Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 29 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1714
Печат

 

shurobodХатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Шамсиддин Шоҳин ноҳияси аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Учрашув ноҳия марказида бўлиб ўтди. Ноҳия аҳолиси вакиллари вилоят раисига, асосан, ичимлик суви, ерларни суғорадиган сув билан таъминлаш, трансформаторлар ўрнатиш, кредит олишда қўллаш, спорт иншоотлари қурилиши масалалари билан мурожаат этишди.

Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода барча мурожаатларни тинглаб, тегишли органларга аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича топшириқлар берди. Айрим масалалар шу ернинг ўзида ўз ечимини топди.

Сўнгра вилоят раиси ноҳия фаоллари билан учрашув ўтказди. Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ноҳияда янги иш жойлари яратиш масаласини қаттиқ танқид остига олди.

- Жорий йил ҳар биримиз учун жуда муҳим – давлат мустақиллигининг 25 йиллиги эди, - деди Д. Гулмаҳмадзода ўз чиқишида. – Барча мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш мақсадида янги иш жойлари бунёд этиш лозим. Янги иш жойлари яратиш, қўриқ ерларни ўзлаштириш тадбирлари ўз навбатида, ноҳия иқтисодиёти яхшиланишига хизмат қилишини унутмаслик керак.

Вилоят раиси, шунингдек, мавжуд маблағлардан унумли фойдаланиш, коррупцион ҳаракатларнинг олдини олиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ёшлар тарбияси саодатли келажагимизни таъминлашни алоҳида қайд қилди.

Бундан ташқари, вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Шамсиддин Шоҳин ноҳияси деҳқон хўжаликлари меҳнаткашлари томонидан ташкил этилган қилшлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркасига ташриф буюрди.

 

Энг яхши истироҳат боғлари

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Маданият ва истироҳат боғларини тиклаш йили» республика танловида Кўлоб шаҳри маданият ва истироҳат боғи шаҳарлар ўртасида энг яхши маданият ва истироҳат боғи, деб тан олинди. Шунингдек, ноҳиялар ўртасида Данғара ноҳияси маданият ва истироҳат боғи биринчиликни қўлга киритди.

Мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад – Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги 25 йиллигини муносиб кутиб олиш, шунингдек, азиз ўлкамизни янада ободонлаштириш, аҳоли истироҳати учун қулай шароитлар яратиш, аҳолининг маданиятини ўстириш, ўзликни англаш ҳамда ватанпарварлик ҳиссини тарбиялаш, миллий бирлик, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашдан иборат эди.

 

Табиий офатлардан ҳимояланиш лозим

Вилоятнинг Ховалинг ноҳиясида «Табиий офатлар юз берганда маҳаллий ҳокимиятнинг ҳаракатлари ва ноҳия мудофаа тизимидан самарали фойдаланиш» мавзусида машқлар ўтказилди.

Машқлар ўтказиш жараёнида аҳолини тоғ кўчкиси, зилзила, сув тошқини каби табиий офатлардан муҳофаза этиш, шунингдек, ноҳия фуқаролар мудофааси тизимининг табиий офатлар оқибатини бартараф этиш ҳолатлари ўргатилди.

Бундай тадбирлар табиий офатлар олдини олиш мақсадида мунтазам ўтказиб келинади.

 

Хорижий тилларни ўрганиш маркази

Қўрғонтепа шаҳрида хорижий тилларни ўрганиш маркази очилди. Шаҳар раиси аппарати матбуот хизматидан маълум қилишларича, марказда рус ва инглиз тиллари ўргатилади. Марказда, шунингдек, индивидуал тарзда сабоқ олиш ҳам репититорлар хизматидан фойдаланишни хоҳловчилар учун ҳам кенг имкониятлар яратилган.

Мазкур марказ маҳаллий тадбиркор Ҳамрохон Тоирова ташаббуси билан бунёд этилиб, барча зарурий ўқув материаллари билан таъминланди. Шаҳар раҳбарияти, ўз навбатида, келгусида мазкур марказнинг ҳамда шаҳарда тадбиркорликнинг тараққий этишига имкониятлар яратади.

 

Мамлакатнинг энг яхши кутубхонаси

Республика кутубхонлари ўртасида ўтказилган «Энг яхши кутубхона» танловида Шамсиддин Шоҳин номли вилоят кутубхонаси мамлакатда энг яхши кутубхона, деб тан олинди.

Хатлон вилояти раиси аппарати ахборот-таҳлил бўлими маълумотига кўра, танловда мамлакат кутубхоналарининг 2015 йилдаги фаолияти ўрганилиб чиқилган. Натижада Хатлон вилоят кутубхонасига биринчи ўрин берилган.

Танлов якунида Шамсиддин Шоҳин номли вилоят кутубхонаси жамоасига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Қирқ чашманинг мўъжизаси

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга йўллаган Паёмида сайёҳлик соҳасига алоҳида эътибор бериб, ҳар томонлама ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Жаннатмакон ўлкамизда  сайёҳликни ривожлантириш мақсадида 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилди. Бу таклиф  бир

Муфассал...

ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИГИНИНГ НОДИР ТОПИЛМАЛАРИ

 

Археологик қидирувлар шуни кўрсатадики, Марказий Осиёдаги энг қадимги ёғоч ўймакорлиги усули билан ясалган устун қадимий Панжакент шаҳри ёдгорликларидан топилган. Мазкур топилма эса, ушбу қадимий ҳунармандчилик тури азалдан аждодларимиз орасида ривожланиб келганлигидан гувоҳлик беради. Бу шаҳар V-VIII асрларда улкан маданий марказлардан бири саналарди. Қадимий Панжакент шаҳри Шарқ меъморчилигининг ўзига хос услуби билан бунёд этилган

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100520

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213942
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1834
2279
9248
8185301
63462
89570
8213942

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 22-05-2025 16:47:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015