Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 13 Июл 2017 Кӯришлар: 1563
Печат

 

pugus 20176 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Варзоб ноҳиясидаги «Пугус» шаҳар ташқарисидаги қароргоҳида CASA-1000 лойиҳаси иштирокчи мамлакатлари давлат ва ҳукуматлари бошлиқларининг учрашувида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Олий даражадаги учрашув ўтказилаётган жойда меҳмонларни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Суратга тушиш маросимидан кейин «Пугус» қароргоҳининг катта залида Тожикистон, Покистон, Афғонистон ва Қирғизистон давлат ва ҳукуматлари делегациялари ҳамда бир қатор халқаро молиявий ташкилотлар намояндалари иштирокида CASA -1000  лойиҳаси иштирокчи мамлакатлари давлат ва ҳукуматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Олий даражадаги учрашувда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбековлар иштирок этишди.

Давлат бошлиғи олиймақом меҳмонларни самимий кутиб олар экан, Тожикистон томонининг CASA-1000 муҳим ва самарали минтақавий лойиҳасининг ўз вақтида амалга татбиқ этилишида фаол иштирок учун тайёрлиги ва бундан манфаатдорлигини қайд қилди.

Давлат ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати раҳбариятининг муҳим энергетик чора-тадбирлари ҳақида эслатар экан, Давлат бошлиғи бу йўналишда бажарилган ишлар нафақат бизнинг давлатимиз, балки минтақа барча мамлакатлари манфаатларига йўналтирилганини зикр этди.

Мамлакатимизнинг «яшил энергия» ишлаб чиқариш ишидаги имкониятларини бир неча баравар оширадиган Тожикистон кичик ва йирик гидроэнергетик лойиҳаларини амалга татбиқ этиш муҳимлиги қайд қилинди.

CASA-1000 лойиҳаси йирик минтақавий энергетик лойиҳалардан бири ҳисобланиши, унинг ўз вақтида амалга татбиқ этилишида Тожикистон ҳам лойиҳанинг бошқа иштирокчи мамлакатлари каби манфаатдор эканлиги, бу муҳим энергетик инфратузилма амалга татбиқ этилишидан яқиндан ҳамкорлик ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш билан бир қаторда, минтақа мамлакатларини қудратли энергетик кўприги билан бирлаштириши, мамлакатларимизнинг ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги ҳамкорликларини кенгайтириб, чуқурлаштириши қайд қилинди.

Бундан ташқари, CASA-1000 лойиҳаси минтақаларимизда электр энергияси ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларини бирлаштирадиган минтақавий энергетик бозорнинг муҳим унсури сифатида аталди. Шунингдек, давлатимизнинг бутун йил давомида ички электр энергияси ишлаб чиқариш иқтидорларини ошириш воситасида электр энергияси узатишдаги имкониятлари намойиш қилинди.

Давлат бошлиғи CASA-1000 лойиҳасини давлат иқтисодиётида савдо ва инновацион меъёрларни амалга татбиқ этишнинг замонавий воситаси дея атар экан, тараққиёт бўйича шерикларнинг лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги муҳим ролини қайд қилди.

Тожикистон Республикаси Президенти бугунги тадбирнинг мақсади CASA-1000 лойиҳасини амалга татбиқ этиш бўйича аввал белгиланган режалар ижросининг боришини баҳолаш ҳамда муҳим ва биринчи навбатдаги вазифалар борасида фикр алмашишдан иборатлигини айтар экан, делегациялар раҳбарларини барча режалаштирилган тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, тўртта давлат ҳудудида лойиҳанинг алоҳида қисмларини амалий якунлаш, Афғонистон ҳудудида юқори босимли электр узатиш линиясини имкон қадар тезроқ қуриш, янги механизмлар ва усуллардан самарали фойдаланиш, муаммоларни ҳал этишнинг ўзаро самарали, ён берилган ва замонавий йўлларини излаб топиш, 1342 километрдан зиёд доимий ва алмашув токи юқори волтли узатиш линиялари қурилиши, конвертер подстанциялари бунёд этиш, энг янги ускуналардан фойдаланиш, лойиҳани бошқариш амалдаги механизмлари фаолиятини оптимизациялаш йўлларини кўриб чиқишга чақирди.

CASA-1000 лойиҳаси иштирокчи мамлакатлари давлат ва ҳукуматлари бошлиқларининг учрашувида Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков ҳамда Бутунжаҳон банки намояндаси Ранжит Ламеклар чиқиш қилишиб, ўз давлатларининг CASA-1000 йирик минтақавий лойиҳасининг амалга оширилиши йўлидаги роли ва мавқеларига доир конструктив ҳамда асосли таклифу тавсияларини билдиришди.

Саммит иши охирида CASA-1000 лойиҳаси иштирокчи мамлакатлари давлат ва ҳукуматлари раҳбарларининг учрашуви якуни бўйича муштарак декларация қабул қилинган бўлиб, бу мазкур минтақавий даражадаги тадбирга муваффақиятли якун ясаш белгиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтиш жоизки, 2016 йилнинг 12 майида Турсунзода шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, Афғонистон Ислом Республикаси Ижроия Раиси Абдулло Абдулло, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбековлар иштирокида CASA-1000 электр узатиш линияси минтақавий лойиҳаси амалга татбиқ этилишига тамал тоши қўйилганди.

CASA-1000 лойиҳаси иштирокчи мамлакатлари давлат ва ҳукуматлари бошлиқларининг учрашуви тугагандан кейин, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиймақом меҳмонлар - Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбековларни «Пугус» қароргоҳида Тожикистон деҳқонлари ютуқлари билан таништирди.

Кўргазмада меҳмонлар мазали, сархил мевалар, қуруқ мевалар, полиз экинлари ва асалнинг турли хили билан танишдилар.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Адирдаги Отелло

 

Қосим Мамажонов - атоқли адиб ва журналист, А. Лоҳутий номидаги мукофот лауреати, Тожикистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

"Ёрқин зиналар". "Ота қўшиғи", "Бу сирли олам", "Ғўлакандоз чинорлари", "Зиндонбанд қарчиғайим" сингари китоблар муаллифи. Хотира ҳафталигида ҳурматли адибимизни эслар эканмиз, унинг 10-15 йилча бурун ёзган очеркларидан бирини эътиборингизга ҳавола этишни ихтиёр этдик.

Муфассал...

Хитойлик компаниялар экиш мавсумини якунлаш арафасида

 

Хатлон вилоятининг экин ерларини ижарага олган хитойлик «Жунтай Хатлон Син Силу» компанияси чигит экиш ишларини самарали давом эттирмоқда.

Мазкур компания баҳорги чигит экиш компаниясини 10 март куни бошлаган эди. Режага кўра, апрел ойининг дастлабки кунлари экин-тикин ишлари якунланади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101132

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214203
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2095
2279
9509
8185301
63723
89570
8214203

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.185
Бугун: 22-05-2025 18:18:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015