Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Март 2016 Кӯришлар: 1863
Печат

 

r sharif1 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Миллат қасрида Покистон Ислом Республикаси Армияси қўмондони Раҳил Шарифни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва Покистоннинг ҳарбий-сиёсий ҳамкорликлари кенг кўламда муҳокама қилинди.

"Биз ўзаро тушуниш ва томонлар манфаатларини эҳтиром этишга асосланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорликларни мустаҳкамлаш даражасидан қониқамиз",- деди суҳбат аввалида мамлакатимиз Президенти.

Томонлар икки мамлакат сиёсий ва ҳарбий алоқалари ҳозирги ҳолати ва келгусидаги тараққиёти борасида фикр алмашишиб, Тожикистон ва Покистон миллий армияси ва ҳуқуқ ҳимояси органлари ўртасида терроризм, экстремизм ва наркотик моддалар ноқонуний савдоси каби замонавий таҳдид ва хатарларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликлар муҳимлиги қайд қилинди.

Суҳбатдошлар олий даражада сўзлашувларнинг мунтазам ўтказиб турилишини икки мамлакат ўзаро самарали ҳамкорликларини кенгайтириш ҳамда сиёсат, савдо, иқтисодиёт, маданият, илм, маориф, энергетика, минтақавий интеграцияни кенгайтириш бўйича муштарак фундаментал лойиҳалар, жумладан, CASA-1000  лойиҳасини амалга ошириш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш омили, дея аташди.

Учрашувда икки давлат ва халқ манфаатларига жавоб берувчи дўстона муносабатлар ва ҳамкорликлар бошқа масалалари юзасидан ҳам мазмунли суҳбат қурилди.

"Ховар" ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ҳарбий комиссарнинг ўғли ўз ихтиёри билан хизматга кетди

 

Конибодом шаҳрида баҳорги ҳарбий чақириқ ҳар йилгига қараганда уюшқоқлик билан ўтмоқда. Ҳозирда бу борадаги режа эллик фоизга бажарилай, деб қолди. Ҳарбий хизматга чақириқ мавсуми, айниқса, Ҳамробоев номли, Пўлатон, Ортиқов номли қишлоқ жамоатларида ва Конибодом шаҳрининг ўзида кўнгилдагидек ўтмоқда. Энг биринчи бўлиб ҳарбий хизматга отланган конибодомлик довюрак йигитларнинг деярли 90 фоизи кўнгилли равишда

Муфассал...

Чарх айланар мовий осмонда, оқ кабутар, оппоқ кабутар...

 

КАБУТАР

Чарх айланар мовий осмонда,

Оқ кабутар, оппоқ, кабутар.

Интиласан офтоб томонга,

Оқ кабутар, оппоқ кабутар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101009

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214141
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2033
2279
9447
8185301
63661
89570
8214141

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.151
Бугун: 22-05-2025 17:56:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015