Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 03 Апрел 2018 Кӯришлар: 1982
Печат

 

rubob 2018Жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши муносабати билан Панж ноҳияси қишлоқ жамоатлари, муассаса, ташкилотларида меҳнат қилаётган халқ ҳунармандлари билан учрашиб, 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

Маҳмуд Жўраев, Тожикистон маданияти аълочиси, рубобсоз:

- Президентимиз Паёмини газетадан ўқиб, беҳад хурсанд бўлдим. Жаноби олийларининг биз - халқ ҳунармандларига ҳам эътибор бериб, 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиши, айни, дилимиздаги гаплардир. Президентимиз жуда оқилона иш қилди. Нафақага чиққанимга ҳам 24 йил бўлди. Уйда зерикмай деб, кичик устахонамда ёнғоқ, ўрик, тут ва бошқа дарахтлардан рубоб, тор, доира, най, сурнай, дўмбира ва бошқа мусиқа асбобларини ясаб, ёш мусиқачилар талабини қондирмоқдаман.

Халқ ҳунармандчилигини ривожлантиришга ҳисса қўшаётганимдан фахрланаман. Устачиликни раҳматли дадамдан ўрганганман. Бу касбни чин қалбимдан севаман.

Оиламизда халқ ҳунармандчилигини давом эттираётган ўғилларим ёнимда бўлиб, улар ҳам мусиқа асбоблари ясашни ўрганиб олишган. Уларга билганларимни доимо ўргатиб келаман.

 

Бобоназар Йўлдошев, Меҳвар қишлоқ жамоати,

темирчи уста:

– Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёмини ўқиб, руҳланиб кетдим. Нега дейсизми? Биз каби халқ ҳунармандлари ҳам Президентимиз назаридан четда қолмаганимиздан фахрландим. 2018 йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши ҳамма қатори оддий ҳунарманд сифатида, мени ҳам қувонтирди. Халқ ҳунармандчилигини отам Қурбонназар ва устозим, уста Рўзибой Ҳакимовдан ўргандим. «Бир йигитга қирқ ҳунар оз», - деганларидек, яқин 20 йилдан буён, ўроқ, гулмих, узанги, кетмон, бел, печка, пичоқ, болта ва уй рўзғори учун лозим бўлган турли буюмларни ясайман. Биров синиб қолган бел, кетмонини келтирса, уни ишга яроқли қилиб бераман. Озми-кўпми, халқимга хизмат қилиб келаяпман. Шундай тинч замонда бахтиёр яшаб, ҳунарларимиз билан Ватанни ободонлаштиришга ҳисса қўшаётганимиздан хурсандман.

 

Суҳбатдош

Жайлов Ҳасанов.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Унутмоқ осонмас сизларни…

 

Ой сутдай оппоқ. Осмон артилган шишадай тоза. Чигирткаларнинг чириллаши, қурбақаларнинг қуриллаши осойишта сукунатни бузади. Осмонда ой – уйда мен бедорман. Ўтиб кетган меҳрибон, дунёқараши кенг, куюнчак ва самимий кишилар ҳақидаги фикр уммонига ғарқ бўламан.

Бу йил - қадрдон, отахон газетамиз «Халқ овози»нинг 90 йиллик шодиёнаси. Газета редакциясида қанчадан-қанча меҳри дарё, қалби зиё, камтарин

Муфассал...

«Умр поёнига етди, яшаш даврим адо бўлди…»

 

Ўлмас Жамол бундан ўн йиллар муқаддам ушбу сатрларни битган эди:

Умр поёнига етди, яшаш даврим адо бўлди,

Оёқлардан кетиб қувват, бу кўзлар нобино бўлди.

 Тўкилди тишларим, сочлар оқарди, дилда йўқ ёлқин,

Узоқ умримда танҳолик бугун ноҳақ жазо бўлди...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100565

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213948
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1840
2279
9254
8185301
63468
89570
8213948

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.72
Бугун: 22-05-2025 16:51:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015