Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 06 Январ 2017 Кӯришлар: 1524
Печат

 

sarbandЯқинда вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг аҳоли билан мунтазам учрашув ўтказиш, уларни қабул қилиш тўғрисидаги кўрсатмаларини ижро этиш доирасида Сарбанд шаҳри аҳолиси билан мулоқот қилди.

Учрашув жараёнида йўллар қурилиши, айрим деҳқон хўжаликлари экин майдонларини сув билан, шунингдек, ногиронларни махсус аравачалар билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Д. Гулмаҳмадзода фуқаролар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди ва тегишли тизимларга аҳолининг мавжуд муаммоларини қисқа фурсатларда ҳал этиш топшириғини берди. Ўша куни вилоят раиси Сарбанд шаҳри фаоллари билан ҳам учрашув ўтказди.

 

Қўрғонтепада «Сиёсатдаги аёллар» китоби тақдимоти

Шамсиддин Шоҳин номли вилоят кутубхонасида «Сиёсатдаги аёллар» («Бонувон дар сиёсат») китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, мазкур китоб Тожикистон Халқ демократик партияси томонидан Тожикистон давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб тайёрланган.

Янги китоб халқимиз раҳбар-аёллари фаолиятидан ҳикоя қилади ва келгуси авлод учун ибрат намунаси бўлиб хизмат қила олади. Асар мутолааси Ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотиб, азиз Тожикистонни севишга ундайди.

 

Тафаккур бойлиги – жамият тараққиётининг муҳим кўрсаткичи

Ўтган 2016 йил вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода амри билан Хатлон вилоятида «Тафаккур бойлиги»  йили, деб эълон қилинганди. Бу йўналишда йил давомида турли илмий-маданий тадбирлар ўтказилиб келинди.

Албатта, мазкур тадбирларнинг ўтказилиши илф-фан тараққиёти, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, халқ хўжалигининг турли соҳалари учун ёш мутахассислар тайёрлаш, зарурий асослар яратиш билан турли илмий тадқиқотлар ўтказиш учун қулай шароитлар яратишга имконият туғдирди.

Вилоятда келгусида ҳам илм-фан тараққиётига етарлича эътибор қаратилиш режалаштирилган.

 

Энергетиклар касбий байрами нишонланди

Норак ГЭСи маъмурий биноси залида энергетиклар касбий байрамига бағишлаб тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ховар» ТМАА мухбири хабар берди.

- Йиғилишда Норак шаҳри раиси Фатҳулло Ҳурматзода, «Барқи тожик» очиқ шаклдаги холдинг компанияси раиси ўринбосари Маҳмадумар Асозода иштирокчиларни байрам билан қутладилар. Сўнгра энергетика соҳаси фаоллари давлат ҳокимияти Норак шаҳри ижроия органи, Тожикистон Халқ демократик партияси Норак шаҳри бўлими ижроия органи, шаҳар Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими ҳамда «Барқи тожик» очиқ шаклдаги холдинг компанияси томонидан Ифтихорномалар ва хотира совғалари билан тақдирланишди, - деди манба.

Йиғилиш сўнгида шаҳар маданият бўлими санъаткорларининг концерт дастури намойиш этилди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

МИЛЛИЙ НОМ ҚЎЙИШ – ҚАДРИЯТЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ

 

Жорий йилги дастлабки матбуот конференциясини Адлия вазирлиги ўтказди. Шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, Адлия вазири конференцияни бошлагандан сўнг, атиги 3-4 дақиқа ўтган йилда вазирлик томонидан бажарилган энг муҳим ишларга тўхталди-ю дарҳол савол-жавоб қисмига ўтди.

- Муҳтарам журналистлар, сизларга керакли маълумотлар биз тайёрлаган матбуот варақасида баён этилган, - деди вазир. – Шунинг учун конференцияга

Муфассал...

ШАРОФ РАШИДОВ: -ХУШ КЕЛИБСИЗ, ЖАЛОЛ ИКРОМИЙ!..

 

Машҳур тожик ёзувчиси Жалол Икромийнинг ўғли кимёгар олим Жонон Икромий билан жуда яқин дўст эдик. Ўзаро суҳбат чоғларида, у падари бузрукворининг ҳаётига оид ажойиб, ибратли воқеаларни завқ-шавқ билан сўзлаб берарди. Бугун мен ана шундай ҳикоялардан бирини сиз билан ўртоқлашмоқчиман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100645

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213982
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1874
2279
9288
8185301
63502
89570
8213982

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.237
Бугун: 22-05-2025 17:01:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015