Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Феврал 2015 Кӯришлар: 2028
Печат

           vibori 1 Жорий йилнинг 1 март куни мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим воқеа - Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий мажлисларига сайловлар ўтказилади.

Жойларда қонунчилик бобида Ватанимизнинг кейинги беш йилдаги тақдирини белгилайдиган бу сиёсий компанияга пухта ҳозирлик кўриш жараёни қизғин бормоқда.

 

 

Мухбиримиз бир мандатли Турсунзода шаҳар 5- сайлов округининг 12-сайлов участкасида бўлиб, сайлов участкаси комиссияси раиси Матлуба Назарова билан бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида суҳбатлашди. Қуйида ана шу суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

-Муаллима, мамлакатимиз халқлари мустақил давлатимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим тарихий воқеа арафасида туришибди. Сиз раислик қилаётган сайлов участкасида олиб борилаётган тайёргарлик ишлари қандай йўлга қўйилган?

matluba nazarova-Ватанимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тақдирсоз аҳамиятга эга бўлган бу муҳим сиёсий воқеанинг шаффоф, озод ва ихтиёрий ўтишида биз зиёлилар барчамиз бирдек масъулдирмиз.

Давлатимиз бошлиғи фармони билан сайловлар муддати белгиланган дастлабки кунларданоқ, биз ҳам тадорик ишларини амалга оширишга киришиб кетганмиз.

Аввалам бор, сайлов участкасини жиҳозлаш, овоз бериш кабиналарини сайлов жараёнига тайёрлаш ишларини меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида йўлга қўйганмиз.

Сайловчиларни рўйхатга олиш ишлари қарийбки тугатилди. Сиёсий партиялар вакиллари, депутатликка номзодларнинг ишончли шахслари томонидан тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишлари учун қонунда белгиланган барча шарт-шароитларни муҳайё қилиб қўйганмиз.

Яқин кунларда сайловчиларга даъватнома тарқатиш бошланади.

-Ҳар беш йилда бўлиб ўтадиган сайловлар жараёнида жиддий эътибор бериладиган масалалардан бири - ёш сайловчилар муаммоси. Бу борада нима ишлар қилинаяпти?

-«Тожикистон Республикасининг Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида»ги конституцион қонуннинг 4- моддасида қайд этилганидек, миллати, жинси, тили, диний эътиқоди, сиёсий мавқеи, ижтимоий вазияти, молу мулкка эгалигидан қатъий назар сайлов кунигача 18 ёшга кирган ҳар бир фуқаро сайлаш ҳуқуқига эга.

Уларни сайлов жараёнига тайёрлаш эса, сайлов комиссиялари олдидаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Биз ҳам бу масалани эътибордан четда қолдирганимиз йўқ. Сайлов участкаси аъзолари орасида ёш сайловчилар билан иш олиб борадиган махсус кишилар тайинланган. Навбатчилик йўлга қўйилган.

Улар хоҳлаган вақтларида сайлов комиссиясига мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

-Маълумки, аҳоли орасида меҳнат муҳожирлигида бўлган фуқароларимиз ҳам талайгина. Улар сайлов бошланишига қисқа фурсат қолганда, муҳожиратдан қайтишлари ва сайловчилар рўйхатига кирмай қолган бўлишлари мумкин. Бундай фуқароларнинг овоз бериш жараёнлари қандай кечади?

-Бу ҳолатлар илгари ҳам бўлган. Бундан кейин такрорланиши табиий ҳол. Айнан шундай воқеликни бошидан кечирадиганлар ўз шахсиятларини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб, сайлов участкасига келадилар. Ва ташкил қилинган қўшимча рўйхатга киритиш йўли билан овоз берадилар.

- Иссиқ жоннинг иситмаси бор, - дейдилар. Турли гуруҳдаги ногиронлар, сайлов куни бетоб бўлиб, сайлов участкасига келолмай қоладиганлар ҳам бўлиши мумкин. Улар қандай овоз берадилар?

-Ҳар бир сайлов участкаси комиссияси томонидан бундай ҳолат илгаридан режага киритилиши лозим. Шаффоф, кўчма овоз бериш қутилари ташкил этилади ва зарур бўлган жойларга олиб борилади. Сайловчининг овоз бериши таъминланади.

- Сайлов участкасига келган ва келмаган сайловчилар ҳуқуқлари ўртасида тафоввут бўладими?

- Йўқ. Юқорида зикр этилган қонуннинг 5- моддасига биноан, сайловчилар сайловда тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этадилар.

- Сайловлар тўғрисидаги меъёрий ҳужжатларда қайд этилишича, овоз бериш кабинасига бир нафардан ортиқ сайловчи кириши мумкин эмас. Аммо сайловчилар орасида биринчи гуруҳ ногирони, дейлик, кўзи ожиз ёки кекса киши, яъни бюллетенга киритилган номзодларни ажратиб олишга саводи етмайдиганлар учраб қолади. У ҳолатда нима қилиш керак?

- Сайловчиларнинг сиз айтган тоифадагилари учраб қолса, холис, яъни бетараф шахслар ёрдам кўрсатади. Улар билан овоз бериш кабинасига киради.  Сайловчининг кўнглидаги номзодни билиб, унинг овоз беришига кўмаклашади.

Бундай шахслар зинҳор, кузатувчилар ёки сайлов участкаси комиссияси аъзолари бўлмасликлари керак. 

- Олдин бўлиб ўтган сайлов жараёнларида «оилавий», яъни бутун бошли оила номидан бир кишининг овоз бериш ҳолатлари ҳам кузатилган. Буни қандай баҳолайсиз?

- Бундай овоз бериш қатъиян тақиқланади. Бу қонунга хилоф ишдир. Биз бунақа ҳолатларга йўл қўймаймиз ва сайловларнинг шаффоф, озод ва ихтиёрий ўтишига чин кўнгилдан ишонамиз…

- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

- Саломат бўлинг…

 

Суҳбатни Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ уюштирди,

«Халқ овози».

 

 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Маънавий эҳтиёж қондирилади

 

Бохтар шаҳри, Носир Хусрав, Вахш, Ёвон, Дўстий, Қабодиён ноҳиялари етакчи

Хатлон вилоятида обуна жараёни қандай кечаётганлиги билан танишиш мақсадида, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати «Почтаи тожик» давлат унитар корхонаси Ёвон ноҳияси почтаси Алоқа марказига ташриф буюрганимизда, ноҳия раиси ўринбосари Гулрухсор Саидзода ҳамда марказ бошлиғи Тожинисо Шариповаларнинг ташкилот ва муассасаларда обунани жадаллаштириш ниятида бўлиб, эндигина бугунги кун натижаларини

Муфассал...

Ой юксакда уриб барқ, ёғду сепар бетиним…

 

Турди Назар 1948 йилнинг 1 июлида Жалолиддин Балхий ноҳиясида туғилган. Тожикистон Давлат педагогика институтида таҳсил олган.

"Муҳаббат", "Наво", "Топишмоқлар - ақл чархлар", "Оқиллар ва бахиллар", "Тўёна", "Эгамберди ботир", "Суронли йиллар" каби назм ва насрда битилган асарлари нашр қилинган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100876

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214069
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1961
2279
9375
8185301
63589
89570
8214069

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.182
Бугун: 22-05-2025 17:35:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015