Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 10 Январ 2019 Кӯришлар: 2368
Печат

 

muallim 2019Дунёда касб турлари жудаям кўп. Лекин уларнинг ичида энг шарафли, машаққатли ва масъулиятлиси бу, албатта, ўқитувчилик касбидир.

Бир синфда 25-30 нафар ўқувчи таълим олса, уларнинг табиати ҳар хил бўлади. Ҳар бир ўқувчини ўз фарзандидек қабул қилиб, улар билан ишлаш, уларни тушуниш, билим бериш ҳамда ҳар бирининг кўнглига йўл топа олиш юксак масъулият талаб қилади.

Умрини ана шундай шарафли касбга бағишлаган инсонлардан бири Фурқат Нарзиқуловдир. У 1939 йилнинг 10 мартида Спитамен ноҳиясининг Куруш жамоатига қарашли Ҳавотаг қишлоғида зиёлилар оиласида дунёга келган. Бир ёшида онасидан айрилган Фурқат Нарзиқуловнинг отаси уч ёшида урушга кетиб, қайтиб келмайди. У икки қисқа умрнинг ёлғиз ёдгори бўлиб, бувиси Ўғилбуви кампир қўлида қолади. Оғир, очарчилик, йўқчилик кунларини бошидан ўтказиб, азобларга бардош бериб, мардонавор курашиб яшашга ҳаёт уни ёш болалигидаёқ мажбур қилади. У бошига тушган азобу уқубатларга қарамай, 1959 йил ўрта мактабни иқтидорли ўқувчилар қаторида тугатади.

Фурқат Нарзиқулов мактабда ўқиб юрган вақтлариданоқ устозларига ҳавас қилиб, ўқитувчилик касбини эгаллашни орзу қиларди. Бу орзулари уни ҳозирги Б. Ғафуров номидаги Хўжанд Давлат университетининг тарих ва филология факултетига етаклайди. 1959 йил ўқишга кириб, 1965 йилда битиради.

Иш фаолиятини Ўзбекистоннинг Наманган шаҳар маданият техникумида ўқитувчиликдан бошлаб, 11 йил шу техникумда талабаларга сабоқ беради.

Ўша йилларда Фурқат Нарзиқулов Тошкент Маданият университетини сиртдан тамомлаб, 1976 йилда Суғд вилояти Спитамен ноҳиясининг маданият, кейинчалик маориф бўлимларида инспектор бўлиб фаолият юритади.

Ўқитувчилик касбига бўлган меҳри сабаб, 1980 йилдан Спитамен ноҳиясининг 23-ўрта умумтаълим муассасасида, кейинчалик Хавотаг қишлоғининг 29-ўрта умумтаълим муассасасида ёшларга тарих ва ҳуқуқ фанларидан сабоқ беришни давом эттиради.

Адабиётга бўлган кучли қизиқиши туфайли, шеър ва ҳикоялар ёзиб туради. Ёзган шеър ва ҳикоялари “Халқ овози” ва “Суғд ҳақиқати” газеталарида мунтазам чоп этилиб туради.

“Баҳорни соғиниб”, “Чаман ичра бир гул”, “Тожикистонни куйлайман”, “Гулдаста” номли тўпламларидан ўрин олган шеър ва ҳикоялари ўқувчиларга манзур бўлган.

У 2017 йилдан нафақага чиққан бўлса-да, тез-тез мактабга келиб, хабар олиб туради. Шогирдлари ҳам устозига боғланиб қолишган. Агар уч-тўрт кун мактабда кўринмай қолса, ўзлари устознинг хонадонига излаб боришади.

Фурқат Нарзиқулов халқимизнинг: - Бир йилдан кейинги ҳаёт ҳақида қайғурмоқчи бўлсанг, буғдой эк. Ўн йилдан кейинги ҳаёт ҳақида қайғурсанг, дарахт эк. Агар юз йилдан кейинги ҳаёт ҳақида қайғурмоқчи бўлсанг, таълим-тарбия бер, - деган нақлига доимо амал қилиб яшади. 52 йил маориф соҳасида фаолият юритиб, ярим асрдан кўпроқ умрини ёш авлоднинг таълиму тарбиясига бағишлаган Фурқат Нарзиқуловнинг меҳнатлари Тожикистон Халқ маорифи аълочиси унвони ва қатор ифтихорномалар билан қадрланган.

 

Садоқат Абдуразоқова,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Мана бу сен - бир бўлак ойсан,мана бу мен - бир бўлак қуёш!

 

КУЗ

Куз ҳам келди ҳаш-паш дегунча,

Чимирибди офтоб қошини.

Кузатади сарғайган ғунча,

Булутларнинг жулдур лошини.

Муфассал...

«Бизга таржимоннинг кераги йўқ, бир-бирларимизни қалбдан тушунамиз…»

 

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликлар ўзининг янги босқичига чиқиб, дўст ва биродар халқларимизнинг янада яқинлашувига хизмат қилмоқда.

Жумладан, жорий йилда икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро давлат ташрифлари ва улар доирасида имзоланган ҳужжатлар тўплами, айниқса, муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистонга уюштирган давлат ташрифи

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2141808

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8379711
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
521
5015
9547
8349015
28280
99827
8379711

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.81
Бугун: 09-07-2025 04:22:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015