Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 27 Октябр 2016 Кӯришлар: 1498
Печат

 

m chovush21 октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Миллат қасрида Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлют Човушоғлуни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва Туркия икки томонлама муносабатлари ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда куннинг бошқа муҳим

масалалари муҳокама қилинди.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон учрашув аввалида Тожикистон Туркия билан узоқ муддатли эзгу ва дўстона муносабатлар мустаҳкамланиши ва кенгайиши жараёни тарафдори эканлигини айтиб, бу муҳим принципнинг Тожикистон ташқи сиёсатига мувофиқ келишини қайд қилди.

Суҳбатдошлар икки мамлакатнинг халқаро майдонда ўзаро манфаатга эга бўлган сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ва кўп қиррали ҳамкорликларига алоҳида эътибор қаратишар экан, бу жараёнда тан олинган ва бузилмас дўстлик, тенгҳуқуқлилик, ишонч ва ўзаро эҳтиром принциплари Тожикистон ва Туркия алоқалари учун ўзига хос хусусият ҳисобланишини таъкидладилар.

Бугун икки мамлакат ўртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажми 200 миллион Америка долларидан зиёдни ташкил қилиб, Тожикистон ҳудудида Туркиянинг 88та компанияси қайдга олингани таъкидланди.

Суҳбатдошлар ҳамкорликларни кенгайтириш, жумладан, маҳсулот айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича келгусидаги муштарак ҳаракатлар икки мамлакат халқлари манфаатларига жавоб беради, деган фикрни қўллаб-қувватлашди.

Учрашувда Тожикистон томонининг сармоялар, иқтисодиёт ишлаб чиқариш тармоқларида муштарак корхоналар ташкил қилиш соҳаларида шерикчиликни давом эттиришга тайёрлиги ва манфаатдорлиги тасдиқланиб, Тожикистоннинг улкан минтақавий аҳамиятга эга бўлган энергетик, транспорт-коммуникацион инфратузилмалари қурилиши ва қайта тикланиши билан боғлиқ лойиҳаларини амалга татбиқ этишда Туркия иштироки муҳимлиги қайд қилинди.

Учрашувда, шунингдек, икки мамлакат халқлари ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш муҳим омили ҳисобланган бошқа ижтимоий соҳалардаги маданий алоқалар ва ҳамкорликлар масалалари муҳокама қилинди.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон минтақа ва жаҳон хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатувчи хатарлар, жумладан, Тожикистон ва Туркия бу йўналишдаги курашда етакчи сафда турган терроризм, экстремизмга қарши коллектив тарзда курашиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Мамлакатларимиз ва, умуман, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида терроризм ва экстремизмга қарши муштарак кураш икки томонлама ҳамкорликлар истиқболли йўналишларидан бири сифатида айтиб ўтилди.

Президент Эмомали Раҳмоннинг сўзларига кўра, терроризмнинг дини, эътиқоди, миллати ва Ватани йўқ бўлиб, Тожикистон томони терроризм ва экстремизмга қарши курашда «иккиламчи стандарт»дан фойдаланишни қабул қилмайди.

Шу сабабли, Тожикистон Республикаси Президенти  Туркия томонини ўз мамлакати ҳудудида яшириниб юрган, террорчилик ва экстремистик амаллари учун қидирувда бўлган Тожикистон фуқароларини қўлга олиш ва экстрадиция қилиш бўйича амалий ҳамда кечиктирилмас чоралар қабул қилишга чақирди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, шунингдек,  Тожикистон фуқароларининг Туркия ҳудуди орқали Ўрта Шарқдаги ҳарбий амалиётларда иштирок этиш мақсадида террорчи ташкилотларга қўшилиш ҳолатлари олдини олиш йўлида мувофиқлаштирилган қатъий чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.

 

«Ховар» ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Шоҳона Одиназода: «Газета – бу инсон учун маънавий озуқа…»

 

Баҳор фасли байрамларга бой. 8 март – Оналар куни. 11 март – Тожикистон матбуоти куни. Халқаро Наврўз байрами ҳам  яқинлашмоқда. Журналистиканинг турли соҳаларида фаолият юритган ва бугунги кунда «Бонувони Тожикистон» журнали бош муҳаррири вазифасида ишлаб келаётган Шоҳона Одиназода билан Матбуот куни олдидан уюштирилган суҳбатни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Муфассал...

Эй Ўлмас, нолима, элга қолур сендан ғазал мерос…

 

Ўтар умрим, ҳаётимни ўзича пурсамар англаб

Ва нозимлик азобини қиёси йўқ ҳунар англаб.

 

Жавоҳир сўз топиб айтиш мудом олий мурод эрди,

Сочиб қўйганларим билмай қолибман тош гуҳар англаб.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100909

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214091
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1983
2279
9397
8185301
63611
89570
8214091

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.124
Бугун: 22-05-2025 17:40:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015