Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Декабр 2017 Кӯришлар: 1982
Печат

 

sud organlari 201712 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон суд ва ички ишлар органларида масъул вазифаларга тайинланган кадрлар билан суҳбат ўтказди.

Мамлакат Президенти фармонлари билан Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, ТБМВ бир қатор ноҳиялари ва шаҳарлари, Хатлон ва Суғд вилоятлари,

республика бўйсунишидаги баъзи шаҳру ноҳиялар суд раислари, ТБМВ, Суғд вилояти, Душанбе шаҳри ички ишлар бошқармаси, мамлакат шаҳар ва ноҳияларида мазкур органлар бошқа тузилмалари-ю бўлинмалари ва вазирлик марказий аппарати бошлиқлари тайинланди.

Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлисига Тожикистон Республикаси Президентининг Олий суд ва Олий иқтисодий суд сайловлари ва чақириғи тўғрисидаги таклифи келиб тушди.

Тожикистон Республикаси Президенти Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлисига Исҳоқи Амирхонни Олий суд раиси ўринбосари этиб, Аланазарзода Шароф, Тағозода Абдуқаҳҳор, Аҳмадзода Жамшед, Комилзода Илҳомни Тожикистон Республикаси Олий суди судялари ҳамда Олий иқтисодий суди раиси ўринбосари вазифасига Комили Файзалини тайинлаш тўғрисидаги таклифини илгари сурди. 

Кадрлар алмашинуви, шунингдек, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳам тааллуқли бўлди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори билан Бобозода Хисрав бошқа вазифага ўтганлиги сабабли, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ички қўшинлари қўмондони вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Раупов Суҳроб тайинланди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, юқори малакали, тажрибали, содиқ ва ҳалол кадрлар ҳисобидан Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, Суғд вилояти, Душанбе шаҳри ички ишлар бошқармаси, Рашт водийси бир қатор ноҳиялари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, Хатлон вилоятининг Вахш, Фархор, Ёвон, Ҳамадоний ва Хуросон ноҳиялари, Суғд вилоятининг Бобожон Ғафуров ноҳияси ва Истиқлол шаҳри, Нуробод ва Файзобод ноҳиялари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ҳамда Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий аппарати бошқармалари бир қатор бошлиқлари тайинланди.

Самимий ва очиқ суҳбат чоғида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон жаҳон ҳамжамияти, айниқса, минтақамиздаги олдиндан айтиб бўлмайдиган вазиятдан ташвиш изҳор этиб, масъулиятли ва фахрли вазифага тайинланган кадрлардан ҳушёр ва Ватанга содиқ бўлишни талаб қилди.

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Сен бир одам бўл, болам...

 

ТИЛАК

Ҳаёт асли жумбоқли,

Муаммолар «тармоқли»,

Авлиёлар саноқли,

Сен бир одам бўл, болам.

Муфассал...

АЛИХЎЖАМИ Ё ХЎЖААЛИ?!.

 

ёхуд фуқаролар шахсияти ва маърифати ҳақидаги ҳужжатларни тўлдиришда йўл қўйиладиган хатолар ва пала-партишликлар хусусида

Сарсон-саргардонлик – инсон учун жуда ноқулай ҳолат. Унинг замирида кимнингдир йўл қўйган хатоси учун айниқса, фуқаролар шахсияти ва маълумотлари ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатларни тўлдириш жараёнидаги ғалат ва чалкашликлар сабабли, силлани қуритувчи беҳуда ҳаракатлар ётади.

Кейинги пайтларда бундай нохуш ҳолатлар ўрта таълим муассасалари,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101582

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8215115
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3007
2279
10421
8185301
64635
89570
8215115

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.179
Бугун: 22-05-2025 22:03:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015