва сайёҳлик бошқармаси бошлиғи - Шаҳзод Раҳимзода, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ёшлар, спорт ва сайёҳлик бошқармаси бошлиғи - Сураж Чоршанбиев, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети ёшлар имконияти миллий маркази директори - Фатҳиддин Солеҳов, ёш олима - Дилрухсор Фармонова ва Бохтар ноҳияси давлат мактаб-гимназияси 10 синф ўқувчиси, Президент стипендиати - Гулафзо Пирова чиқиш қилишиб, энг аввало, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга республика ёшлари учун замонавий илмларни ўрганиш борасида яратиб берган имкониятлари ва улар учун кўрсатилаётган кундалик ғамхўрлигу ташаббуслари учун миннатдорчилик билдиришди.

Кенгаш аъзолари биринчи мажлис учун қўйилган масалаларнинг барчасини кўриб чиқиб, кейинги мажлис мавзулари ва вазифаларини аниқлаб олишди.

 

«Ховар» ТМАА.  

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҚИССАДАН ҲИССАЛАР

 

Ўзим билан суҳбат

-Нега ёзасан, Раъно?

-Нега ёзмайин?

-Ахир, шоиру ёзувчилар шунчалар кўп ёзишди-ку…

-Тўғри айтасан, лекин мен ҳам ёзишим керак.

Муфассал...

Қоракўл қўйларини оширишнинг асосий омили

 

Баҳор чорвадорлар учун масъулият фасли ҳисобланади. Республикамиз чорвадорлари қарамоқларидаги 5 миллион 781 минг бош қўй-эчкиларни қиш фаслидан талафотсиз чиқариб, қўзилатиш мавсумини яхши ўтказишди. Айни пайтда республикамиздаги мавжуд қўй-эчкиларнинг 491 минг 385 боши ёки 8,5 фоизини қоракўл қўйлари ташкил этади.

Республикада қоракўлчиликни янада ривожлантиришнинг асосий омили

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100807

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214038
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1930
2279
9344
8185301
63558
89570
8214038

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.25
Бугун: 22-05-2025 17:24:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015