Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Январ 2017 Кӯришлар: 1837
Печат

                 murojaat 2017Азиз ватандошлар!

Барчангизга маълумки, мамлакатимизда энергетика соҳаси йилдан-йилга ривожланаётган бўлиб, мамлакат Ҳукумати миллий стратегик мақсадлардан бири – энергетик мустақилликни таъминлашга эришиш учун барча имкониятлар ва захираларни сафарбар этди.

 

Мустақиллик даврида, айниқса, сўнгги йилларда мамлакат фуқароларининг асосий муаммоларидан бири куз-қиш мавсумида электр энергияси тақчиллиги ҳисобланиб, баъзи йилларда электр энергияси узатилишига чеклов сентябр ойидан мартгача ва ҳатто, апрелгача давом этарди.

Бизда, ҳатто, мамлакат пойтахти ва бошқа саноат шаҳарларини электр энергияси билан тўлиқ таъминлаш имконияти йўқ эди.

Бу ноқулай вазиятни бартараф этиш мақсадида мамлакатда босқичма-босқич иккита йирик ва ўнлаб кичик гидроэлектростанциялар, электр узатиш юқори волтли тармоқлари ва қудратли электр подстанциялари қурилди.

«Жануб-Шимол» 500 киловолтли электр узатиш линияси қурилиши, энергетика соҳаси мавжуд иқтидорлари модернизацияси ва реконструкцияси туфайли мамлакатнинг ягона энергетик тизими ташкил қилинди.

Фақатгина ўтган йили мамлакатимизнинг саккизта муҳим энергетик иншоотларига ташриф буюриб, Норак ГЭСи 500 киловолтли эгегазли тақсимлаш ускунаси қурилиши, CASA-1000 электр узатиш минтақавий лойиҳасининг амалга татбиқ этилиши ва «Сарбанд» электростанцияси модернизацияси лойиҳаси бошланиши маросимларида иштирок этдим.

Ўтган йили «Душанбе-2» иссиқлик-энергия маркази фойдаланишга топширилган бўлиб, бу мамлакатимизнинг биринчи даражали энергетик режаларини амалга ошириш йўлидаги ўзига хос ҳодиса бўлди.

Айни пайтда 400 мегаватт иқтидорга эга бўлган мазкур иссиқлик-энергия марказининг самарали фаолияти ва қўшимча энергетик иқтидорлар фаолияти ҳамда мамлакат сув омборларида етарли захиралар мавжудлигини ҳисобга олиб, бизда жорий йил хориждан электр энергиясини импорт қилмаган ҳолда, электр энергияси билан таъминлаш ҳолатини сезиларли равишда яхшилаш имконияти пайдо бўлди. Шу кунгача мамлакат аҳолисига бир суткада 18 соат электр энергияси бериларди.

Аҳоли яшаш даражасини яхшилаш, ишлаб чиқариш корхоналари ва мамлакат бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳалари самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида эртанги кун – 2017 йилнинг 14 январидан бошлаб, электр энергиясига жорий этилган чеклов тўлиқ бекор қилинади. Яъни фуқаролар, мамлакат барча ҳудудидаги ижтимоий муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналари 24 соат электр энергияси билан таъминланади.

Чекловнинг бекор қилиниши ҳаётий камчиликлар ва ватандошларимизнинг мушкулликларини камайтириб, мамлакат иқтисодиёти узлуксиз тараққиёти учун янада кўпроқ шароит яратади.

Шу сабабли, азиз ватандошлар, барча ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларидан электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик ва фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида маблағ тўлашларини сўрайман.

Зеро, электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиш ва фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида пул тўлаш мамлакат ҳар бир аҳолиси маданияти ва юксак фуқаролик масъулияти белгиси ҳисобланиб, бир вақтнинг ўзида энергетик тизим ва электр узатиш тармоқлари  ускуналари ҳамда аппаратлари ишга яроқли ҳолда сақланиши, уларнинг мунтазам ва ишончли фаолияти таъминланишини кафолатлайди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Битирувчилар эссе ёзишга тайёр

 

Ҳайтали Боевнинг "Битирувчилар эссе ёзишга тайёрми?.." мақоласи Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинди. Ва бу таҳлил натижасини таҳририят эътиборига ҳавола этмоқдамиз.

Аввало, ўқитувчи Ҳайтали Боевга маориф соҳасининг бугунги кундаги долзарб мавзуларидан бири - республика олий касбий таълим муассасаларига

Муфассал...

ТАРКИ ОДАТ ҚИЛОЛМАЙДИ

 

Ким бўлса нафсига қарам,

Фарқ қилмайди ҳалол-ҳаром,

Заққум есада, дам-бадам,

Тарки одат қилолмаскан.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100779

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214033
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1925
2279
9339
8185301
63553
89570
8214033

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.210
Бугун: 22-05-2025 17:20:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015