Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 08 Июл 2019 Кӯришлар: 1738
Печат

tilanchi 20191

Баъзи кишиларга ҳайрон қоласан. Уларнинг қилаётган хатти-ҳаракатлари одамни ўйга толдиради.

Амалиёт ўташ мақсадида, «Шарқи озод» газета ва журналлар мажмуасига келар эканман, Давлат цирки кўприги муюлишида турган 25-30 ёшлар чамаси бир йигитга кўзим тушди. Йигитнинг қўл-оёғи соғ, билагида тоғни уриб, талқон қиладиган кучи бўлишига қарамай, тиланчилик қилиб ўтиргани аянчли ҳолат

туюлди, назаримда. Зеро, йигитлик ор-номуси бу ишни қилишга қандай йўл қўйган экан? Тўғри, ҳаёт барчамизни, баъзида, кўп нарсага мажбур этади. Лекин бу йўлни танлаш нотўғри-ку. Шунингдек, савоб излаб, садақа қилган ҳайдовчи-йўловчиларга, ҳатто, дуо қилишга ҳам эринди, шекилли, бу ишни кечга қолдирди. Қарийб бир ярим-икки соатларча туриб, камида 25-30 сомоний ишлаганидан сўнг, "точка"сини алмаштириш учун қуйироққа тушди-да, "Лучоб-Пахтакор" маҳаллалари йўналишида қатновчи 54-жамоат транспортига миниб жўнади. Бундай ва шу каби бошқа ҳолатлар ҳам бел оғритмай, мўмай пул топувчилар томонидан сценарийлаштирилмоқда.

Яна бир воқеа. Қиш фаслининг қорли кунларидан бири эди. Тожикистон Миллий университетининг "Талабалар шаҳарчаси" ёхуд "Жазира" номи билан машҳур бўлган биноларининг асосий кириш дарвозаси ёнида қалтираб-дириллаб, оёқяланг, юпун кийинган, узун сочлари бир ҳафтадан буён тароқ кўрмаганлиги сезилиб турган ёш йигит атрофдагиларнинг раҳмини келтириб, ўзи ёзган дастрўмолдаги уч-тўрт танга сонини кўпайтириш пайида ўтирган эди. Йўл кира, овқатланиш ёки зарур нарса сотиб олишдан кўз юмиб, бу гадога садақа қилган талабалар сингари курсдошимиз Фирўз ҳам Худо йўлига хайр қилибди. Ўша куни аудиториямизда тиланчилар мавзуси кўтарилиб, ўша йигит ҳолатини ҳам муҳокама қилдик. Курсдошларимиздан бири бу йигитчанинг "Корвон" бозорида замонавий кўзойнак тақиб юрганини кўрганлигини ва бойваччанинг боласи ҳам у каби сўнгги урфда кийинолмаслигини айтди.

Ҳақиқатдан ҳам, тиланчилик қилиб ўтирганларнинг кўпчилиги мана шундай усуллардан фойдаланишади. Шунда "Улар садақага арзирмикин?" - деган хаёл ўйлантириб қўяди, кишини.

Ривоятларда келтирилишича, тиланиш уч кишигагина жоиз: ўтириб қолган фақир, ботиб қолган қарздор ва хун тўлашда қийналиб қолган кишига.

Умуман олганда, тиланчилик, гадолик бизнинг халқимизга хос эмас. Шундай экан, сценария тузган гадолар инсофли, иймонли бўлиб, хорижликлар олдида юртимиз обрўйини, шаъну шарафини юксакларга кўтариш учун доимий амалларидан воз кечиб, турмуш даражасини ҳалол меҳнат билан яхшилашга ҳаракат қилишса, яхши бўларди, менимча. Зеро, интилганга толе ёр, дейдилар.

 

Юсуфжон БЕРДИЕВ, ТМУ журналистика факултети талабаси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Виждон амри ила иш юритилса…

 

Жорий йил 1 сентябрида Тиббиёт олийгоҳида Тинчлик дарсини ўтган муҳтарам Президентимиз республикани қамраб олган барча муаммоларни тилга олди. Тинчлик дарси Тиббиёт олийгоҳида ўтаётганлиги учунми, у киши негадир, кўпроқ аҳоли саломатлиги, тиббий хизмат, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва кун сайин урчиб бораётган турли юқумли касалликлар борасида кенг тўхталиб ўтди.

Муфассал...

ТОЖИКИСТОН-ШВЕЙЦАРИЯ МУНОСАБАТЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

 

2 июл куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Швейцария Конфедерациянинг Ташқи ишлар бӯйича федерал департаменти бошлиғи Игнасио Кассис билан телефон орқали суҳбатлашди, дея хабар бермоқда “Ховар” ТМАА.
Суҳбат давомида вазирлар Тожикистон ва Швейцария ӯртасидаги икки томонлама

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100897

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214085
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1977
2279
9391
8185301
63605
89570
8214085

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.185
Бугун: 22-05-2025 17:38:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015