Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Апрел 2015 Кӯришлар: 1782
Печат

 

ёки «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуннинг жойлардаги ижроси хусусида

qonun hamma uchunМамлакатимиз Ҳукумати ва Давлатимиз сарварининг оқилона сиёсати туфайли халқимиз турмуши яхшиланиб бормоқда. Айниқса, тўй ва маъракаларни тартибга солиш борасидаги қонун қабул қилиниши халққа катта ёрдам бўлди. Халқимизнинг ижтимоий аҳволини яхшиланишида тўй ва маъракалардаги ортиқча чиқимларга чек қўйилиши ҳам ўз ижобий таъсирини кўрсатиб келмоқда. Хўш, мазкур қонун, аввало, халқ манфаатини ҳимоя қилар экан, одамлар қай даражада ушбу қонун ижросига киришган ва ўтаётган тўйлар талаботга қанчалик жавоб беради?

Суғд  вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи тўй ва маъракаларни тартибга солиш бўлими мудири Абдуҳаким Шариповнинг айтишича, барча шаҳру ноҳияларда доимий комиссиялар амал қилиб, халқ орасида тушунтириш ишларини олиб бориш имкон қадар йўлга қўйилган. Шунингдек, ҳар бир жамоатда мазкур соҳани назорат қилувчи ходим бўлиб, барча маъракалар қонун талабларига жавоб берсагина ҳамда улар томонидан ижозат берилгач ўтказилади. Ижозат олиш пайтида маъракаларни ўтказиш ҳам фуқароларга соҳа ходимлари томонидан тушунтирилади.

-Бундан ташқари,- дейди А. Шарипов,- тўй-маъракаларни тартибга солиш масаласи бўйича телевидение ва радиода ҳам мунтазам махсус кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этилаётир. Аммо, шунга қарамасдан, баъзи қонунбузарликларга йўл қўйилмоқда.

Жумладан, Ғончи ноҳиясида бу борадаги ишлар кенг йўлга қўйилиб, шахсан ноҳия раиси бошчилигида комиссия аъзолари жойларда тўй- маъракаларни тартибга солиш масаласида тинимсиз иш олиб бораётган бўлса ҳам, бир неча қонунбузарликлар қайд этилган. Албатта, қонунбузарликларга нисбатан тегишли идоралар томонидан чоралар белгиланган. Аммо, асосий мақсад қонунбузарликларни аниқлаб, жарима қилишдангина иборат эмас, балки қонун риоясини таъминлаш, шунингдек, қонунбузарликлар олдини олишдан иборат. Ўйлайманки, мавжуд камчиликларни бартараф этишда жиддий чоралар қўлланиши лозим. Айниқса, баъзи раҳбарлар ва иқтисодий имконияти яхши бўлганлар, ўзини, бойлиги ҳамда қўли узунлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида қонунни атай бузаётган фуқароларга нисбатан жиддий чоралар кўриш керак. Акс ҳолда бундайларнинг қилаётган амалларига гувоҳ бўлган оддий аҳоли орасида норозиликларга сабаб бўлаётир. Қолаверса, қонун шоҳга ҳам, гадога ҳам бир!

Яна бир масала, тўйлар диндорлар учун маълум вақтда ташкил этилиш ҳоллари ҳам кузатилмоқдаки, бу хусусда вилоят уламолар кенгаши раиси, доимий комиссия аъзоси Ҳусайн Мўсозода тўйнинг хурсандчилик эканлиги, унда амри маъруф қилиш тақиқланиши, умуман, тўй амри маъруфнинг жойи эмаслигини айтади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳам тўйларда оддий одамлар қатори иштирок этганлиги тўғрисида ривоятлар келтиради.

Маълумки, вилоят миқёсида амал қилувчи доимий комиссия ҳайъати турли соҳа ва орган ходимларидан ташкил топган бўлиб, тегишли маслаҳатлар ва дуч келган тушунмовчиликларни вақтида бартараф этиш имкониятига эга. Шунинг учун ҳам, шаҳру ноҳиялар ва жамоатларда амал қилувчи соҳа ходимлари вилоят доимий комиссияси билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйса, фойдадан холи бўлмасди.

 

Эркин Ғулом,

Хўжанд шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Жонингизга жон бўлай, бегим!

 

Куз. Ноябр ойининг бошлари. Студентлардан имтиҳон олиш учун тайёргарлик кўриб, уйқуга кеч ётган бўлса ҳам, Умеджон қарғаларнинг тонгги овозларидан уйғониб, ҳовлига чиқди. Ўзи билан тенгдош ёнғоқ бутоқларига қўнган қушлар одам шарпасидан чўчиб, бирин-кетин учиб кета бошлади. Қарға оғзидан тушиб қолган ёнғоқни оламан, деган Умед биқинида қўққисдан пайдо бўлган оғриқ зарбидан ўзини зўрға ўнглаб олди.

Муфассал...

«Умр поёнига етди, яшаш даврим адо бўлди…»

 

Ўлмас Жамол бундан ўн йиллар муқаддам ушбу сатрларни битган эди:

Умр поёнига етди, яшаш даврим адо бўлди,

Оёқлардан кетиб қувват, бу кўзлар нобино бўлди.

 Тўкилди тишларим, сочлар оқарди, дилда йўқ ёлқин,

Узоқ умримда танҳолик бугун ноҳақ жазо бўлди...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100481

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213933
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1825
2279
9239
8185301
63453
89570
8213933

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.94
Бугун: 22-05-2025 16:43:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015