Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 09 Феврал 2017 Кӯришлар: 1575
Печат

 

poezd 2017Душанбе шаҳри олийгоҳларидан бир гуруҳ талабалар поезд билан Кўлоб минтақасига сафар қилишди.

Хатлон вилояти раиси аппаратидан хабар беришларича, мазкур тадбир Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан йўлга қўйилди. Ёш сайёҳлар Кўлобнинг эътиборга молик тарихий-маданий жойларида бўлишиб,

бу қадимий шаҳар билан яқиндан танишдилар.

- Биз бу ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз, - деди Кўлоб минтақаси Ёшлар, спорт ва сайёҳлик ишлари бўлими бошлиғи Зайниддин Давлатов. – Душанбелик ёшларнинг ташрифидан сўнг, турли ёшдаги кишилар бизга сайёҳликнинг бу турини Кўлоб минтақаси бўйлаб ташкил этиш таклифи билан чиқишди. Уларнинг айтишича, агар сайёҳликнинг бу тури йўлга қўйилса, оилавий тарзда шаҳар томошасига чиқиш имконияти пайдо бўлади. Бу сайёҳликнинг энг қулай ва арзон усули ҳисобланади.

 

Йўловчилар ташиш ҳажми

Ўтган йили Хатлон вилоятида юк ташиш 4, йўловчилар ташиш ҳажми 17 фоизга ошган.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, 2016 йил 2286,6 километр автомобил йўллари 733 миллион 658 минг сомоний маблағ эвазига жорий ва асосий таъмирдан чиқарилди.

Шу  билан бир қаторда, соҳибкорлар ва аҳоли томонидан йиғилган 30 миллион 767 минг сомоний хайрия маблағи эвазига 23,6 километр автомобил йўллари асосий ва 29,2 километр жорий таъмирдан чиқарилди. Умумий узунлиги 187 метрни ташкил этган 22та кўприк таъмирланиб, 423 километр йўллар асфалтланди.

 

Етимлар банк ҳисоби

Норак шаҳрида ҳам ота, ҳам онасидан ажралган 15 нафар етим қайдга олинган. Шаҳар «Амонатбонк» бўлимида уларнинг ҳаммаси учун махсус ҳисоб рақами очилган. Жорий йилнинг 17 январигача мазкур ҳисоб рақамига 14 минг 377 сомоний маблағ тушган. Бу ҳақда Норак шаҳри раиси Фатҳулло Ҳурматзода матбуот конференциясида маълумот берди.

- Ўтган йили «уйма-уй» юриш усули билан шаҳар бўйлаб умумий миқдорда 1018 оила билан мулоқотлар уюштирилиб, улар жараёнида аёллар ва ёшлар ўртасида бегонапарастлик олдини олиш, бизга ёт бўлган маданиятларга тақлид қилиш, миллий бўлмаган либосларни кийиш, ёшларнинг террорчи ва экстремистик гуруҳларга аъзо бўлиши олдини олиш ташвиқоти ўтказилди, - деди шаҳар раиси Фатҳулло Ҳурматзода. - Шунингдек, оила муҳитида тарбия даражасини ошириш ҳамда оилалар бузилиши олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. 

 

Бепул тиббий хизмат

Миллий бирлик байрамининг 20 йиллиги муносабати билан Абдураҳмон Жомий ноҳиясининг Дўстий қишлоқ жамоатида Хатлон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан «Саломатлик карвони» тадбири ўтказилди. Унда  қишлоқ жамоати аҳолисига бепул тиббий хизмат кўрсатилди. Бу ҳақда давлат ҳокимияти вилоят ижроия органидан хабар берилди.

 

Кўлобда йўллар таъмири

Кўлоб шаҳри маъмуриятида ўтган йил якунига бағишланган матбуот конференцияси ўтказилди.

«Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Кўлоб шаҳрига ташрифи чоғида бу ерда 2та ўқув муассасаси, «Мажмаи Парчам ва Нишони давлатї» мемориал мажмуаси, хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди. Кўлоб шаҳри Инновацион менежмент технологик институти ўқув-маъмурий корпуси, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кўлоб минтақаси бошқармаси ва замонавий меҳмонхона биноларига тамал тоши қўйилди», - деб таъкидланди матбуот анжумани жараёнида.

Шаҳар раиси Хайрулло Амонулло автомобил йўллари ҳолатига тўхталиб, 2017 йил бу мақсадда Хитой Халқ Республикасининг лойиҳаси татбиқ этилишини таъкидлаб ўтди.

 

Ёш хатлонликлар «Сафеддара»да

Давлат ҳокимияти Қўрғонтепа шаҳар ижроия органи қўллаб-қувватлаши билан 26 нафардан иборат бир гуруҳ ёшлар 17-26 январ кунлари қишки таътилни мазмунли ўтказиш мақсадида, «Сафеддара» чанғи-сайёҳлик мажмуасида ҳордиқ чиқаришди.

Вилоят Ёшлар, спорт ва сайёҳлик ишлари бошқармасидан хабар беришларича, тадбир Қўрғонтепа шаҳар раиси ташаббуси ила амалга ошди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Кўлоб шаҳрида тухум арзонлашди

 

"Саман" масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамияти фаолият бошлагандан сўнг, Кўлоб шаҳрида тухум нархи арзонлашди. Илгарилари тухумнинг 30 донаси 27-28 сомонийдан сотилган бўлса, эндиликда кўлобликлар шунча тухумни 21-22 сомонийдан сотиб олишмоқда.

Вилоят раиси аппарати Ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, Кўлоб шаҳри тадбиркорлари Кўлоб қишлоқ жамоати ҳудудида паррандачилик

Муфассал...

Навбатдаги ташриф ҳали олдинда

 

Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари президентлари Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевнинг  оқилона сиёсати шарофати  боис, азалдан эту тирноқ бўлиб келган икки қондош ва жондош – тожик ва ўзбек халқлари ўртасидаги азалий дўстликнинг  узилмас  ришталари  кундан-кунга мустаҳкамланиб, элимиз шодиёналик билан яшаётганлиги, қўшничилик муносабатларида ҳамкорликнинг янги уфқлари очилаётганлиги кўнгилларга сурур

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101004

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214135
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2027
2279
9441
8185301
63655
89570
8214135

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.119
Бугун: 22-05-2025 17:54:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015