Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Феврал 2019 Кӯришлар: 2229
Печат

 

s salomzoda 2019Ўтган йили Исфара шаҳрида давлат бюджети кирими ижроси 100,1 фоиз қилиб бажарилди. Бу борадаги режа кейинги тўрт йил давомида биринчи марта ижро этилганини қайд қилиб ўтиш ўринлидир. Рақамларга мурожаат этсак, бюджетга 97 миллион 91 минг сомонийдан кўпроқ маблағ келиб тушди. Маҳаллий бюджет эса, 102 фоизга бажарилди. Бунда бюджетга назарда тутилганига қараганда бир миллион 534 минг сомонийдан кўпроқ маблағ қўшилди.

Бюджетнинг ортиғи билан бажарилиши аҳолини ижтимоий ҳимоялашга ёрдам берди. Жумладан, бюджет ҳисобидан маош оладиган кишилар ўз вақтида иш ҳақларини олишди. Ижтимоий ҳимоя жамғармасига зарур маблағ ажратиб турилди. Исфарада яшаётган 21 минг 621 нафар нафақа олувчига нафақалари ўз вақтида етказиб берилди.

Исфара шаҳри раиси Сижоуддин Саломзода ўтган йилги иқтисодий-ижтимоий натижаларга бағишланган матбуот йиғинида сўзлар экан, бошқа рақамларни ҳам келтирди. Жумладан, Исфарани вилоятнинг бошқа минтақалари билан боғловчи муҳим йўллардан бири – Кўчкак-Гулистон йўлини қайта қуриш тугалланиш арафасида турибди. Йўлнинг умумий узунлиги 45,1 километрдан иборат. Исфарадан ўтадиган бу йўл Тожикистон ва Қирғизистонни ҳам боғлайди.

Умуман, Исфарада йўллар сифатини яхшилашга муҳим эътибор берилмоқда. Исфара шаҳри ва қишлоқларда 9,6 километр йўлга мум ётқизилди.

Исфарада 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги лойиҳаларини амалга татбиқ этишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Шу мақсадда 9,3 миллион сомонийдан ортиқроқ маблағ сарфланди. Қишлоқларда яшаётган 42 минг 300 нафардан кўпроқ киши тоза ичимлик суви билан таъминланди. Ҳозирда – Лаккон қишлоғи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг учун 4 миллион сомоний маблағ ажратилган. Лойиҳа амалга оширилса, лакконлик 5035 киши ичимлик суви билан таъминланади.

Исфара шаҳри раиси саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида қўлга киритилган ютуқлар билан бирга, айрим камчиликларни ҳам тилга олиб ўтди. У саккизта саноат корхонаси буткул тўхтаб қолмай, маҳсулот ишлаб чиқаришни камайтирмаганида, бюджетга яна анча миқдорда солиқ келиб тушиши мумкинлигини айтди.

Журналистлар Исфарада маориф, соғлиқни сақлаш борасида ҳам кейинги йилда муҳим ишлар амалга оширилганидан огоҳ бўлишди.

«Халқ овози» мухбири «Зумрад» санаторийсида ўзбекистонликлар ҳам келиб дам олишгани, саломатликларини тиклашганини эслатиб, Тожикистон ва Ўзбекистон орасида виза тартиби бекор қилингач, бу ҳолат қайтадан давом этаётган-этмаётганлиги билан қизиқди.

Исфара шаҳар раиси саволга батафсил жавоб берди. У «Зумрад»да қўшни ўзбекистонликларнинг дам олаётганини ўзи кўрганини таъкидлар экан, қардош халқлар ўртасидаги дўстликнинг муҳим аҳамиятига тўхталди. - «Зумрад» замонавий талаблар асосида қайта қурилмоқда. Шубҳасиз, бу дам олиш-табобат масканида Ўзбекистон ва Қирғизистондан келиб, ҳордиқ чиқарадиганлар янада кўпаяди,- деди Исфара шаҳри раиси.

-Биз Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг Исфарага туташ ноҳиялари билан уч томонлама дўстлик учрашув тадбирлари ўтказишни мўлжаллаяпмиз. Исфаралик ҳунармандларни қўшни Ўзбекистонга тажриба алмашиш, малака оширишга юборишни режалаштирганмиз…

Шу ўринда Исфарада республика ва вилоят газеталарига обуна бўлиш ортиғи билан бажарилганини эслатиш ҳам жоиз. Бу ҳақда гапирар экан, Исфара шаҳар раиси энг чекка қишлоқлардаги хонадонларга вақтли матбуот нашрлари кириб борса, аҳолининг маънавияти бойиши, дунёқараши кенгайиши, одамларда жонажон юртининг гуллаб-яшнаши, ободончилик учун ҳисса қўшиш истаги кучайиши, қалбида Ватанга муҳаббат барқ уришини таъкидлади.

 

Ўринбой УСМОН,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Айтсам тилим, айтмасам дилим куяр…

 

Ҳар қандай тузумда адабиёт ижтимоий ҳодиса – жамиятнинг маънавий асоси сифатида эътироф этиб келинган.

 Ижодкор – ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларни ўз асарларида реал ва бадиий тарзда инъикос эттира олсагина, у ҳақиқий ижодкор ва унинг асарлари, ҳақиқий ижод маҳсули ҳисобланади. Аксинча, бадиийликдан йироқ «битиклар»  қуруқ чўпчакдан бошқа нарсага ярамайди.

Муфассал...

Қишки олимпиада тарихга айланди

 

Ёхуд Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳри мезбонлик қилган қишки олимпиада ўйинлари якунларига бир назар…

Пхёнчхан энди олимпиада пойтахти эмас… Халқаро олимпиада комитетининг президенти Томас Бах «Пхёнчхан-2018» қишки олимпиада ўйинларининг ёпилганини расман эълон қилди. Феврал ойининг 9-25 кунлари оралиғида бўлиб ўтган мусобақаларда дунёнинг 92 давлатидан 2925 нафар вакил

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2270093

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8918625
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3701
3242
27034
8869230
49395
125971
8918625

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 13-12-2025 20:38:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015