Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Март 2018 Кӯришлар: 2076
Печат

 

a rahmonzoda 2018Тожиклар ўзининг тарихи, маданияти ва адабиёти билан маълуму машҳур бўлиб, қадимги халқлар сирасига киради. Улар оғзаки ва ёзма асарлари, тарихий ёдгорликлари ҳамда нодир катибалари билан башарият тамаддунига муносиб ҳисса қўшиб, бу йўл орқали шуҳрат топишган. Бой маданий илдизлар ориёийлар тамаддунидан бошланиб, минг йиллар давомида шаклланиб, унинг бир қисми ўзига хос кўринишда бизнинг замонимизгача етиб келган.

Ушбу бой мероснинг асосини дўстлигу биродарлик, хайрхоҳлик, яхшилик ва бошқа олий инсоний фазилатлар ташкил этади.

Тожиклар маданий ва адабий ривожланиш баробарида, қадим замонлардан турли халқлар билан яқин, дўстона муносабатлар ўрнатиб, ҳар доим тинчлигу барқарорлик ва бирдамлигу бародарликда яшаш учун интилиб келишган. Дўстлик ва бир жойда яшашлик моҳиятини биринчи марта Куруши Кабир ўз баёнотига жойлаб, халқларни бирлигу биродарликка даъват этган. Мазкур инсонпарварлик ташаббусини, кейинчалик, аждодларимиз давом эттириб, аксар қавму қабилалар, дину мазҳабларга ҳурмат билан муносабатда бўлишган ва ўртоқликни бир жойда умргузаронлик қилиш сифатида, азизу муқаддас билишган. Шу асосда, тожиклар яқин қўшнилари, хусусан, биродар ўзбек халқи билан мустаҳкам дўстлик ўрнатганки, бу дўстлик тарих синовлари чиғириғидан мағрур ўтган.

Ҳақиқатдан ҳам, тожиклар ва ўзбеклар кўпгина ғаму шодлик, муваффақияту мағлубиятларда бирга эди ҳамда ҳар доим дўстлигу биродарликни ҳурмат қилиб, бир-бирларига эҳтиром кўрсатиб, қадрлаб келган. Бундай муносабат ХV асрнинг буюк тарихий шахслари тимсолида янада мустаҳкамланиб, Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Мир Алишер Навоий ўртасидаги адабий ва дўстона ҳамкорликлар замирида янги саҳифани бошлаб берди. Буюк шахслар ўртасидаги дўстлигу биродарлик, ҳурмату эҳтиром шу қадар самимий бўлганки, замондошлари бу муошират ва алоқаларни кўп марта яхшилик билан ёдга олганлар.

Хусусан, Мир Алишер Навоий ўзининг кўпгина, жумладан, "Хамсат-ул-мутаҳаййирин", "Мажолис-ун-нафоис" асарлари, "Туҳфат-ул-афкор" қасидаси ва "Хамса"нинг бир қатор достонларида устози Абдураҳмон Жомийнинг буюклиги ва фазилатларини қайд этиб, унга ўзига хос ихлос қўйганлигини қатъий таъкидлаган. Шунингдек, устозининг изидан бориб, унинг ўн ғазалига назира битиб, Мавлоно Жомий томонидан юқори баҳо олган.

Мир Алишер Навоий умрининг сўнгига қадар, вафодор шогирд сифатида Мавлоно Жомийга содиқ қолиб, доим ўз асарларида пирининг буюк инсонпарварлик хислатларини яхши хотирлаб, ўзгача бир меҳру муҳаббат билан унинг хокисорлиги, ҳимматлилиги, саховатпешалиги, хайрхоҳлиги ва бошқа олий хислатлари ҳамда шеъру шоирлик, фалсафа-ю ҳикмат, шариату тариққатда буюклигини ҳурмат билан қайд этган. Жумладан, Навоий устозининг бундай хислатларини ўзининг "Туҳфат-ул-афкор" қасидасида очиқ шарҳлаб, нафақат, қисқа муддатда унга эргашиб, жавоб қасидаси ёзган, балки Мавлононинг энг яхши хислатларини бошқа фалсафий ва ҳаётий масалалар қаторида зикр этиб ўтган. Чунончи:

Ҳомии дини набий, Жомий, ки жоми фақрро

Дошта дар каф лаболаб аз шароби Кавсар аст.

Равзаи ройи мунираш гулшане дон, к-аш зи лутф

Қатраи рухсораи ҳар барг меҳри анвар аст.

Ожиз аз теъдоди авсофи камоли ўст ақл,

Анжуми гардун шумурдан кай тариқи аъвар аст…

Мавлоно Абдураҳмон Жомий ҳам шогирди - Мир Алишер Навоийга нисбатан яхши, садоқатли ва самимий муносабатда бўлиб, унинг олийжаноб хислатларини ўзининг "Нафаҳат-ул-унс" рисоласи, "Ҳафт авранг"нинг бир неча достонларида алоҳида таъкидлаб, унинг фалсафий-ирфоний андишаларига юқори баҳо берган. Мавлоно, шунингдек, ўз суҳбатларида Мир Алишер Навоий шахсияти ҳақида сўз юритиб, шоирнинг гўзал ва яхши қарашларини махсус таъкидлаган. Бу рубоийларда эҳтиросли адиб ўзининг садоқат ва дўстлигини муҳаббатга йўғрилган назмга солиб, Мир Алишер Навоий рубойисига жавоб тариқасида Ҳалаб шаҳридан жўнатган рубоийсида шундай ёзади:

Ин руқъа на руқъа, мояи ҳар тарабест,

Таҳсилу нишоту айшро хуш сабабест.

З-ин сон, ки бувад мухтасару пурмаъний,

Гўё зи "Жавоҳир-ул-калам" мунтахабест.

Мактуб ва рубоий мазмуни билан танишиб чиққан Мир Алишер Навоий жавоб тайёрлаб, самимий меҳру муҳаббатга қоришиқ шоирона иборалар билан устозига бўлган меҳрини қуйидагича мадҳ этади:

Инсоф бидеҳ, эй фалаки минофом,

То з-ин ду кадом хубтар кард хиром:

Хуршеди жаҳонтоби ту аз жониби субҳ?

Ё моҳ жаҳонганди ман аз жониби Шом?

Ушбу инсонпарварлик рубоийсида шоир устози Абдураҳмон Жомийни "хуршеди жаҳонтоб"га қиёслаб, ўз мақсадини содда ва ойдин баён этади.

(Давоми бор).

 

Абдужаббор РАҲМОНЗОДА -Тожикистон Республикаси Президентининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси, Тожикистон Республикаси Фанлар академияси академиги.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Тўғри йўлдан адашиш оқибати

 

Саразм қишлоқ жамоатига қарашли Чимқалъа қишлоғида туғилган Шамсиддин Туранов 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм эълон қилиниб, кучга кирди. Ҳали ўттиз ёшга ҳам кирмаган, куч-ғайратини Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги, оиласини таъминлаш учун сарфлаши мумкин бўлган йигит энди узоқ муддатга бола-чақасидан айри яшашга, жазо муддатини ўташга мажбур.

Муфассал...

МЕҲРСИЗ ЯШАМОҚ – ЭНГ КАТТА ГУНОҲ

 

Дунёда шундай бир туйғу борки, бу туйғу лаззатидан кимдир татиб кўрган, яна кимдир бебаҳра… Уни бозордан харид қилиб бўлмайди. Ҳатто, нарху навоси, тузилиши, ранги, ҳажми ҳам йўқ. Унга кимлардир баъзида бепарволик билан аҳамиятсиз қарайди, кимгадир эса, олтину зарларга ҳам топилмайди. Бу инсон ҳаётида энг муҳим ўрин эгаллайдиган ва ҳаётимизни янада гўзал қиладиган меҳр туйғусидир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100974

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214125
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2017
2279
9431
8185301
63645
89570
8214125

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.32
Бугун: 22-05-2025 17:49:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015