Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 27 Ноябр 2015 Кӯришлар: 1953
Печат

 

bayroqТожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Давлат байроғи куни муносабати билан телевидение орқали табриги

23 ноябр, 2015 йил, Душанбе шаҳри.

Азиз ватандошлар!

Эртага бутун мамлакатимиз бўйлаб бирлик, жипслашув, миллий давлатдорлик рамзи, республика ҳар бир фуқароси ифтихор белгиси ҳисобланган Давлат байроғи куни нишонланади.

Ушбу хурсандчилик айёми билан мамлакат барча фуқаролари ва хориждаги ватандошларни самимий табриклаб, давлатчилигимиз байроғи тожик халқи ифтихор рамзи сифатида мустақил Тожикистон фазосида абадий ҳилпираб туришини тилайман.

Байроғимиз давлатдорлик асосий белгиларидан бири сифатида тарихий асослар ва бебаҳо миллий меросларни гавдалантириб, қадимий халқимиз мақсадлари, орзу-умидлари ва ниятларини ўзида акс эттиради.

Тожиклар давлатдорлиги тарихида бу анъана чуқур илдизга эга.

Тарихий манбаларга мувофиқ, аждодларимиз томонидан ташкил этилган давлатдорлигимизнинг илк даврлариданоқ байроқ халқнинг мавжудлиги ва давлат ишларини илгари суриш асоси ҳисобланган. Бу анъана, шунингдек, кейинги даврларда ҳам миллий урф-одатларга риоя этган ҳолда давом эттирилган.

Тожик халқи байроқни ифтихор, адолатпарварлик, хотиржамлик рамзи сифатида асраб-авайлаган. Айнан шунинг учун ҳам аждодларимиз байроқнинг ҳилпираб туришини ҳар бир киши ғурурига ўхшатишиб, байроқни ҳимоя қилиш ва бу анъананинг бизнинг давримизгача сақланишида фидокорлик кўрсатишди.

Таъкидлаш жоизки, мустақиллик даврида мамлакатимиз ёшу қариси байроқни миллий қадриятлардан бири ҳисоблаб, унга эҳтиром кўрсатишади.

Шу муносабат билан миллий байроққа ҳурмат ва эҳтиром халқ, давлат, давлатдорлик ва Ватанга нисбатан ҳурмат эканлигини эслатиб ўтмоқчиман.  Чунки давлат мустақиллиги давридаги байроғимиз миллий бирликни мустаҳкамлаш, халқни ёрқин келажак сари бошлаш асосий воситаси ҳамда мустақил давлатимизнинг жаҳон майдонидаги мустаҳкам рамзига айланди.

Жумладан, давлат байроғини энг баланд устунлардан бирига ўрнатиш миллий қадриятлар ва қадимий маданиятимизга содиқлик белгиси ҳисобланиб, мустақиллик даврида ҳам давом эттирилди. 

Байроқдорлик анъанасини мустаҳкамлаш мақсадида келгуси авлодларимиздан  байроқнинг бундай баландликка кўтарилгани ва абадийлиги мазмунини англаш ҳамда уни ҳимоя қилиш ҳар бир ватанпарвар фуқаронинг ўта муҳим бурчи эканлигини тушуниш талаб қилинади.

Азиз ватандошлар!

Фуқаролик уруши йилларида Тожикистон шарафли халқи ёш давлати байроғи остида жипслашиб, миллий давлатдорлигимизни йўқ бўлиб кетишдан, маданиятли тожик халқини эса тарқалиб кетишдан асраб қолди.

Тожик халқи миллий байроқ остида бирлик ва жипсликка эришди. Биз бундан кейин ҳам ушбу муқаддас миллий рамз остида халқ турмуш даражасини ошириш, янги озод,  демократик, ҳуқуқий ва дунёвий жамият бунёд этишда ўз бунёдкорлик сиёсатимизни олиб боришда давом этамиз.

Шунинг учун миллат ва давлатимиз манфаатларини ҳимоялаш йўлида ҳеч қачон сиёсий ҳушёрлигимизни қўлдан бермаслигимиз кераклигини яна бир марта қайд қиламан.

Шу сабабли Байроқ ва давлатимизнинг бошқа рамзларига нисбатан муҳаббатнинг она-Ватан, миллат, давлатга нисбатан самимий муҳаббатимизга баравар эканлиги, улардан фахрланиш эса ватанпарварлик вазифасининг таркибий қисми саналишини унутмаслигимиз керак.

Шунинг учун ҳар бир ору номусли фуқаро байроқни ҳимоя қилишда Ватан ва Тожикистон халқига содиқлик ва виждонан хизмат қилиш орқали  ўз муҳаббати ва садоқатини исботлаши зарур.

Бундан ташқари, ҳар бир киши байроғимиз жаҳон майдонида бошқа давлатлар байроғи билан бир қаторда нуфузли халқаро ташкилотлар пештоқида ҳилпираб, бутун дунёга маданиятли тожик халқи, жаҳон ҳамжамияти тенг ҳуқуқли аъзоси, яъни мустақил Тожикистон мавжудлиги ҳақида хабар бериб турганидан фахрланиши керак.

Айнан бу анъана ва бошқа миллий қадриятларга эҳтиром биздан  севимли Ватанимиз келгусидаги тараққиёти учун янада кўпроқ меҳнат, миллий стратегик мақсадларимизга эришишда ҳушёрлик ва содиқликни талаб қилади.

Келгуси йили севимли мамлакатимиз мустақиллиги 25 йиллигини нишонлаймиз. Ушбу хурсандчилик айёмини муносиб қайд қилиш учун яратувчанлик ташаббусларини амалга ошириш билан бир қаторда, мамлакат зиёлилари, давлат хизматчилари, ота-оналар ва педагоглар миллий ва маданий қадриятларга эҳтиром кўрсатиш, жумладан, байроқдорлик анъаналарини англаш мақсадида ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси билан жиддий шуғулланишлари, миллий бирлик, барқарорликни ҳимоялаш, мамлакат аҳолиси тинч ва хотиржам ҳаёти учун муносиб ҳиссаларини қўшишга вазифадордирлар.

Миллий қадриятлар, жумладан, Давлат байроғига нисбатан муҳаббат туйғуси она-Ватанга муҳаббат сифатида фарзандлар онгига болаликлариданоқ сингдириб борилиши кераклигини алоҳида қайд этишни истардим.

Биз шундай муҳитни яратишимиз керакки, бундан кейин жамият барча аъзолари, мамлакат ёшу қариси Давлат байроғи остида жипслашишлари ва бирлашишлари, яратувчанлик ташаббусларини кенгайтириш ҳамда давлат мустақиллиги ютуқларини ҳимоялашга тайёр туришлари зарур.

Тожикистон шарафли халқининг Давлат байроғига муҳаббат ва садоқати миллат ва давлат, халқимиз маданияти, маънавий-ахлоқий қадриятларига садоқат ва ишонч белгиси сифатида янада мустаҳкамланиб бораверишига қаттиқ ишонаман. Ва биз муқаддас миллий байроғимиз остида ўз меҳнатимиз билан ривожланган ва маданиятли жамият яратиш йўлидаги мақсадларимизга эришамиз.

Ривожланган давлат қурилиши сифатан янги босқичи бошланиши ва яратувчанлик режаларимизни амалга татбиқ этишда байроғимиз севимли мамлакатимиз аҳолиси бошида доимо ҳилпираб туришини орзу қиламан.

Давлат байроғи куни муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Устозлик фидойиликдир

 

Ҳар гал Хўжанд шаҳри, у ердаги оқибатли одамлар ҳақида ўйлаганимда талабалик даврининг ширин хотиралари кўз ўнгимда бирма-бир намоён бўлади. Айниқса, биз шогирдларни тўғри йўлга ҳидоят этиб, эзгулик сари чорлаган яхшилик тимсолидаги фариштанамо устозларимга, илм ва маърифат бобида Табризу Боғдод, Самарқанду Бухородан нуфузи асло кам бўлмаган Хўжанд шаҳрига ҳамиша таъзим қилгим келади.

Муфассал...

ЭМОМАЛИ РАҲМОН ХАЛҚНИ ТАРҚОҚЛИКДАН ВА МИЛЛАТНИ ЙЎҚОЛИБ КЕТИШДАН САҚЛАБ ҚОЛДИ

 

Биз тўғрисида гапирмоқчи бўлган шахс бирор таърифу таништирувга эҳтиёжи йўқ. Унинг андишалари, сўзлари анчадан буён халқнинг дилидан жой олган бўлиб, яратувчанлик ишлари тожиклар янги давлатчилиги тарихида мустақил давлат асосчиси, миллат ҳуқуқ асосларининг тузувчиси, миллий, маданий ҳамда диний қадриятларнинг қайта тикловчиси, тарихий қаҳрамонлар номини абадийлаштирувчи, миллат манфаатлари ва инсон ҳуқуқу эркинликлари ҳимоячиси сифатида маълуму машҳур бўлган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101016

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214141
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2033
2279
9447
8185301
63661
89570
8214141

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.151
Бугун: 22-05-2025 17:56:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015