Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 09 Июл 2015 Кӯришлар: 3705
Печат

 

chevarЯқинда Рашт ноҳиясининг Ғарм шаҳарчасида яна бир маиший хизмат кўрсатиш корхонаси тўлиқ фаолиятга киришди. Ноҳия ҳукумати раиси Лоиқзода Қаноатшо Холиқ ташаббуси ва кўрсатмаси билан ноҳия матбаасининг вайрону харобага айланиб улгурган собиқ биноси қайтадан таъмирланди. Айни пайтда бу бино уч қисмга бўлиниб, унда тикувчилик цехи, ноҳия матбааси ҳамда болалар мусиқа мактаби фаолият кўрсатмоқда.

Янги ташкил этилган тикувчилик цехи раҳбарлигини тажрибали уста Ҳабибулло Кингаков ўз зиммасига олган. Корхона раҳбари бу соҳада эллик йиллик тажрибага эга бўлиб, тикувчилик касбининг сир-асрорларини яхши билади. Ҳабибулло Кингаков Душанбе шаҳридаги тикувчилик билим юрти битирувчиси, сўнгра Россия Федерациясининг Ростов шаҳридаги билим юртини эркаклар, аёллар ва болалар кийимини бичиш мутахассислиги бўйича тугатган.  

- Албатта, ҳар қандай ишни бошлаш қийин кечади, - дейди биз билан суҳбатда Ҳабибулло Кингаков. – Энг асосийси, тикувчилик цехи ташкил этишимиз учун зарур маблағ билан таъминлашда юқори органларнинг қўллаб-қувватлашлари қўл келди. Тожикистон Ҳукумати томонидан хизмат кўрсатиш кичик корхонаси ташкил этишимиз учун 51 та тикувчилик машиналари совға қилиниши бизни руҳлантирганлиги рост. Демак, юқоридагилар бизни унутган эмаслар…

Ўша пайтда ноҳия ҳукуматини бошқарган Ҳакимжон Давлатов ташаббуси билан ноҳия аэропорти биносида ташкил этилган «Фарангис» тикувчилик цехи масъул шахслар қўлламаслиги натижаси ҳамда раис бошқа ишга ўтганлиги сабабли, фаолиятини бошлай олмаганди.  Кейинроқ ноҳия марказида «Ёқут» номли цех ташкил этилиб, зарур тикувчилик жиҳозлари билан таъминланган бўлишига қарамай, эътиборсизлик туфайли фаолият юритмаганди. Бу корхоналарнинг фаолияти изга тушмаганлиги асосий сабаби - масъул шахсларнинг ўз вазифаларига лоқайдликларидан бошқа нарса эмас эди…

- Айни пайтда «Чевар-2014» номи берилган тикувчилик цехимизда 30 нафар тикувчи фаолият юритишмоқда. Иш бошланишида атиги 3-4 нафаргина тикувчи билан фаолият бошлаган корхонамизда ишлашни истайдиганлар кун-сайин ошиб бормоқда. Тикувчилик цехимизда хизмат кўрсатиш барча турлари – эркаклар кўйлак-шимидан тортиб, аёллару болалар кийимларигача тикиш йўлга қўйилган. Кейинги пайтлар дераза пардалари ва бошқа рўзғор безаклари тикишга ҳам буюртмалар олмоқдамиз, - дейди корхона бошлиғи Ҳ. Кингаков.

«Чевар-2014» корхонаси бошлиғининг келгуси режалари катта. Бу ташаббускор уста мунтазам равишда ноҳия қишлоқ жамоатларида ҳам шундай цехлар ташкил этиш пайидан бўлмоқда.

- Давлатимиз бошлиғи, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмонов таъкидлаганларидек, кичик корхоналар очиш орқали аҳолини иш билан таъминлаш – ҳаётий заруратга айланиб бормоқда, - дейди суҳбати давомида корхона бошлиғи. – Қишлоқ шароитида аёллар учун тикувчилик қилиш анчайин кўнгилли машғулот эканлиги маълум. Бир нарсадан қувонаман: корхонамиз келгуси тараққиёти учун шароит ва имкониятларимиз бор. Ноҳия ҳукумати томонидан ҳамиша қўллаб-қувватланамиз ҳамда иш юритиш учун ҳомийларимиз керакли ёрдамларини аямайди.

«Чевар-2014» тикувчилик корхонаси Рашт ноҳияси муассасалари учун буюртма кийимлар тикишни ҳам ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Бу бир томондан минтақадаги ташкилот ва муассасалари ортиқча харажатларсиз ноҳия миқёсида ўз муаммоларини ҳал этишларига имкон яратса, иккинчи томондан маҳаллий хотин-қизларни иш билан таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши табиий...

 

Ҳотам Ҳайдаров,

Рашт ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Сув – бебаҳо неъмат, ҳаёт сарчашмаси

 

Мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳри келгуси ҳафтада яна бир халқаро тадбир ўтказилиши майдонига айланади. 20 июндан 22 июнгача пойтахтимизда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеяси резолюцияси асосида қабул қилинган 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги тадбирлари доирасида БМТ

Муфассал...

Тожикистон паҳлавони – мутлақ ғолиб!

 

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган халқаро турнирда мутлақ чемпионликни юртдошимиз Неъматулло Асронқулов қўлга киритди. Бу музаффарият, нафақат уники, балки бутун Тожикистон халқиники эди. Паҳлавон сафардан қайтгач, у билан бир пиёла чой устида суҳбатлашишга муяссар бўлдик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2270022

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8918565
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3641
3242
26974
8869230
49335
125971
8918565

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 13-12-2025 20:28:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015