Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 28 Ноябр 2019 Кӯришлар: 2275
Печат

 

paxta 2019Шу кунларда пахтакор хўжаликларда мамлакатнинг стратегик хом ашёси – «оқ олтин»ни териб олиш якунига етмоқда. Хўжалик эгалари ва заҳматкаш деҳқонлар қуёшли ҳар бир кунни ғанимат билиб, оғир меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни ўз вақтида териб олиш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар. Уларнинг бор эътибори ҳосилни талафотсиз йиғиштириб олишга қаратилган.

Яқинда Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги илғор хўжаликлардан бири Абдураҳим Жумаев номли ҳиссадорлик жамиятига қарашли 17-ижарачи бригадада бўлиб, пахта теримининг бориши, умуман олганда, бригада фаолияти билан яқиндан танишдик.

Қишлоқ хўжалиги соҳасининг билимдони, миришкор деҳқон сифатида танилган Аҳмаджон Ҳабибов бошчилик қилаётган ушбу бригада ихтиёрида 131 гектар ер бор. Бригада бошлиғининг маълум қилишича, жорий йилда 110 гектар майдонга пахта, 1 гектарга пиёз, 2 гектарга картошка, 1 гектарга сабзи, 1 гектарга помидор, 10 гектарга шоли ва қолган майдонларга чорва озуқаси экилган. Ҳосили йиғиштириб олинган ерларга такрорий экин сифатида шолғом, турп ва бодринг уруғи қадалган.

Бригада аъзолари бу йил “Тенян-9” ва “Деҳқонбобо-1” маҳаллий чигит навини экишган. Пахтакорларнинг айтишларича, ушбу чигит навлари минтақа иқлимига мос ва ҳосилдорлиги юқори. Бригада бугунги кунгача 250 тоннадан ортиқ пахта топширган. Режанинг 75 фоиздан ортиғи бажарилган. Ҳали далада пахта кўп. Бригада аъзолари йиллик пахта топшириш режасини ортиғи билан бажриш ниятидалар.

Бу йил об-ҳавонинг инжиқ келганлиги жойларда экин-тикинга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Айниқса, деҳқонлар ғўза парваришида қийинчиликка дуч келдилар.

“Апрел-май ойлари нисбатан салқинроқ келгани учун ғўзанинг ривожланиши суст кечди. Июн ойига ўтиб, ҳаво ҳарорати бирдан кўтарилиб кетди. Бундай шароитда шона тўкилади, ғўза тез чанқайди, қисқаси, пахтанинг ривожланиши кўнгилдагидек бўлмайди. Бундай ҳолатда деҳқондан қўшимча чоралар кўриш, агротехник қоидаларга қатъий риоя қилиш талаб қилинади. Биз ҳам ғўза иссиқда нобуд бўлмаслиги учун кечаси сув қўйишни ташкил қилдик. Шу йўл билан ҳосилни асраб қолдик. Шунинг ҳисобидан бугун бригадамиз самарадорлик бўйича олдинда. Аллоҳга шукр, меҳнатларимиз зое кетмади”, - дейди омилкор бригадир Аҳмаджон Ҳабибов.

Ҳозирда мазкур бригадада 22 ҳиссадор ишламоқда. Шу кунларда ноҳия тиббиёт соҳаси ходимлари ҳашарга чиқиб, пахта теримида бригада аъзоларига кўмаклашмоқдалар. Теримчиларга пахтанинг ҳар бир килограмми учун 70-80 дирамдан ҳақ тўланяпти. Ҳашарчилар ва теримчилар учун дала шийпонида зарурий шароитлар яратиб берилган.  

- Ҳосилни талафотсиз йиғиштириб олсак, марра бизники. Қишнинг қировли кунларга қолмай ерни ҳайдасак, кўнглимиз хотиржам бўлади. Ер қанча кўп дам олса, шунча яхши. Бу ернинг унумдорлиги ошиши ва келаси йилги ҳосилдорлик кўнгилдагидек бўлишида муҳим ўрин тутади,- дейди бригада бошлиғи.

Суҳбатдошим сўнгги йилларда мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар деҳқон учун манфаатли бўлганини таъкидлар экан, ерга меҳр билан ишлаш зарурлигини айтади. Зеро, ер билан тиллашган инсон унинг саховатидан бенасиб қолмайди.

 

Нозимжон ЭРГАШЕВ,

Б.Ғафуров ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Паём ва энергетиклар

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Паёмини тарғиб этиш мақсадида, Норак шаҳри "Бойғози" ГЭСи мажлисгоҳида катта йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда гидроэлектростанция директори Рустам Зоғаков сўзга чиқиб, мамлакат Президентининг Паёмини тақдирсоз ва жамият тараққиётини

Муфассал...

Душанбеда халқаро китоб кўргазмаси

 

Тожикистон Миллий кутубхонасида "Душанбе китоби" IX халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазма карнай, сурнай ва доира садолари билан бошланиб, ташриф буюрганларга қувноқ кайфият улашган бўлса, миллий либослар ҳамда ҳунармандчилик намуналари ва юртимизнинг шириндан-шакар турли мева ва сабзавотлари намойиш этилганлиги иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2338350

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9272610
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
996
3719
17813
9230719
45625
109364
9272610

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.84
Бугун: 14-03-2026 04:36:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015