14 июл, куннинг иккинчи ярмида Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Американинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги «Женерал Электрик» компанияси Вице-президенти – Бош ижроия директори Роналд Поллеттни қабул қилди.
Учрашувда Тожикистоннинг Америка компанияси билан энергетик лойиҳаларни амалга татбиқ этиш йўналишидаги ҳамкорликлари истиқболи кўриб чиқилди.
Мамлакат Президенти «Женерал Электрик» компанияси раҳбариятини мамлакатимизнинг гидроэнергетик соҳасига алоҳида эътибор қаратиш, иқтисодиётимизнинг бу ва бошқа истиқболли соҳаларини сармоялаштиришда фаол иштирок этишга таклиф қилди.
Учрашув чоғида суҳбатдошлар Тожикистоннинг катта гидроэнергетик захираларидан самарали фойдаланиш, энергетика соҳасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш имкониятлари, жумладан, гидроэлектростанциялар қурилиши учун сармоялар жалб этиш, электростанциялар реконструкцияси, электр узатиш линиялари қурилиши, истиқболли соҳаларни турли энергетик ускуналар билан таъминлаш масалаларини кўриб чиқишди.
Америка тадбиркорлик доиралари, жумладан, нуфузли «Женерал Электрик» компаниясининг фаол иштироки икки мамлакат савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқалари ривожланиши ҳамда кенгайишига жиддий туртки бериши қайд қилинди.
Учрашувда ҳамкорликнинг иккала томон учун ҳам манфаатли бўлган бошқа мавзулари юзасидан мазмунли суҳбат қурилди.
«Ховар» ТМАА.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган мулоқотда сўзлаган нутқи
2017 йил 11 июл , Душанбе шаҳри.
Азиз ватандошлар!
Ҳурматли иштирокчилар!
Қадимий ва маданиятпарвар тожик халқи эзгу урф-одатлар ва маросиму байрамларга эга бўлиб, уларнинг кўп қисми узоқ тарих мобайнида ўзининг ўрни ва қийматини йўқотмасдан, қимматбаҳо маънавий бойлик сифатида бизнинг замонимизга ҳам етиб келди.
Муфассал...
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган «Республика ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги Паёми, барча қатори, биз – тиббиёт ходимлари фаолиятида ҳам ҳаёт дастури сифатида қабул қилиниши, табиий.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015