Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 25 Август 2016 Кӯришлар: 1523
Печат

 

d nazarov20 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таниқли тожик спортчиси Дилшод Назаровни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги 2016 йилги Ёзги Олимпия ўйинларида босқон ирғитиш бўйича мусобақалари финал босқичида ғолибликка эришгани ва олтин медални қўлга киритиши муносабати билан табриклади.

Давлат бошлиғи Дилшод Назаров Олимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритгани туфайли Тожикистон шарафини ҳимоя қилиб, давлат байроғини юксак кўтаргани, бу тожик халқи учун ифтихор белгиси эканлигини таъкидлади.

Дилшод Назаровнинг сўзларига кўра, ушбу нуфузли мусобақаларда ғалабага миллий бирлик, мустақиллик, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг қўллаб-қувватлаши туфайли эришган. Айнан Давлат бошлиғининг ҳаракатлари ва ташаббуслари туфайли мамлакатда спорт  тараққиёти таъминланиб, спортчиларимиз турли даражадаги халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишяпти ва совринли ўринларни эгаллашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, босқон ирғитиш бўйича мусобақалар финал қисми 19 август соат 21:05да, Душанбе вақти билан эрталабки соат 5:05 дақиқада Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Олимпия стадионида бошланди. Дилшод Назаров 78,68 метрлик натижа кўрсатиб, ўз рақибларидан ўзиб кетди.

Дилшод Назаров Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги 2016 йилги Ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган биринчи тожик спортчиси ҳисобланади. Ўтган йил май ойида Чехия Республикасида босқон ирғитиш бўйича Гран-при сериясидаги жаҳон мусобақаларида 79,36 метр натижани кўрсатиб, иккинчи ўринни эгаллади ва Рио-2016 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Таниқли тожик босқон ирғитувчиси Дилшод Назаров 1982 йилнинг 6 май куни Душанбе шаҳрида туғилган. 2015 йил Пекиндаги Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори, 2006, 2010 ва 2014 йиллар Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё уч карра чемпиони (2009, 2013, 2015 йиллар), ўсмирлар орасида икки карра Осиё чемпиони (1999 ва 2001 йиллар) ҳисобланади.

Дилшод Назаров 2014 йилнинг январидан Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети раиси ўринбосари ҳамда Тожикистон Енгил атлетика федерацияси раиси ҳисобланади.

Оилали, икки фарзанднинг отаси.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҚИТЪА МИҚЁСИДАГИ НУФУЗЛИ ТУРНИР

 

Эртадан кейин, яъни 18 август куни Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида «сариқ қитъа»нинг энг нуфузли турнири - XVIII «Осиё ўйинлари- 2018» мусобақаларига старт берилади.

Мазкур мусобақаларда Тожикистоннинг 100 нафар вакили, жумладан, 80 нафар спортчи иштирок этади.

Муфассал...

Қатрасини қадрлаган кам бўлмас

 

Тинчлик ва миллий  бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон  Республикаси  Президенти  муҳтарам Эмомали Раҳмон  Тожикистон  Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида мамлакатимиз халқаро майдонда самарали фойдаланишга боғлиқ бўлган глобал масалаларни ҳал этишда фаол ташаббускор ва илғор давлат сифатида   эътироф этилганлигини, «Сув устувор тараққиёти учун» халқаро амалиёт ўн йиллигини татбиқ этиш бўйича

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100882

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214078
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1970
2279
9384
8185301
63598
89570
8214078

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.203
Бугун: 22-05-2025 17:36:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015