Тожикистон Республикаси Олий суди мамлакат Бош прокурорининг Тожикистон Ислом тикланиш партиясини террорчилик ташкилоти деб тан олиш тўғрисидаги даъвосини қондирди ва унинг фаолиятини республика ҳудудида тақиқлаб қўйди.
Суд ҳукмига мувофиқ, Тожикистонда партиянинг «Нажот» газетаси нашри, партия видеолари, аудио маҳсулотлари, адабиётлари ва қоғозларини тарқатиш ман этилиб, партия сайтига тўсиқ қўйилади.
Суд қарорига биноан, шунингдек, ТИТП фаолиятига доир ҳар қандай материални мамлакатга киритиш тақиқланган.
Мамлакат Бош прокурорининг даъвосида айтилишича, ТИТП раҳбарияти амалга оширишни режалаштирган давлат тўнтариши режасига мувофиқ, 40 нафар қуролланган шахс икки томондан Миллат қасрига, 25 киши Президент ижроия аппаратига, 30 киши Ички ишлар вазирлиги биносига, 25 киши Миллий хавфсизлик давлат комитети биноси, 40 киши эса, Душанбе халқаро аэропортига ҳужум уюштириши керак эди. Шунингдек, қуролланган шахслар Мудофаа вазирлиги биноси, Ички ишлар вазирлиги уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси, давлат телеканаллари жойлашган Телевидение ва радио комитети, Душанбе ва Ваҳдат шаҳри ички ишлар вазирлиги бошқармаси ва бўлимлари биноларини ҳам қўлга олишни режалаштиргандилар.
Шунингдек, партия идорасидаги текширув жараёнида зўравонлик ва терактга чақирувчи 30 та рисола топилгани таъкидланган. Жумладан, Бош прокурор маълумотига кўра, бу рисолалар қуйидаги мазмунда эди: «Сабр-бардошли бўлинг ва кутинг. Уч-тўрт кунгина вақт қолди. Тайёр туринг. Бошланганидан бизга қўшилишга тайёр бўлинг. Қўлингизда нима бўлса, бирга олинг. Бу қонхўрларни биз ўзларининг қонларига чўктирамиз. Бизда ҳам жангчилар, ҳам сиёсатчилар ва ҳам ҳукмдорлар бор. Ислом дунёси бизни қўллаб-қувватлайди. ИНШООЛЛОҲ, ғалаба биз томонда! Биз билан ҳамқадам бўлинг! Биз бу режимни таг-томири билан қўпориб ташлаймиз. Ғалаба фурсати етади. ТИТП билан бирга бўлинг!»
Мазкур рисолаларда Тожикистон Ҳукумати динга қарши ва қаттиққўл режимга эга тузум сифатида кўрсатилади. Бу эса, ТИТП бугунги давлат сиёсатига қарши чиқаётганини, унинг мақсади мамлакатдаги сиёсий вазиятни издан чиқариш ва Конституцион тузумни қулатишдан иборат эканлигини исботлайди.
«Ховар» ТМАА.
Тожиклар маданияти қадим даврлардан бошлаб, табиат, коинот ва атроф-муҳит билан чамбарчас боғлиқ. Айниқса, тожик халқининг миллий байрамлари мавсумий характерга эга. Яъни йил фасллар ўзгаришини нишонлашнинг бир кўринишидир. Агар Меҳргон олтин куз келганидан дарак берса, Сада баҳор фаслига қайтишни ифодаласа, Наврўз нозанин баҳор келганини билдиради. Бошқача қилиб айтганда, орийларга хос бу ва бошқа байрамлар ҳеч қандай диний-мазҳабий асосга эга эмас, балки чинакам миллий ва табиий байрамлардир.
Муфассал...
Кейинги вақтларда пойтахтнинг у ёки бу минтақаларида тез-тез ёнғин чиқаётганининг гувоҳи бўлаяпмиз. Айниқса, ёзнинг жазирама кунларида ёнғин юз бериши учун кичкинагина учқуннинг ўзи етарли. Ушбу учқундан келиб чиққан ёнғин эса, бутун бошли катта иморатларни ҳам аждаҳо каби ўз комига тортиб, теварак-атрофни қора дудга буркайди. Сўнгги бир-икки ой мобайнида пойтахтнинг «Султони Кабир» бозори, «Роҳат», «Мерве» қаҳвахоналари, «Сино»
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015