Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 14 Май 2015 Кӯришлар: 1860
Печат

 

uch tuzumЖиликўл ноҳиясидаги «ХХ солагии истиқлолияти Љумҳурии Тољикистон» жамоати раисаси Зиёда Фахсовадан бу хабарни эшитгач, Шаҳринав қишлоғи томон йўл олдик. Қишлоқда бир юзу беш яшар онахон  Зарифа Содиқова истиқомат қилади. Онахон яшаётган хонадон кенжа ўғли Ниёзмаҳмадга қарашли бўлиб, у айни пайтда Россия ўлкасида меҳнат муҳожирлигида экан. Бизни бу уйга бошлаб келган киши ноҳия электр тармоғи идораси минтақа нозири онахоннинг бешинчи ўғли Саидаҳмад Азизов эди.

Зарифа момонинг фуқаролик ҳужжатини қўлимда тутганча ишонар-ишонмай Саидаҳмадга боқдим:

-Онахон табаррук ёшда экан, неча фарзанди бор?

-Олти нафар ўғли бўлиб, тўнғич акам Саиджаъфар  82 ёшда, кейин Сафарбек, Рўзибой, Намоз ва мену Россиядаги укам. Тўрт нафар опам  Ражабгул, Холбегим, Зайнура, Маҳрамалар онамдан доимо хабар олиб туришади.

-Невара, чевара, эвара деганларидек,- дедим қизиқиб.

-Албатта, онамнинг ўн нафар фарзандидан кўпайган авлоди 175 нафарга етибди, шундан икки нафари эндигина туғилган чақалоқ эвара!

-Момонинг ёшлик чоғлари қаерда ўтган ва нима ишлар билан шуғулланганлар?

-Онамнинг ёшлиги Қабодиён ноҳиясининг Юлдузқоқ қишлоғида ўтган. Турмушга чиққанидан сўнг Оқжар, кейинчалик, сизлар томондаги Лесхоз маҳалласида ва кексалик даври Шаҳринавда ўтмоқда. Ёшликларида оила ва дала ишлари билан машғул бўлганлар.

-Бобо-чи, кампирнинг умр йўлдоши?  

-Отам  Азизбой Улуғ Ватан уруши бошланган даврда ҳам тракторчи бўлган. Касбининг муҳимлиги сабаб, уни урушга жўнатишмаган. Узоқ йиллик хизматдан сўнг нафақага чиқиб, 1982 йили бандаликни бажо келтирди.

-Онахон нафақа оладими?

-Нафақа олмаганига кўп йил бўлди, «Сизлар бор, нафақага муҳтож  эмасман»,  дейди. Ноҳия ижтимоий таъминот бўлими ходимлари эса, янгидан ҳужжатларни расмийлаштиришимизни талаб қилмоқда.

-Укаларингиз Россияда, бошқа ака-укалар бир қишлоқда бўлса-да, узоқроқда яшар экан. Онахон яшаётган хонадонда юзага келган мушкулликларни ким бартараф этади?

-Бу борада ака-укалар маслаҳатни пишитганмиз, онамнинг ҳузурига ўғилларию невараларининг қатнови узилмайди. Қолаверса, укамнинг хотини Саида онамни еру кўкка ишонмайди, доимо атрофида парвона. Унинг қизи Саодат, Фарзона, ўғли Беҳрўз мудом онамга яхши шароит яратиш пайидан бўлишади.

-Фикрингизча, онахоннинг узоқ умр кўришига сабаб нима?

-Аввало, умрни  Парвардигор ато этади, шу билан бирга, онам хушчақчақ аёл, отам ҳам шўх ўтган, бу аъло кайфиятлилик ҳаммамизнинг қонимизда бор. Ҳамма шундай дейди. Онам баъзи бировларга ўхшаб, рўзғорда у-бу етишмаслигидан ҳеч нолимаган, доимо шукронада яшайди. Эсимда, онам нон ёпмоқчи бўлса ёки овқатга уннаса, отам тандир ё ўчоққа ўт ёқиб турардилар. Икковининг шўхлигию ҳазил-мутойибасида тайёрланган овқатнинг мазаси ҳам ўзгача бўларди. Отам фақатгина трактор чамбарагини бошқариб умрини ўтказмаган. Томорқамизда у киши яратган катта боғ бўлиб, узум, олма, олхўри, шафтолию гилос мўл-кўл ҳосил берарди. Падари бузрукворимизнинг боғбонлиги биз ўғилларига ҳам ўтган, томорқаларимизда турли хил мевали дарахтлар парваришланмоқда. Бу соҳада мен дангасароқман. Онам меваларни хуш кўрадилар, ўзимиз етиштирган дарахтлар ҳосили тугаса, бозордан келтириб фаровон дастурхон тузаймиз…

Саидаҳмад билан уюштирган суҳбатимиз ниҳоясига етиб, онахон ўтирган хонага кирдик. Табаррук онахонга кўзим тушиб, унинг сиймосига ҳурмату ҳавас билан  боқаман: асрга татигулик йиллар Зарифа момонинг юз-қўлларида ўз изларини қолдирган, момиқдек майин этлар буришиқ, юпқа, олти йилдан буён эса, кўзи кўрмаётган экан. Онахоннинг хоҳишига биноан, қўл олиб кўришдиму шу лаҳза қалбимда ҳаяжонга тўла ҳислар балқиб кетди. Табаррук қўл сеҳридан ҳузур топиб, Зарифа момони энг мўътабар она, энг покдомон аёл сифатида эъзозлаб, қалбим ҳапқириб кетди. Онахонни уринтириб қўймасликни лозим топдиму чеҳрасига боқиб, шукроналикка тўла самимий туйғуларини илғадим.

Зарифа момо Содиқова уч – феодализм, социализм ва мустақил демократик тузумнинг нон ва тузини тотган инсон. Онахон Тожикистондек юртда яшаб, унинг мустақиллик даврини ҳеч бир тузумга менгзаб бўлмас, дея лабини майин кулгуга ихтиёр этди ва онахон озғин, қоқсуяк қўлларини дуога очдилар. Она қўли дуодаю лаблари секин шивирлаш билан юртнинг тинчлигу осудалиги, эл дастурхонининг фаровонлиги, турли халқнинг аҳилу иноқлигини Яратгандан тилаб, илтижо қиларди…

 

Имомқул Эшмуродов,

Жиликўл ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ТИТП бўлими собиқ раиси: "ЙЎЛИНИ ЙЎҚОТГАН КАБИРИЙНИНГ ОРТИДАН БОРМАНГ, ОҚИБАТИ ПУШАЙМОНЛИКДИР"

 

Хориждан Ватанга қайтган ТИТПнинг А. Жомий ноҳиясидаги бўлими собиқ раиси Талбак Рустамов билан суҳбат

- Талбак ака, Ватанга қайтганингиз  билан табриклайман. Менимча, қайтганингиздан оилангиз ва фарзандларингиз ҳаммадан ҳам кўпроқ хурсанддир…

- Энг аввало, ўзим хурсандман. Оиладан йироқлик, кўп машаққатлар, оғир

Муфассал...

Тожикистон Республикаси Президентининг Беларус Республикасига расмий сафари

 

27 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон расмий сафар билан Беларус Республикасининг Минск шаҳрига борди.

28 июн куни «Мустақиллик қасри»да Тожикистону Беларус ҳамкорликлари масалалари муҳокамаси давлатлар бошлиқларининг алоҳида учрашувида бошланиб, икки мамлакат кенг ҳайъатлари иштироки билан давом

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100911

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214091
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1983
2279
9397
8185301
63611
89570
8214091

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.124
Бугун: 22-05-2025 17:40:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015