Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 29 Январ 2015 Кӯришлар: 2058
Печат

ezgulik 1          Суғд вилоятида 2014 йил «Обод йўллар йили», деб эълон қилинган эди. Вилоят раҳбарияти бошламасини эзгу ишлар силсиласи давоми ўлароқ, хушнудлик билан кутиб олган халқимиз ҳам бу мақсад йўлида камарбаста бўлганлиги таҳсинга лойиқдир. Вилоятнинг олис тоғли қишлоқларининг ҳам ўнлаб километр йўллари ҳашар тариқасида сифатли таъмирдан чиқарилганлиги бунинг яққол мисолидир.

Қишлоғимиз Туркистон тизма тоғлари бағрида жойлашганлиги сабабли, кўп йиллардан буён йўлларнинг таъмирсиз қолиб кетиши аҳолини ташвишга соларди. Айниқса, йўл тупроқли бўлганлиги туфайли қорли ва ёмғирли кунларда техника у ёқда турсин, ҳатто, одам юриб бўлмас даражага келарди. Бунинг устига қишлоқнинг ўзида на бозор, на каттароқ савдо дўконларию на касалхона бор. Қишнинг совуқ ва қаҳратон кунлари кимдир отда, кимдир эшакда яна кимдир эса пиёда бозор қилиш, касалхонага бориш учун йўл азобини тортишга мажбур эди.

Кунларнинг бирида қишлоқнинг саховатли отахони, Улуғ Ватан Уруши фахрийси уста Сафарбой Бобоев ўз фарзандлари билан маслаҳатлашиб, ўзларининг шахсий жамғармалари ҳисобидан қишлоқни ноҳия ва бошқа қўшни қишлоқлар билан боғловчи ўн икки километрлик йўлни текислаб, шағал тўшаб чиқишди. Отахоннинг бу ташаббусини қўллаган қишлоқ аҳли ҳам қараб турмади. Улар ҳам бир ёқадан бош чиқариб, ота билан елкама-елка туришди.

Бугунги кунда қишлоқ аҳолиси бир томони тик жарлик ва лой йўллардан эмас, текисланиб шағал ётқизилган равон йўллардан қатнашмоқда. Одамлар Сафарбой ота ва унинг фарзандларига раҳматлар айтишиб, қўлларини дуога очишади.

Сафарбой ота ёшлигидан меҳнатсевар инсон бўлиб вояга етди. Турмуш ўртоғи Бибинор она ҳам ўзи каби меҳнаткаш, софдил ва содда эди.

Улар қишлоқ ободончилик ишлари, йўлларни таъмирлаш ва масжиднинг томини янгилашда ўзларининг арзирли улушларини қўшганлиги таҳсинга лойиқдир. Афсуски, Сафарбой ота ва Бибинор оналар бугун орамизда бўлмасаларда, уларнинг қилган эзгу ишларини, нафақат қишлоқ аҳли, ҳатто бутун ноҳияликлар фахр билан эслашадилар.

Улуғ Ватан Уруши фахрийси Сафарбой ота қилган хизматлари эвазига ноҳия ва вилоят раҳбариятининг Ифтихорномаларига сазовор бўлган. Қишлоқдаги 15-умумтаълим мактабига Сафарбой отанинг отаси Бобо Муродов номи берилди.

Сафарбой ота гарчи муқаддас ҳаж зиёратига бормаган бўлса ҳам қишлоқ аҳолиси ўртасида Ҳожи ота номи билан машҳур эди. Чунки, ота муборак ҳаж сафари учун йиққан ҳалол пулларини қишлоқ ободончилиги йўлида сарфлаганди.

От изини той босар, деганларидек, Сафарбой отанинг фарзандлари ҳам қўли гул моҳир уста дурадгор бўлиб етишди. Улар ҳам эндиликда қишлоқнинг ободончилик ишларида бош-қош бўлиб келмоқдалар.

Муродовлар сулоласининг ҳаёт йўллари, келажак эгалари бўлмиш ёшларга ибрат мактаби бўлиши аниқ. Зеро, эзгулик асло унутилмас.

 

Дўстмурод АБДУҚАҲОРОВ,

Панжакент ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ХАЛҚАРО ТУРНИРДАН КУМУШ МЕДАЛ

 

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида футбол бўйича «Bangabandhu Gold Cup» халқаро турнири ниҳоясига етди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичида Фаластин ва Тожикистон терма жамоалари бош соврин учун майдонга тушди.

Учрашувнинг асосий вақти ҳам, бош ҳакам томонидан қўшиб берилган вақт (овертайм)да ҳам ҳисоб очилмади.

Муфассал...

Ҳикматларга мужассам маскан

 

Америка Қўшма Штатларида яшайдиган ва умрининг маълум лаҳзаларини бир тилда сўзлашувчи орийларнинг маданий муҳитида ўтказиш учун гоҳ-гоҳ Тожикистонга ташриф буюрадиган машҳур шоир, барчамизга маъқул бўлганМен орийманшеърининг муаллифи, устоз Масъуд Сипанд шундай деган эди: -Балким, сиз ўз уйингизда бўлганингиз сабабли, мамлакатингиз ҳар йили қандай суръатларда ўзгариб бораётганини мен каби ёрқин илғамассиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100495

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213935
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1827
2279
9241
8185301
63455
89570
8213935

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.213
Бугун: 22-05-2025 16:45:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015