Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 27 Октябр 2016 Кӯришлар: 1557
Печат

 

m muzaffarТожикистондаги энг ёш "Суғдсинамо" ижодкорлари ишлаган "Коса" филми режиссёри Муҳиддин Музаффар Англия пойтахтидан мукофот билан қайтди. Унга энг ёш кинорежиссёр мукофоти берилди. Лондонда ўтказилган Марказий Осиё очиқ санъат фестивалида қатнашган  "Суғдсинамо"нинг "Коса" филми томошабинлар томонидан қизғин кутиб олинди. 

Шунингдек, "Orzu Arts" номи билан ўтган мазкур фестивалда

Муҳиддин Музаффар яна бир мукофотни қўлга киритди. Шекспир асарлари асосида саҳналаштирилган "Жиннилар суди" спектаклида бу ёш санъаткор талқинидаги Қирол Лир "Энг яхши эркаклар роли" мукофотига сазовор бўлди.

- Мен бу мукофотлар бутун тожик санъати учун берилган, деб ҳисоблайман. Шекспир Ватанида санъатимизга юқори баҳо беришганидан мамнунман. Фақат Тожикистонда эмас, балки бутун дунёда томошабинлар завқ билан кўрадиган филмлар ишлашга ҳаракат қиламан, - деди Муҳиддин Музаффар.

 "Коса" филми энди Белгияга йўл олади. У ердаги кинофестивалда иштирок этади. "Жиннилар суди" спектаклини эса, келгуси йили Шотландия пойтахти Эдинбургда бўлиб ўтадиган анъанавий санъат фестивалига таклиф этишди.

Муҳиддин Музаффар эса, Лондон сафаридан қайтиши билан янги филмни суратга олишни давом эттиришга киришди. "Суғдсинамо" ижодий жамоаси ҳозирда Панжакентда Сорбоннинг "Тор дара" асари асосида янги филмни суратга олмоқда.

 

Ҳиндистонда қучилган зафар

Ҳиндистонда тожик спорти шарафини ҳимоя қилган Бобохон Воҳидов бронза медалига сазовор бўлди.  У Пуней шаҳрида ўтказилган эркин кураш бўйича мусобақада учинчи ўринни олишга муваффақ бўлди.

Вилоят раиси матбуот хизматидан хабар беришларича, Бобохон Воҳидов Исфарадаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида эркин кураш сирларини ўрганган. Бу моҳир спортчи бир неча карра Тожикистон чемпионидир. Тожикистон спорт устаси унвонига сазовор бўлган.

 

Сайёҳликдан тушган 15 миллион сомоний

Йилнинг ўтган муддатида Гулистон шаҳри бюджетига сайёҳликдан 15 миллион 400 минг сомонийга яқин маблағ келиб тушди. Агар ўтган йилнинг айни шу даври билан қиёс этилса, бу  маблағ 2 миллион 640 минг сомонийга кўпайган.

"Тожик денгизи" соҳиллари сайёҳларни тобора кўпроқ ўзига жалб этмоқда. Денгиз сувида чўмилиш, тоза ҳаво олиш, хушманзара жойларни кўриш иштиёқида Гулистонга фақатгина хорижий мамлакатлардан 2700 нафардан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди. Умумий сайёҳлар сони эса, 16 ярим минг нафарга етди.

Шаҳар раиси матбуот хизматидан хабар беришларича, Гулистонда сайёҳларнинг кўнгилли дам олишлари учун янгидан-янги қулайликлар яратилмоқда. Жумладан, меҳмонхоналар, ошхоналар, спорт майдончалари қурилмоқда.

 

Ҳеч ким ҳеч кимдан кам эмас

Хўжанддаги Камол Хўжандий номли театрда имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган концерт "Санъат ҳаммага бирдай қарайди" шиори остида ўтган тадбир доирасида кўрсатилди. Мазкур тадбирнинг асосий мақсади эса, жамиятдаги имконияти чекланган, жисман бирон нуқсонга эга бўлган болалар учун зарур, қулай шароит яратиб бериш, уларни қўллаб-қувватлаш эди.

Хўжанд шаҳар раиси матбуот хизматидан хабар беришларича, бу хайрли тадбир имконияти чекланган болалар ота-оналари уюшган жамоатчилик ташкилотлари Миллий уюшмаси томонидан ўтказилди. Мазкур уюшмага 26та ташкилот бирлашган. Тадбир давомида имконияти чекланган болаларнинг қандай қобилиятлари борлиги жамоатчиликка маълум қилинди.

Концертда таниқли санъаткорлар Хайрулло Дадабоев, Шарифмуҳаммад Ниёзов, Жамшид Исмоилов, Дилноза Каримова, Далер Кутузов, "Зебо", "Чаманоро", "Фалак" рақс гуруҳлари қатнашишди. Болалар ҳар бир чиқишдан завқланиб, олқишлашди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

БИР ОҚШОМ ЭРТАГИ

 

Уни қишлоқда ҳамма танийди-ю, исмини ҳеч ким билмайди. Ҳамма уни «Қори», «Қори ака», деб чақиради, орқаворотдан эса, «Кўр Қори», деб атайдилар. Кўча-кўйда тупроққа қоришиб юрадиган иштончанг гўдаклар унинг ортидан: «Қорака, Қорака, бугун кино қанақа?»- дея чувиллашиб қочадилар-да, сал нари боргач: «Елпесе»ни айтиб беринг!» -деб бақиришади.

Муфассал...

Сифатли уруғ – мўл ҳосил гарови

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таъкидлаганидек, суғориладиган ерларда илм-фан ютуқлари асосида пахта ҳосилдорлигини ошириш, енгил саноат ривожининг асоси ва кўплаб иш жойлари манбаидир.

Эътибор берайлик, Вахш водийсида пахтачилик соҳасидаги вазият яхши томонга юз тутмаяпти. Чунки репродукцияси стандартга мувофиқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100712

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214006
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1898
2279
9312
8185301
63526
89570
8214006

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.42
Бугун: 22-05-2025 17:08:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015