Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 28 Сентябр 2018 Кӯришлар: 2027
Печат

 

majlis 201824 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда дастлаб Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Меъморчилик ва қурилиш комитети раиси Жамшед Аҳмадзоданинг Тожикистон

Республикасининг «Тожикистон Республикаси шаҳарсозлик кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

majlis 2018 1Лойиҳани ишлаб чиқишдан мақсад меъморчилик ва қурилиш соҳаси ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларини такомиллаштириш, меъморчилик, шаҳарсозлик ва қурилиш соҳаларида тадбиркорлик фаолияти олиб борилишини яхшилаш ҳамда Шаҳарсозлик кодекси тегишли моддалари бандларини мукаммал ва муайян қилишдан иборат эканлиги қайд қилинди.

Сўнгра Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг олтита хулосаси, жумладан, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти маҳаллий органлари тўғрисида»ги конституцион қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституцион қонуни лойиҳаси, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасининг «Шаҳарча ва қишлоқларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституцион қонуни лойиҳаси, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикаси Фанлар академияси тўғрисида»ги қонун лойиҳасига Тожикистон Республикаси Ҳукумати хулосалари муҳокамадан кейин Тожикистон Республикаси Олий мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун жўнатилди.

Ҳукумат аъзолари, шунингдек, мажлис кун тартибига киритилган бошқа бир қатор масалаларни муҳокама этишиб, уларни татбиқ этиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилишди.

Мажлис охирида мамлакат Президенти мажлисда муҳокама этилган масалалар ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа кўрсатмалари ўз вақтидаги ижроси бўйича топшириқ берди.

Мамлакат халқ хўжалиги барча соҳалари, жумладан, ижтимоий соҳани 2018-2019 йиллар қиш мавсумига тайёрлаш, қиш кампаниясини юқори даражада ўтказиш, энергетика, иссиқлик-энергия марказларини тўлиқ тайёрлаш, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг бориш қийин бўлган минтақалари, Суғд ва Хатлон вилоятлари, Рашт минтақаси ноҳияларида озиқ-овқат маҳсулотларини захира қилиш, озуқа тайёрлаш ва чорвани қиш мавсумидан талафотсиз чиқариш, яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Миллат пешвоси мамлакат Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратига ТБМВга иш сафари натижалари ва Тожикистон Республикаси Президентининг сафар чоғида берган кўрсатмалари татбиқи бўйича тадбирлар режасининг ўз вақтидаги ижроси йўлида аниқ чора-тадбирлар қабул қилиш ҳамда бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот беришни топширди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ватан биттадир, тожикистон – ягона она

 

Тожикистон… Бу - гўзал, бу муқаддас сўзни тилга олган пайтимизда кўнгиллар ёришиб, кўзларимиз мунаввар бўлади.

Тожикистон… Нақадар дилтортар  сўз! Бу сўзда осмону фалакка бўй чўзган қорли тоғлар этагидан, мусаффо дарёлару зилол булоқлардан биз томон эсадиган ифор бор ва бу бизнинг жону танимизга куч-қувват бағишлайди.

Муфассал...

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси

28 ноябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати биносида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида  Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис ишида дастлаб мамлакат Маориф ва илм вазирининг "2018-2022 йиллар учун республика ўрта умумтаълим муассасаларини фан кабинетлари ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100758

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214016
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1908
2279
9322
8185301
63536
89570
8214016

Сизнинг IPнгиз: 3.19.54.41
Бугун: 22-05-2025 17:16:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015