Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Январ 2018 Кӯришлар: 2007
Печат

 

s j va e r13 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан табрик телеграммалари алмашишди.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков номига йўллаган табрик телеграммасида, жумладан, шундай дейилади:

-«Ҳурматли Сооронбай Шарипович! 

Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг юбилей санаси – 25 йиллиги муносабати билан самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни қабул қилинг.

Қирғизистон билан тарихий илдизларга эга бўлган яхши қўшничилик, дўстона муносабатлар Тожикистон ташқи сиёсатининг истиқболли йўналишларидан бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Ўтган вақт мобайнида томонлар ўзларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан ҳамкорликнинг барча муҳим йўналишлари бўйича ўзаро алоқаларни ривожлантиришда яхши натижаларга эришишди. Бу тожик-қирғиз муносабатларида ўзаро фойдали шерикчилик сифатида, келгусида янада чуқурлашувга жиддий асос яратди.

Сизнинг Тожикистонга олдинда турган расмий ташрифингиз икки мамлакатнинг кўп қиррали ҳамкорликларига янги туртки бериб, бу муносабатларни биродар халқларимиз азалий манфаатларига мувофиқ тарзда юксалтиришига ишончим комил.

Ҳурматли Сооронбай Шарипович, Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахту саодат ва Қирғизистон гуллаб-яшнаши йўлида кўзлаган мақсадларингиз йўлида муваффақиятлар, мамлакатингизнинг дўст халқига эса, тинчлик ва фаровонлик тилайман».

***

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон номига йўллаган табрик телеграммасида, жумладан, шундай дейилади:

-«Ҳурматли Эмомали Раҳмон!

Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан самимий табригимни қабул қилинг.

Дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан кейин, ўтган чорак аср мобайнида қирғиз-тожик ҳамкорликлари ўзаро эҳтиром, яхши қўшничилик, халқларимиз ўртасида тарихан шаклланган дўстлик ва ўзаро тушуниш принциплари асосида мустаҳкамланди ва ривожланди.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида мустаҳкам муносабатлар шаклланиб, турли йўналишларда ўзаро самарали алоқаларнинг катта тажрибаси йиғилган. Биз, шунингдек, МДҲ, БМТ, ШҲТ, КХШТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида фаол ҳамкорлик қилаяпмиз.

Икки томонлама ҳамкорликларнинг мавжуд ижобий тажрибаси қирғиз-тожик муносабатларини мамлакатларимиз халқлари манфаати ҳамда минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида келгусида ҳам ривожлантиришга ҳисса қўшишига ишонаман.

Ҳурматли    Эмомали  Раҳмон, Сизга мустаҳкам соғлиқ ва фаолиятингизда муваффақиятлар, Тожикистоннинг биродар халқига эса, фаровонлик, тинчлик ва гуллаб-яшнашни тилайман».

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ОНА - АЗИЗ

 

Ҳаёт бизга кўп нарса берди, жуда кўп нарса. Уларнинг саноғи йўқ, санашга умр етмайди. Аммо биттагина меҳрибон берди, бу - Она.

Атрофимизда одамлар кўп. Уларнинг саноғи соат сайин ортиб боряпти. Уларнинг орасида таниш-билишлар, ёру жўралар, ошно-оғайнилар кўп. Баъзида уларнинг ҳам саноғини билмай қоламиз. Улар ошнолар, дўстлар эмас, дўст эса, яна битта, бу - Она.

Муфассал...

Китоб - маърифат пойдевори ва нажот қалъаси

 

Биз фарзанд, унинг тарбияси ҳақида кўп гапирамиз-у, аммо уларнинг шахсиятига деярли эътибор бермаймиз, нималарга қодир эканликлари билан кўпда ҳисоблашмаймиз. Бу бизнинг тўғри тарбияни йўлга қўймаганлигимиздан далолатдир. Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ҳам бежизга ёшлар келажаги ҳақида бунчалик кўп қайғурмайди.

Шу боис, фарзандлар насибасининг бутун ва тўла бўлиши учун ота-

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100635

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213974
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1866
2279
9280
8185301
63494
89570
8213974

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.209
Бугун: 22-05-2025 16:59:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015