Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 03 Сентябр 2015 Кӯришлар: 1801
Печат

 

baljuvonТожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети ташаббуси билан Балжувон ноҳиясида «Тарихий-маданий ёдгорликлар, шифобахш булоқлар сувлари, тоғли минтақалардан самарали фойдаланиш ва Балжувон ноҳиясида замонавий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш» мавзусида таълимий семинар ўтказилди. Бу тадбирда сайёҳлик ширкатлари, комитет маҳаллий тузилмалари вакиллари ва ишбилармонлар қатнашди.

Семинар қатнашчилари ноҳияда янги сайёҳлик йўналишларини яратиш, сайёҳлар учун совғалар тайёрлаш ҳамда бу ерга маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш йўллари тўғрисидаги фикрларини баён этишди. 

Семинар охирида унинг иштирокчилари ноҳия халқ ҳунармандчилиги намойиши ҳамда сайёҳлик минтақаларини кўришди.

Балжувон ноҳияси ўзининг гўзал ва нотакрор табиати билан хорижий сайёҳлар диққатини жалб этиб келмоқда. Шунинг учун ҳам, бу минтақа мамлакат Ҳукумати қарори билан сайёҳлик мавзеси, деб эълон қилинган.

 

Ёвон ноҳияси тараққиёти

Жорий йил биринчи ярим йиллигида Ёвон ноҳияси қурувчилари 52 миллион 343,3 минг сомонийлик қурилиш ва пайвандлаш ишларини бажаришди. Бу муддат давомида 14 та хизмат кўрсатиш ва маиший, соғлиқни сақлаш, истироҳат, маданий, кўпқаватли турар-жойлар, техника таъмирига мўлжалланган иншоотлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Яна ўнлаб иншоотлар қурилиши тез суръатлар билан давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, «Хаучин Ғаюр Индустриал» Масъулияти чекланган жамиятининг гажкартон ишлаб чиқариш корхонасида қурилиш ишлари талаб асосида йўлга қўйилган бўлиб, ишлаб чиқариш ускуналари тўлиқ корхонага келтирилган. Бу корхона қурилиши якунланиш арафасида. Айни пайтда корхонада 165 нафар киши меҳнат қилади, жумладан, уларнинг 90 нафари маҳаллий аҳоли вакиллари ва 75 нафари хитойликлардир.

 

Қишлоқ аҳли сув билан таъминланди

Норак шаҳри Дўконий қишлоқ жамоатининг USAID ташкилоти билан ҳамкорлигида қишлоқ аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳаси доирасида Хожаабдолон қишлоғига ичимлик суви қувури тортилди. Сув қувурининг узунлиги 7000 метрдан иборат бўлиб, баланд  тоғда жойлашган булоқлардан қишлоққа тортилган. Айни пайтда қишлоқ аҳли тўлиқ ичимлик суви билан таъминланди.

 

Уруш фахрийларига ёрдам

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон топшириғига биноан, Истиқлолият байрами арафасида М. С. А. Ҳамадоний ноҳиясининг Япония милитаристларига қарши уруш иштирокчиларига бир вақтлик пул ёрдами кўрсатилди.

Ноҳияда бу жанг қатнашчиларидан 4 нафар ҳаётдир. Уларга ёрдам пулини республика, Хатлон вилояти Кўлоб минтақаси Уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши вакиллари  ҳузурида ноҳия Уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши раиси Шариф Раҳимов топширди.

 

Ногиронлар тикувчи бўлишди

Ҳамадоний ноҳияси «Равонбахш» ногиронлар жамият ташкилоти билан ҳамкорликда БМТнинг Тараққиёт дастури ноҳияда амалга оширилмоқда.

- Бу дастур томонидан ажратилган маблағ ҳисобидан ноҳиянинг камтаъминланган оилаларидан бўлган 25 нафар ногирон аёлга тикувчилик касби ўргатилди, - деди «Равонбахш» жамият ташкилоти раҳбари Зайнулло Муродов. – Айни пайтда улар ўз тикувчилик машиналари билан ишламоқдалар.

Маълум бўлишича, яқинда БМТ Тараққиёт дастури вакиллари касб ўрганган аёллар аҳволидан хабар олиб, уларни тикувчилик машиналари билан таъминлашга ваъда беришган.

Шунингдек, ноҳиянинг Даштигуло қишлоқ жамоати Файзобод қишлоғида аёллар фаолияти учун бино ажратган бўлиб, айни пайтда таъмирдан чиқарилган ва унда «Равонбахш» жамоат ташкилоти идораси ҳам жойлашган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

СМС-ТАЛОҚЛАР ИНОБАТЛИМИ?

 

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин, миллий анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитети раиси Сулаймон Давлатзода бошчилигида ўтказилган матбуот йиғинида журналистларга комитетнинг олти ойлик фаолиятига доир ҳисобот берилди.

- Тожикистон Республиксининг анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисидаги қонуни афзалликлари Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон каби

Муфассал...

Давлат истиқлолиятининг 30 йиллигига

 

Спитамен ноҳиясида Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги санасигача камида 120та иншоот бунёд этилади. Жумладан, хизмат кўрсатиш, саломатлик марказлари ва уйлари, кутубхоналар, тикувчилик цехлари, ҳаммомлар, спорт майдончалари фойдаланишга топширилади.

Ноҳиядаги ҳар бир қишлоқ ва маҳаллада шонли санани муносиб кутиб олиш учун ишчи гуруҳлари ташкил этилган. Бу гуруҳлар олдига ҳар бир аҳоли

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101078

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214171
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2063
2279
9477
8185301
63691
89570
8214171

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.223
Бугун: 22-05-2025 18:07:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015