Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 04 Феврал 2016 Кӯришлар: 2019
Печат

 

majlis 161 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг бир қатор шаҳру ноҳиялар, мамлакат географик иншоотлари номларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорларини имзолар экан, уни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлисига кўриб чиқиш учун тавсия этди.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар халқ депутатлари мажлислари таклифлари асосида ишлаб чиқилган ва имзоланган қарорларига мувофиқ, бир қатор шаҳру ноҳиялар номлари қуйидаги тарзда ўзгартирилади:

Ҳисор ноҳияси – Ҳисор шаҳри;

Тавилдара ноҳияси – Сангвор ноҳияси;

Жирғатол ноҳияси – Лахш ноҳияси;

Жалолиддин Румий ноҳияси – Жалолиддин Балхий ноҳияси;

Жиликўл ноҳияси – Дўстий ноҳияси;

Қумсангир ноҳияси – Жайҳун ноҳияси;

Шўрообод ноҳияси – Шамсиддин Шоҳин ноҳияси;

Қайроққум шаҳри – Гулистон шаҳри;

Чкалов шаҳри – Бўстон шаҳри;

Ғончи ноҳияси – Деваштич ноҳияси;

Қайроққум сув омбори – Тожик денгизи сув омбори.

Қадимий Ҳисор 3000 йиллик юбилейини ўтказишга тайёргарлик доирасида ободонлаштирилган Ҳисор ноҳиясининг Ҳисор шаҳрига айлантирилиши таклифи мазкур юбилей нишонланаётган кунда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан эълон қилинганди.

Таъкидлаш жоизки, шаҳарлар ва ноҳиялар номини ўзгартириш Тожикистон Республикаси «Тожикистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бўлиниш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Конституцион қонунининг 10, 18 ва 19-моддалари ҳамда Тожикистон Республикасининг «Географик иншоотлар номланиши тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар халқ депутатлари мажлислари таклифларига биноан, амалга оширилади.

Шаҳру ноҳиялар ва мазкур сув омборининг номини ўзгартиришдан мақсад халқнинг ушбу мавзелар тарихий номларини қайта тиклаш ҳақидаги ватанпарварона таклифу орзуларини амалга ошириш, миллий қадриятлар тарғиботи, улар жойлашган минтақани ҳисобга олиш, миллий фазилатлар туйғусини ошириш, айниқса, ёш ва ўсиб келаётган авлодда аждодлар бой маданияти ва яратувчан тожик халқининг замонавий давлатчилиги тўғрисида тарихий хотирани уйғотишга ёрдам беришдан иборат.

 

 «Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёми

 

Муҳтарам Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари! Азиз ватандошлар!

2018 йил ниҳоятда муҳим ва эсда қоларли воқеалари билан Тожикистоннинг шарафли халқи ва тожиклар мустақил давлати учун, ҳақиқатдан ҳам, тарихий йил бўлди.

Жорий йилнинг йигирма иккинчи марти - Халқаро сув захиралари

Муфассал...

Муҳаббатга ошуфта кўнгил изтироби

 

Тун… нақадар сокин. Мен эса, сени излайман, эй ишқ. Эй менинг бевафо севгим, нега ташлаб кетдинг ёки ранжидингми. Не сабаб бўлдики,  сен мендан ранжиб, озор топдинг. Сўзлагин ахир, бутун вужудим билан тинглайман сени. Эй Худо, бу қандай шафқатсизлик… Мен ва менинг севгимга нисбатан раво кўрдинг бу азобни. Буни қандай қабул қилай Худойим... Тақдир дейму ёки ҳаёт имтиҳони. Бу сукунатли кечада жавоб излайман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100370

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213903
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1795
2279
9209
8185301
63423
89570
8213903

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.209
Бугун: 22-05-2025 16:30:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015