Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 11 Май 2017 Кӯришлар: 1541
Печат

 

rogun-  201710 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистоннинг энг катта гидроэнергетик иншооти - Роғун ГЭСи қурилиш ишлари жараёни билан танишиш мақсадида Роғун шаҳрига сафар қилди. Олийқадр меҳмонни истиқбол олиш маросими Роғун ГЭСи ОҲЖ саҳнидаги аэропортда  бўлиб ўтди.

Сўнгра Миллат пешвоси ва унга ҳамроҳлик қилаётган ҳайъат бу улкан иншоот қурилиш ишлари жараёни билан танишиб, иншоот муҳандису техник ходимлари ҳайъати билан мулоқот ўтказишди.

Давлат бошлиғининг танишуви дастлаб тўсилган дарё ўзанининг бугунги ҳолати ва юқори тўғон бунёд этилишидан бошланди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга хабар беришларича, тўғон бўйича умумий ишлар ҳажми 2,7 миллион метр кубни ташкил қилади. Дарё ўзанининг "Салини Импрежило" компанияси томонидан ўзгартирилганидан кейин, тўғон бунёд этилиши учун 2 миллион метр кубдан зиёд тошу шағал материаллари аралашмаси ётқизилган. Айни пайтда ГЭС тўғони ва биринчи навбатдаги шлюзи қурилиши учун бир кеча-кундузда 23дан 26 минг метр кубгача тўғон материали тўкилиб, мустаҳкамланмоқда.

Роғун ГЭСи масъулларининг хабар беришларича, ер ишлари ижроси билан биргаликда, назорат-ўлчаш асбобларини монтажлаш ва ўрнатиш ҳам амалга оширилмоқда. Шу кунгача электростанция тўғонида 47 дона назорат-ўлчов асбоблари ўрнатилгани маълум қилинди. Тўғон қурилиши лойиҳа ва технологияси унинг бунёдида Европа мамлакатларида ишлаб чиқариладиган 32 минг 200 метр куб геомембрана қурилиш материали келтирилишини талаб қилади. Геомембрана тўғон олд томонига қисм-қисм ва бошқа материаллару ҳимоя қаватлари билан биргаликда қават-қават қилиб ўрнатилиб, у сув сизиб ўтмаслиги учун назарда тутилган. Айни пайтда тўғонда геомембрана ўрнатиш ишлари давом этаётган бўлиб, шу кунгача 18 минг метр куб майдонга тўлиқ ўрнатилган ва учма-уч келган жойларини пайвандлаш давом этмоқда. Сув сизиб ўтишига қарши бўлган бу материални ётқизиш сув омбори ичидаги сув тўғондан сизиб ўтмаслигига имкон яратади. Тожикистонда бу илк тажриба ҳисобланади.

Миллат пешвоси Роғун ГЭСи муҳандислари ва қурувчилари билан суҳбат чоғида, энг аввало, қурилиш сифати ва хавфсизликни таъминлашга аҳамият қаратиш борасида кўрсатма берди. Зеро, бу нур тоғи миллат ҳаёту мамоти ва Тожикистон халқининг муносиб турмуш тарзи кафолати ҳисобланади. Бугун ҳар бир қурувчи-ю муҳандис Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг  2016 йил 29 октябрда Вахш дарёси ўзанини ўзгартиришдаги кўрсатма ва тавсияларини ўз олдиларига қўлланма сифатида қўйиб, бу иншоотнинг биринчи босқичини фойдаланишга топшириш йўлида асосий ишларни белгиланган муддатда охирига етказиш мақсадида мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишмоқда.

Роғун ГЭС тўғони алоҳида қисмларида ишлар жараёнини кўздан кечиргандан кейин, мамлакат Президенти "Т-22" транспорт туннелида қурилиш ишлари натижаси билан ҳам танишди. "Т-22" транспорт туннелида қурилиш ишлари охирига етказилиб, умуман, 157 минг 286 метр куб туннел қазиш ишлари, 32 минг  865 метр куб конструктив бетон ётқизиш ишлари ижро этилгани маълум қилинди. Айни пайтда мазкур туннел воситасида олд тўғон бунёди учун тошу шағал ташиш  давом этмоқда. Мазкур туннел узунлиги, умуман,    ("Т-22", "Т-22I" ва "Т-22II") 600 метрни ташкил қилади.

Роғун ГЭС қурилиш ишлари сатҳу сифати ва суръати назарда тутилган режа асосида жараён олган бўлиб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг доимий эътибори ва мунтазам сафарлари Роғун ГЭСининг бугун сони 13 минг нафарга етган қурувчиларини рағбатлантириб, кўтаринки руҳда ишлашга ундамоқда.

"Ховар" ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҲАЙИТ АРАФАСИ ЭДИ ЎШАНДА…

 

  Воқеий ҳикоя

Ҳайит арафаси эди ўшанда. Бутун қишлоқ аҳли рўза ҳайитига катта тараддуд билан тайёрланаётган кезлар эди. Кўчалар супурилиб, уйлар оқланиб, дераза-ромларга бўёқ суркаларди. Биз ўқийдиган мактаб талабалари ҳам ҳайитни кутардик…

Муфассал...

Йўллар қурилиши – ободлик омили

 

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига Паём юбориши 17 йилдирки, анъанага айланди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми ҳам ўз мазмун-мундарижаси билан ўтган 2017 йил таҳлили ва жорий 2018 йил режаларини белгилаб берди.

Тожикистон Ҳукумати мустақиллик йилларининг дастлабки давриданоқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101017

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214144
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2036
2279
9450
8185301
63664
89570
8214144

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.183
Бугун: 22-05-2025 17:57:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015