Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 29 Декабр 2016 Кӯришлар: 1609
Печат

 

b. atoxojaТинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат юқори қонун чиқарувчи органига йўллаган Паёми билан танишиш асносида бу муҳим ҳужжатда ёрқин келажак яратишнинг ҳаётий кўрсатмалари берилганлигига гувоҳ бўлдим.

Хусусан, Тожикистон Ҳукуматининг ўз олдига қўйган учта асосий стратегик мақсадни рўёбга чиқариш йўлидаги саъй-ҳаракатлари

самара бераётгани давлатимизнинг эртанги куни порлоқ бўлишидан далолатдир.

Биринчи стратегик мақсад: коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш вазифаси шараф билан уддаланди, деб айтишга ҳақлимиз. Зеро, бу борада мустақиллик даврида 11,4 миллиард сомоний маблағ сарфланиши эвазига Душанбе-Хўжанд-Чаноқ, Душанбе-Турсунзода-Ўзбекистон чегараси, Айний-Панжакент сингари стратегик аҳамиятга эга бўлган автомобил йўллари, шунингдек, «Истиқлол», «Шаҳристон», «Озодлик», «Хатлон» туннелларининг фойдаланишга топширилиши, мазкур вазифа ижросини таъминлади.

Иккинчи стратегик мақсад: озиқ-овқат хавфсизлиги йўлида ҳам амалга оширилаётган ишлардан қониқиш ҳосил қилиш мумкин.

Биргина 2016 йилда 1 миллион 400 минг тонна ғалла, қарийб 900 минг тонна қартошка ва кўзда тутилган миқдорда сабзавот маҳсулотлари етиштирилиши, боғ ва узумзорлар майдонларининг 180 минг гектарни ташкил қилиши бу ниятнинг ҳам яқин йилларда амалга ошишидан дарак беради.

Учинчи стратегик мақсад: энергетик мустақилликка эришиш борасидаги уринишлар ҳам ўзининг авж нуқтасига чиқмоқдаки, Миллат пешвоси Паёмида қайд этилаганидек, кейинги уч йилда амалга татбиқ этилади.

Дунёдаги энг йирик гидроиншоотлардан бири саналган Роғун ГЭСини қайта тиклаш ишларига 12 миллиард сомоний сарфлангани, жорий йилнинг ўзида 2 миллиард 800 миллион сомонийлик бунёдкорлик ишларининг бажарилгани юртдошларимизни энергетик мустақиллик маррасининг жуда яқинлигидан огоҳ этади.

Миллат пешвоси, Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга йўллаган Паёмининг диққатга сазовор жиҳатларидан яна бири – Тожикистон Ҳукумати олиб бораётган ташқи сиёсат «очиқ эшиклар» усулига асосланганлигининг таъкидланиши, мамлакатимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти сингари халқаро ташкилотларга аъзо давлатлар орасида стратегик шерик сифатидаги нуфузи ортиб бораётганининг ўзига хос асосидир.

Масалан, бугунги кунда дунёдаги глобал муаммолардан бири- сайёра аҳолисини сув билан таъминлашнинг ўз ечимини топишида Тожикистон етакчи давлатлардан бирига айланиб улгурди.

Тожикистон Ҳукумати, унинг Раиси Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан 2018-2028 йилларни «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт ўн йиллиги, деб эълон қилиш таклифининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланиши ҳам фикримизнинг ҳақиқий далили бўла олади.

Хулоса қилиб айтганда, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга йўллаган Паёмида элу юртимизни порлоқ келажак сари элтувчи кўрсатмалар берилган.

Ана шу ҳаётий кўрсатмаларнинг амалга оширилиши эртанги кунимизнинг обод ва фаровон бўлиши кафолатидир.   

Баракатулло АТОХЎЖА,

Тожикистон Республикаси давлат маслаҳатчиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Садоқатли дўст – тақдир саховати

 

ДўстликЯратганнинг бандаларига кўрсатган энг улуғ инояти

Дўстликни ардоқлаб, қадрига етган инсон ҳам, халқ ҳам шон-шуҳрат топади. Шарафларга кўмилади…

Дўстлик бобида тожик ва ўзбек миллатларини ҳеч иккиланмай, Аллоҳнинг назари тушган халқлар, деб аташ мумкин. Чунки қондошу жондош,

Муфассал...

Юбилей тантаналарига пухта ҳозирлик

 

2020 йили, нафақат, Тожикистон, балки бутун Марказий Осиёнинг қадимий обидаларидан бири - Саразм шаҳарчасининг 5500 йиллиги кенг нишонланади.

Ўтган асрнинг 70-йилларида ушбу қишлоқда яшовчи Ашурали Тайлонов томонидан топилган болта ҳамда кейинчалик тарихчи олим ва археолог Абдулложон Исҳоқов изланишлари сабабли кашф этилган Саразм шаҳарчаси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100382

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213907
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1799
2279
9213
8185301
63427
89570
8213907

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.81
Бугун: 22-05-2025 16:32:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015