Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 18 Феврал 2016 Кӯришлар: 1909
Печат

 

britaniya vaziri17 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Буюк Британия Халқаро тараққиёт давлат вазири Десмонд Свейнни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Тожикистоннинг Буюк  Британия билан дўстлигу ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

- «Айни пайтда Тожикистон ва Буюк Британия ўртасида устувор дўстлигу ўзаро тушуниш алоқалари ва фойдали ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, бу қониқиш боисидир»,- таъкидлади мамлакат Президенти суҳбат аввалида.  

Суҳбатдошлар учрашув чоғида мамлакатларнинг келгусидаги ҳамкорликларини ривожлантиришга доир ўзаро фикр алмашар эканлар, қишлоқ хўжалиги ва суғориш соҳаси дастурлари, аҳоли ижтимоий ҳимояси ва иш билан таъминоти, қишлоқлар, хусусий сектор иқтисодини ривожлантириш, Тожикистон иқтисодиёти диверсификацияси ва янги иш жойлари ташкил этишни афзал йўналишлар қаторида қайд қилиб ўтишди.

Мулоқот чоғида томонлар парламент алоқаларини мустаҳкамлаш, икки мамлакат қонунчилик органлари ўртасида Дўстлик гуруҳини таъсис этиш, Буюк Британия олий таълим университетларида бир йиллик муайян сонли таълим дастурларини ташкил этиш ва маданий ҳамкорликларни ривожлантиришдан қониқиш билдирдилар.

Давлат бошлиғи Буюк Британия томонига CASA-1000 минтақавий лойиҳасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва бу мақсад учун 37 миллион Америка доллари ажратгани учун миннатдорчилик билдирди.

Минтақавий хавфсизлигу барқарорликни таъминлашга ёрдам, икки мамлакат ҳамкорлик муносабатларида Афғонистон муаммоларини ҳал этувчи йўлларни қамраб олиш суҳбатнинг муҳим мавзуларидан бири бўлди.

Суҳбат чоғида, чунончи, жаҳон иқтисодий-молиявий инқирози таъсири, Тожикистон иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб этиш ва иккала томон учун фойдали бўлган бошқа масалалар муҳокама қилинди.

 

«Ховар» ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Гилам тўқиш – қадимий миллий ҳунар

 

Тўлиқ ҳуқуққа эга ҳар бир миллатни тарихи ва маданияти, ҳунар ва санъатлари бошқа элларга танитади. Кулолчилик, заргарчилик, тақачилик, кандакорлик, кигиз босиш, гилам тўқиш, наққошлик халқимизнинг қадимий ҳунарлари жумласидан ҳисобланиб, бугунги кунда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан қайта тикланиб, ривожланмоқда.

Олдинги даврларда одамлар ўзларининг ҳовлисида гилам тўқиш

Муфассал...

Битирувчилар эссе ёзишга тайёр

 

Ҳайтали Боевнинг "Битирувчилар эссе ёзишга тайёрми?.." мақоласи Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинди. Ва бу таҳлил натижасини таҳририят эътиборига ҳавола этмоқдамиз.

Аввало, ўқитувчи Ҳайтали Боевга маориф соҳасининг бугунги кундаги долзарб мавзуларидан бири - республика олий касбий таълим муассасаларига

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100758

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214016
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1908
2279
9322
8185301
63536
89570
8214016

Сизнинг IPнгиз: 3.19.54.41
Бугун: 22-05-2025 17:16:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015