Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 07 Сентябр 2017 Кӯришлар: 1438
Печат

xitoy 2017 4

5 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хитой Халқ Республикасининг Сямэн шаҳрида ривожланаётган мамлакатлар ва БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси)га аъзо давлатлар диалогида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Унинг ишида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Бразилия президенти Мишел Темер, Жанубий Африка Республикаси президенти Жейкоб Зума, Ҳиндистон Республикаси бош вазири Нарендра Моди, Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сиси, Мексика Қўшма Штатлари президенти Энрике Пеня Нето, Гвинея президенти Алфа Конде ва Таиланд Қироллиги бош вазири Прают Чан-Очалар иштирок этишди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпинга Тожикистон томонини бу олий даражадаги тадбир ишида иштирок этишга таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдириб, ушбу саммит ўтказилишини минтақа ва халқаро миқёсдаги ҳамкорликларнинг муҳим масалаларини кўриб чиқиш ҳамда муҳокама этиш учун қулай имконият, дея атади.

Тожикистон Республикаси Президенти замонавий дунё ҳар соатда янги ёқимсиз ҳодисалар билан рўпара келаётган бугунги шароитда олий даражадаги бундай диалогнинг ўтказилиши катта ва муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд қилди.

Тожикистон Президентининг чиқишида БМТ томонидан 2015 йил тасдиқланган Устувор тараққиётдан фойдаланишнинг янги дастурини жамоавий амалга татбиқ этиш, дунё давлатларининг келажак авлод манфаати учун бу дастур амалга оширилиши йўлидаги биргаликдаги қадамлари зарурлиги қайд қилинди.

Ривожланаётган давлатлар, жумладан, Тожикистон ҳам бу дастурни қулай шароитларда ўзлаштиришга ҳаракат қилаётгани, мамлакатимиз Ҳукумати эса, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун кечиктирилмас чора-тадбирлар қабул қилаётгани таъкидланди.

Тожикистон Республикаси Президенти олий даражадаги тадбир иштирокчиларини тараққиёт, савдо ва сармоявий потенциални кучайтириш учун расмий ёрдамни ошириш, гидроэнергетика соҳасини сармоялаштириш, экологик жиҳатдан тоза ва қайта тикланувчи энергия, яъни «яшил энергия» ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш воситасида ишончли энергиядан фойдаланиш масалаларига зарур даражада аҳамият беришга ҳидоят қилди.

Шунингдек, Давлат бошлиғи БРИКС йиғилиши иштирокчилари диққатини бошқа халқаро муаммо – жаҳон ҳамжамияти учун олдиндан айтиб бўлмас оқибатларга эга бўлган иқлим ўзгаришига қаратиб, агар давлатларнинг бундай олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолатлар олдини олишдаги шерикчилиги кучайтирилса, устувор тараққиётдан фойдаланиш юқори кўрсаткичлари ютуқлари учун имконият пайдо бўлишини қайд қилди.

Минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликларни кучайтириш, миллий ва минтақавий транспорт амалдаги тузилмаларининг ишончли фаолияти, 2030 йилгача кун тартиби, глобал жараёнлар тараққиёти ва иқтисодиётни бошқариш йўналишидаги интеграцияни кучайтиришнинг муҳим воситаси бўлган «Бир камар – бир йўл» ва «Жануб-Жануб» доирасидаги ҳамкорликлар устувор тараққиётга эришишнинг йўлларидан бири сифатида зикр этилди.

Ўз чиқиши охирида Тожикистон Республикаси Президенти Тожикистон томонининг барча минтақавий ва халқаро ташкилотлару жаҳон ҳамжамияти билан муҳим ҳамда долзарб масалалар юзасидан ҳамкорликларни мустаҳкамлашга тайёрлиги ва бундан манфаатдорлигини қайд қилди.

 «Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

СЎНГГИ ПУШАЙМОН

 

Ориф соат ўн беш-ўн олтилар атрофида устахонани маҳкамлади… Кутгандан не фойда? Бугун атиги биттагина машинани таъмирдан чиқарди. Унинг ҳам «касали» енгил экан. Анча вақтдан бери шу аҳвол. Даромаддан баромад кўп. Иш олдингидай эмас. Авваллари бу устахона ён-атрофида машина таъмирлайдиган бошқа дўконлар кам эди. Ҳозир эса марказий йўлнинг ҳар икки томони тўла «запчаст»  дўконлари-ю, устахоналар.

Муфассал...

Шарафли касб фидойилари…

 

Турли таассуротларга бой инсонлар ҳамиша умрлари давомида завқланиб яшайдилар. Улар танлаган касбларини севадилар. Биз ҳикоя қилаётган инсонлар ҳам ўқитувчиликдек улуғ ва шарафли касбда масъулиятни ҳис этиб, чин дилдан самарали фаолият юритаётган тажрибага бой устозлардир. Суғд вилоятининг Спитамен ноҳиясидаги Куруш қишлоқ жамоатига қарашли Куркат қишлоғида жойлашган 6-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ҳақида гап бормоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100796

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214036
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1928
2279
9342
8185301
63556
89570
8214036

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.20
Бугун: 22-05-2025 17:22:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015