Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 04 Феврал 2016 Кӯришлар: 1866
Печат

 

amonatbonkЯнги йилдан бошлаб Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги аксарият нафақахўрларга пластик карточкалар тарқатилди. Энди улар бу пластик карточкалар билан нафақаларини банкоматлардан олиш имконига эга бўлишди.

Бунгача вилоятдаги ўнта шаҳар ва ноҳияда нафақа олувчилар пластик карточкалар хизматидан фойдаланиб келишарди.

Мазкур хизмат усули Суғд вилояти ижтимоий суғурта ва ва нафақа агентлиги бошқармаси ҳамда «Амонатбонк» ҳамкорлигида йўлга қўйилаётир.

Кўпчилик нафақа олувчилар пластик карталардан фойдаланишни ўрганиб олишгани ва у ўзлари учун қулайлик яратганини таъкидлашади. Хўжандлик М. Валиевнинг айтишича, пластик карточкадан фойдаланишга ўтилганидан буён у нафақасини тез ва ўз вақтида олади.

Кези келганда, айрим отахон ва онахонларнинг вақтида баъзи нафақа тарқатувчилар – «Амонатбонк» ходимларининг қўполликлари туфайли кўнгиллари ранжиганидан шикоят қилишганини эслатмоқ ўринлидир.

Шу ўринда вилоятда нафақа олувчилар сони сўнгги бир йилда 7800 нафарга кўпайганини айтиш жоиз. Ҳозир уларнинг сони деярли 202 минг 800 нафарга етган.

    Ҳам ўзимизга, ҳам хорижга

Янги йилда «Суғд» озод иқтисодий минтақасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар биринчи навбатда қўшни мамлакатларга етказиб берилди. Мазкур озод иқтисодий минтақа раҳбари Фирдавс Алимовнинг айтишича, «Суғд» маҳсулотларига фақат Тожикистонда эмас, балки чет мамлакатларда ҳам талабот тобора ошиб бормоқда. Бу маҳсулотлар сифати жиҳатидан дунё мамлакатларида ишлаб чиқарилаётган турдош маҳсулотлар билан бемалол рақобатлаша олади. Ҳозирда халқ хўжалигининг турли соҳалари маҳсулотлари Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон каби давлатларга етказиб берилмоқда.

Айни бир пайтда «Суғд» озод иқтисодий минтақаси маъмурияти  Туркия, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Белоруссия, Қирғизистон сингари давлатлардаги  озод иқтисодий мавзелар, халқаро банклар билан ҳамкорлик қилмоқда. Халқаро ташкилотлар билан тузилган битимлар асосида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Озод иқтисодий минтақа иш бошлаган пайтдан буён ўтган беш йил ичида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, четга маҳсулот чиқариш ва олиб кириш амаллари беш бараварга ортди. Ўтган йили бу кўрсаткич 57,3 миллион сомонийни ташкил этди. 

Озод иқтисодий минтақада янги-янги субъектлар иш бошламоқда. Улардан бири «Роял Корпорейшн» масъулияти чекланган жамиятдир. Унинг ишига сармоя киритаётган давлат Жанубий Кореядир. Умумий сармоянинг саксон фоизи бу давлат улушига тўғри келади. «Роял Корпорейшн»га ишлаб чиқариш технологиялари Италия ва Хитойдан келтирилади.

Ғамхўрлик олдида инқироз нима деган гап?      

Вилоят олий ўқув юртларида таълим олаётган аълочи ва энг фаол 100 нафар студент қиз Жаббор Расулов ноҳиясидаги янги очилган ёшлар лагерига дам олиш учун жўнаб кетишди. Толиба қизлар «Деҳмой» қишлоғидаги хушманзара, ҳавоси тоза ерда жойлашган «Суғд вилояти ёшлари маърифат ва соғломлаштириш жамлоғи»да ҳордиқ чиқаришади.

Мазкур ёшлар жамлоғи Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирийнинг қўллови билан очилди. Бундан икки ойча илгари Бобожон Ғафуров номли Хўжанд давлат университети тожик филологияси факултети журналистика ва таржима назарияси кафедраси мудири Дилбар Самадова ана шу жамлоқни очиш борасидаги таклифни ўртага ташлаганди.

- Мен жуда қисқа муддат давомида ва иқтисодий инқироз пайтида ёшлар жамлоғининг ишга туширилганидан беҳад мамнун бўлдим. Тўғриси, таклифим бунчалик эътибор билан қабул қилиниши ва қувватланишидан умидвор эмасдим. Таътил пайтида талаба ёшларнинг ҳордиқ чиқаришларига қулай имконият яратиб берган инсонлар ва албатта, вилоят раисига миннатдорчилик билдираман, - дейди филология фанлари номзоди Дилбар Самадова.

Толиба қизлар дам олиш учун жўнаб кетишларидан олдин жамлоқдан студент йигитлар қайтиб келишди. Ёшлар жамлоғида ҳордиқ чиқарган 100 нафар йигитнинг ҳар бири у ерда вақти мазмунли ва қизиқарли ўтганидан мамнунлигини яширмайди.

Талаба ёшлар «Деҳмой»да дам олиш билан бирга, маҳаллий ҳукуматлар, сиёсий партиялар вакиллари, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар ўтказишди. Турли тўгаракларда қатнашишди, ҳужжатли филмлар томоша қилишди. Бу тадбирларни ташкил этишда вилоят Ёшлар, спорт ва сайёҳлик ишлари бошқармаси жонбозлик кўрсатмоқда.

- Мен ана шундай учрашувлардан бирида қатнашдим, - дейди Дилбар Самадова. – Ёшлар саволларга кўмиб ташлашди. Бу саволларга жавоб берар эканман, талабаларнинг қизиқиш доираси, дунёқарашлари кенглигидан хурсанд бўлдим.

Студент қизлар ёшлар жамлоғида 31январгача дам олишади. «Суғд вилояти ёшлари маърифат ва соғломлаштириш жамлоғи» талабаларга маъқул бўлса, унинг ишини давом эттириш назарда тутилмоқда.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Даъво

 

Хаёлга ботиб ишдан уйга қайтарди. Оёғини ердан зўрға узарди. Жуда чарчаган эди. Гўё бир ўзи бир вагон кўмир ташигандек. Район марказидаги Гулханий деб номланган катта йўлдан юриб, ўнг томондаги кўчадан ўтиб, чап томондаги биринчи дўконга кирди. Кунлик иш ҳақини олган эди. Ёғ, совун, шакар яна болалари учун ширинликлар ҳам сотиб олди. Дўкондан қўллари тўлиб халталар билан чиқди. У ён-бу ёнига нигоҳ ташлади. Қараса узоқдан қўшниси

Муфассал...

Паём - ҳамманинг кўнглидаги гап

 

Академик  Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунунида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмоннинг Паёмини  шарҳлаш ва кенг тушунтириб бериш мақсадида, йиғилиш бўлиб ўтди

Тожикистон Республикаси Президенти ёрдамчиси, унинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси ва Намояндалар мажлисидаги

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100817

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214042
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1934
2279
9348
8185301
63562
89570
8214042

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.25
Бугун: 22-05-2025 17:26:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015