18 август куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Николай Бордюжани қабул қилди.
Учрашувда Тожикистоннинг КХШТга раислиги, мазкур ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг жорий йил сентябр ойида бўладиган навбатдаги саммитига тайёргарлик билан боғлиқ ҳамда бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Николай Бордюжа Тожикистоннинг КХШТга раислиги жараёни ва моҳиятини юқори баҳолар экан, хусусан, бу ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг Душанбе шаҳридаги навбатдаги саммитидан умид берувчи натижалар кутилаётганини қайд қилди.
КХШТга аъзо давлатлар бошлиқларининг Тожикистон Республикасига Афғонистон билан давлат чегараларини мустаҳкамлаш учун тезкор ёрдам кўрсатиш тўғрисида 2013 йил, 23 сентябрдаги қарори ижроси бўйича мазмунли суҳбат қурилди.
Шунингдек, Афғонистон ва дунёнинг бошқа оловли нуқталаридаги бугунги вазият ва келгусидаги истиқболлар ҳамда терроризм, экстремизм тарқалиши, бошқа минтақавий ҳамда халқаро таҳдиду хатарларга қарши биргаликдаги курашни кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмашинди.
КХШТга аъзо давлатлар томонидан ишлаб чиқилган қўшма чора-тадбирлар минтақада барқарорликни сақлашда амалий рол ўйнашига ишонч билдирилди.
«Ховар» ТМАА.
Устоз Садриддин Айний ўзбек ва тожик адабиётининг ХХ асрдаги такрорланмас истеъдодли вакилидир. У фақат ёзувчи ва шоир бўлибгина қолмасдан, балки забардаст адабиётшунос, буюк олим сифатида, ўзбек адабиётшунослигини бошлаб берган алломалардан бири ҳамдир.
Унинг бу борадаги фундаментал ишлари ҳозирга қадар ҳам ўз илмий қимматини йўқотган эмас.
Муфассал...
Жорий йилнинг феврал ойида отахон газета 90 ёшга тўлди, тўй давом этмоқда. Аслида, газетанинг ҳар бир сони ўзига хос тарих, байрам, десак ҳам хато бўлмайди. Суҳбатдошим, тарих фанлари доктори, профессор, академик Бобожон Ғафуровнинг содиқ шогирдларидан бири Ҳабибулло Холжўраев айни пайтда «Халқ овози»нинг бугунги кунда улуғ ёшли муаллифларидан бири ҳисобланади. У киши билан суҳбат 90 йиллик тарихга ёруғлик олиб
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015