БМТ Бош Ассамблеяси жорий йилнинг 21 декабрида Тожикистон Республикаси томонидан таклиф этилган "Сув устувор тараққиёт учун" 2018-2028 йилларга мўлжалланган халқаро ўн йиллик амалиётлари резолюциясини қабул қилди.
Шу муносабат билан БМТ Бош Ассамблеяси Раиси Питер Томсон Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси,
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон номига табрик мактуби йўллади. Унда, жумладан, шундай дейилади:
"Жаноби олийлари!
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 21 декабр куни "Сув устувор тараққиёт учун" 2018-2028 йилларга мўлжалланган халқаро ўн йиллик амалиётлари резолюцияси қабул қилингани сабабли, юксак ифтихор билан Сиз ва халқингизни табриклашни истайман.
Устувор тараққиёт ва сув захираларидан биргаликда фойдаланиш, жумладан, ҳамкорликлар, барча йўналишдаги иштирокни ривожлантириш масалаларини қамраб олган янги ўн йиллик сув билан боғлиқ тасдиқланган халқаро мақсадлар, айниқса, 2030 йилгача устувор тараққиёт кун тартибида ўз аксини топган мақсадларга эришишга ҳисса қўшиши мумкинлигига қаттиқ ишонаман.
Жаноби олийлари, фурсатдан фойдаланиб Сизга самимий эҳтиромимни изҳор этаман".
Бобожон ҒАФУРОВ, Тожикистон Қаҳрамони.
ПАНДУ ҲИКМАТЛАР
Буюк аллома, таниқли олим, академик, Тожикистон Қаҳрамони Бобожон Ғафуров илмий ишдан ташқари, бадиий ижод билан ҳам шуғулланганлар.
ӯтган асрнинг 30-йилларида «Қизил Тожикистон» («Халқ овози») газетасида бош муҳаррир вазифасида фаолият юритган Бобожон Ғафуровнинг «Панду ҳикматлар» асаридан парчани ӯқувчилар диққатига ҳавола этамиз.
Муфассал...Моҳир чолғучи бағри ўйиқ тор симларини чертганда, ундан таралаётган ўтлуғ куй, дардчил оҳанг учқун каби ногаҳон қалбингизга тушиб, аста-секин уни қиздира бошлайди. Ҳали ўзингизни ўнглаб улгурмасингиздан, тобора авж пардаларга ўрлаётган оташин наво шафқатсизларча сиз томон олов пуркайди. Қайноқ ҳовур исканжасида қолган вужудингиз аланга олади, ёниб-куйиб, адойи тамом бўлади... Ҳар гал миллий чолғу асбобида чалинган бирор мумтоз куйни
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015