Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 19 Май 2018 Кӯришлар: 1899
Печат

 

shukrona 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат жамоатчилик намояндалари билан мулоқотидаги сўзлари барчамизда яхши таассурот қолдирди. Айниқса, у кишининг ҳажни тижоратга айлантирмаслик, хўжакўрсинга зиёрат қилмаслик борасидаги қимматли фикрлари аҳоли томонидан муносиб кутиб олинди. Мен ҳам бу борада фикрларимни баён қилмоқчиман.

Энг аввало, ҳажга боришни ният қилган кишининг пули ҳалол йўл билан топилган бўлиши керак. Агар қарздор бўлса, қарзларини узиб, хафалашган кишилари бўлса, кечирим сўраб, ризолашиб олсин. Қазо намозлари бўлса ўқиб, Аллоҳдан мағфират тилаб, дуолар қилиб, кўп-кўп салавотлар айтиши керак.

Кўпчилик йўлга керак бўлади, деб озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсалар ҳақида ўйлай бошлайди, бу-мутлақо нотўғри фикр. Энг кераклиси, ҳаж ибодати моҳиятини яхшилаб тушуниб олиш. Чунки у бир умрлик сафар ва ибодат ҳисобланади. Яъни умрида бир марта бериладиган имконият. Мол-дунё, вақт, куч-қувват сарфланса-ю, нотўғри ибодат қилинса, ҳамма ҳаракат пучга чиқади. Шунинг учун ҳам, ҳаж қилмоқчи бўлган ҳар бир мусулмон бу ибодат йўл-йўриқларини яхшилаб ўрганиши лозим.

Издиҳомда жуда эҳтиёткор бўлиш керак. Кўпчилик билан сафарга чиққанда, меҳмонхоналарда ёки палатка-чодирларда ё бир хонада бирга турган биродарларга азият етказмаслик, озор бермаслик керак. Аксинча, уларга яхши муомалада бўлиш, яхшилик, эҳсон қилиш ва жўмард бўлиш керак.

Ҳажга боришнинг шартларидан бири - саломат бўлиш. Агар киши касал бўлса, ўзи ҳам ибодат қила олмаганидек, бошқаларга ҳам юк бўлади.

Аслида, ёшроқ, куч-қуввати, билими, ихлоси бор пайтида ҳаж зиёратини кечиктирмаслик лозим. Ёши улғайган кекса кишилар кучу қувватдан қолган пайтида борса, ҳаж ибодатини керакли шаклда бажара олмай чарчаб, толиқиб қолиши мушоҳада этилади.

«Атрофни ифлос қилманг, турган хонангизни ўзингиз хоҳлагандай покиза тутинг, ижара уйни олганингиздай тозалаб топширинг», - деганлар. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в): - «Тозалик иймондандир» - деб марҳамат қилганлар. Ҳамма вақт, ҳамма жойда, ҳамма нарсамизни тоза тутсак, иймонимиз ҳам пок ва бақувват бўлади.

Аллоҳу таъоло сизга ҳажга боришликни насиб қилибди, (бу ҳаммага ҳам насиб қилавермайди!) вақтни беҳуда ўтказмай, кўпроқ ибодат билан машғул бўлинг. Томоша, савдо-сотиқ, дам олиш ҳар вақт, ҳамма жойда топилади, лекин Каъба зиёрати топилмайди. Расулуллоҳ (с.а.в): - "Масжидул-Ақсода ўқилган намоз, бошқа жойда ўқилган 500та намоздан афзалдир, Масжидун Набавий, яъни менинг масжидимда ўқилган намоз бошқа жойда ўқилган мингта намоздан афзалдир. Каъбатуллоҳда ўқилган намоз, бошқа жойда ўқилган ўн мингта намоздан афзалдир", - деганлар.

Минг шукурки, бугунги кунда мустақил Тожикистонимиздан йилига 5-6 минг нафар атрофидаги фуқаро ҳаж зиёратига сафарбар этилмоқда. Бу эса, Тожикистон Ҳукумати ва унинг Раиси олиб бораётган оқилона сиёсат натижасидир. Шундай экан, ҳар бир ишда, жумладан, ҳаж зиёрати масаласида ҳам шукроналик, одобу ҳусни хулқ доимий ҳамроҳимиз бўлсин.

 

Сирожиддин АЛИМХОНОВ,

Душанбе шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Эл камоли орзуси эди анинг…

 

Шундай зотлар борки, уларни бутун дунё эҳтиром қилади, ҳаёти ва фаолиятини ўзгаларга ўрнак қилиб кўрсатишади. Ана шундай аждодларимиз орасида атоқли ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий алоҳида ўрин тутади.

Шоир қаламга олган адолат, ўзаро ҳамжиҳатлик, олийжаноблик, меҳр-мурувват, ота-онага эҳтиром, донолик,

Муфассал...

ТУҒИЛГАН КУНЛАРИМ

 

ёки  «бриллиант  оёқ»

Аввало, айтиб қўяй. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, мен қуйидаги гапларни кимнидир қизиқтириш учун ўйлаб топганим йўқ. Агар гапимга ишонган бўлсангиз, бошладим.

Биласизми, мен нимани яхши кўраман? Байрамларни ва туғилган кунни. Сиз ҳам яхши билсангиз керак, шу кунлари одам фақат яхши сўзлар, табриклар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100898

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214085
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1977
2279
9391
8185301
63605
89570
8214085

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.185
Бугун: 22-05-2025 17:38:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015