Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 24 Май 2018 Кӯришлар: 2025
Печат

 

f olimzoda 2018"Суғд" озод иқтисодий минтақаси раҳбари Фирдавс Олимзода Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган Саноат мавзеларини ривожлантириш алянсининг кенгайтирилган йиғилишидан янги режалар билан қайтди. Мазкур йиғилиш "Бир камар, бир йўл" дастури доирасида бўлиб ўтди. Йиғилишдан кўзда тутилган асосий мақсад эса, Хитойнинг Шэнси вилояти ва "Ипак йўли" мамлакатлари ўртасида турли соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш эди.

Фирдавс Олимзода Хитой ва халқаро йирик ширкатлар вакилларига "Суғд" озод иқтисодий минтақаси имкониятлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида сўзлаб берди. Йиғилиш қатнашчилари "Суғд" озод иқтисодий минтақаси фаолиятига қизиқиб қолишди ва ўзаро манфаатли шериклик қилишни таклиф этишди.

Тадбир давомида Хитойдаги "Чанба" иқтисодий минтақасида "Суғд" озод иқтисодий минтақаси ваколатхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шэнси вилояти ва Шанхай шаҳрида мазкур озод минтақа манфаатларини ҳимоя қиладиган, тадбиркорлик доиралари орасида тарғибот юритадиган ва бўлажак сармоядорларни жалб этадиган вакиллар тайинланди.

Шунингдек, Фирдавс Олимзода Хитойдаги бир қатор корхоналар фаолияти билан танишар экан, ёғочни қайта ишлаш, чой ва пахта саноати корхоналари раҳбарлари билан мунозаралар олиб борди.

"Суғд" озод иқтисодий минтақаси матбуот хизматидан хабар қилишларича, Хитой сафари бўйича тўрт томонлик ҳамкорлик борасида шартнома имзоланган. Бу шартнома юзасидан Тожикистон ва Хитойдаги озод иқтисодий минтақалар ва ширкатлар ҳамкорлик қилишади.

                                

Рамазонда нарх туширилади

"Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Рамазон ойида бозорда сотилаётган маҳсулотлар, жумладан, гўшт нархини арзонлаштиришни таъкидладилар. Биз сиздан бу даъватга қулоқ тутиб иш тутишингизни сўраймиз!" Спитамен ноҳияси раиси Акрам Сулаймонзода марказий ва "Шукрона" бозорларида бўлар экан, сотувчиларга ана шу мазмунда мурожаат қилди.

Ҳозирда Спитамен ноҳияси марказидаги бозорларда бир килограмм мол гўшти 35 сомонийдан сотиляпти. Ноҳия раиси Рамазон ойида гўшт нархини янада пасайтириб, эҳтиёжманд инсонларга ёрдам қўлини чўзиш савоблигини айтди.

Ноҳия раиси марказий бозор кираверишида озиқ-овқат моллари, кийим-кечаклар ва бошқа маҳсулотларнинг тартибсиз равишда сотилаётганини, бу харидорларнинг бозорга кириб-чиқишига халақит бераётганини айтиб, бозор маъмуриятига савдони тўғри ташкил этиш топшириғини берди. Шунингдек, у бозордаги ободончилик ишларига эътибор беришни тайинлади.

Акрам Сулаймонзода бозорлар раҳбарларига Рамазон ойи давомида нарх-навони мунтазам кузатиб бориш, деҳқонларга ўз маҳсулотларини бемалол сотишлари учун имконият яратиб беришни тайинлади.

Шунингдек, у масъул шахсларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаларини ташкил этиш, уларда маҳсулотларни бозор нархига қараганда анча арзон сотиш зарурлигини айтди.

 

Аҳоли ичимлик суви билан таъминланади

Исфара шаҳрига қарашли Лаккон ва Даҳана қишлоқларида яшаётган 7930 нафар аҳоли яқин орада тоза ичимлик суви билан таъминланади. Шунингдек, қишлоқ ҳудудида жойлашган руҳий хасталар беморхонасига ичимлик суви қувурлари тортиб борилади.

Бу борада давлат ҳокимияти Исфара шаҳри ижроия органи ҳамда Тожикистондаги сув захиралари халқаро котиботи вакиллари келишувга эришди. Исфара шаҳри раиси Сижоуддин Саломзода Котибот раҳбари Оливер Норманд билан учрашар экан, амалга ошириладиган янги лойиҳа аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини қондириш йўлида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун халқаро ташкилот томонидан 2 миллион 850 минг сомоний маблағ ажратилади. Давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи эса, бу лойиҳа учун 500 минг сомонийлик ҳисса қўшади. Шунингдек, аҳоли 650 минг сомоний маблағ тўплаб беришга тайёрлигини билдирган.

Исфара шаҳри раиси Сижоуддин Саломзода билан учрашувда, шунингдек, "Тожикистон, Фарғона водийсида қишлоқ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш ва санитария" миллий лойиҳаси раҳбари Махфират Абдуллаева, лойиҳани амалга оширувчи масъуллар Роҳбар Ҳомидова ва Акмал Акбаровлар ҳам қатнашишди.

Мазкур лойиҳа юзасидан тўрт йилдан буён, Исфарадаги қишлоқлар аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган муддатда 5280дан ортиқ оила ё 33 ярим минг нафарга яқин инсон тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўла бошлади.

 

Саломатлик марказлари таъмирланмоқда

Конибодом шаҳрида янги саломатлик марказларини бунёд этиш билан бирга, эски биноларни таъмирлашга жиддий эътибор берилмоқда.

Айни пайтда Патар, Ғ. Ортиқов, Р. Ҳамробоев ва Лоҳутий қишлоқларидаги саломатлик марказларида таъмирлаш ишлари тугалланай, деб қолди. Мутахассислар ҳар тўрт саломатлик марказида таъмирлаш ишлари сифатли олиб борилаётганини қайд этишди.

Таъмирланаётган саломатлик марказларида беморларга хизмат кўрсатиш яхшиланади.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ИЛК СЕВГИМ

 

Исматулла Умаров, 1964 йили Ёвон ноҳиясининг Норин қишлоғида таваллуд топган. “Кўнгил кўзлари”, “Энг бахтли лаҳзалар” шеърий тўпламлар муаллифи. Айни  пайтда Зокиржон номли деҳқон хўжалигида фаолият юритади. Шоир шеърларидан намуналар берарканмиз, Сиз азиз муштарийларга ҳам маъқул бўлади, деган умиддамиз.

Муфассал...

Ёниб яшаш завқи

 

Мен Истаравшаннинг умумий номи билан Навганда, деб аталадиган қишлоқларида кўп бўлганим йўқ. Ҳаммаси бўлиб, уч марта ва ўшанда ҳам ҳар гал бор-йўғи бир неча соатдан. Лекин шу қисқа вақт давомида ҳожи Сатторқул ҳақида жуда кўп илиқ гаплар эшитдим. Ўқитувчилар, деҳқонлар, беш қишлоқда яшаётган катта-кичик бу инсон ҳақида миннатдорчилик билан сўзлашарди.

- Мана шу мактабимизнинг янги биноси Ҳожибобонинг елиб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428623

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9692305
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3523
3533
3523
9654609
59388
132053
9692305

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.172
Бугун: 15-06-2026 23:19:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015