Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 29 Март 2018 Кӯришлар: 1981
Печат

 

portret"Ҳақиқати Ленинобод" газетасида ишлаб юрган пайтларим. Усмонжон Тожибоев (жойлари жаннатдан бўлсин) газетанинг бош муҳаррири эдилар. Фақат тожикча эмас, ўзбекча ибораларни ҳам кўп билардилар ва усталик билан, айни жойида ишлатардилар. Масалан, гап уқмас, тебса-тебранмас ходимларнинг айтилган ишни вақтида бажармасликларидан авзойилари бузилганда: "Ўзбеклар яхши отга бир қамчи, дейишади, келинглар, ўртоқлар, яхши от бўлайлик", -

деганларини эслаганимда, ҳалигача жилмаявераман. Усмонжон ака теша тегмаган гапларни топишга ҳам уста эдилар. Бир куни қайси бир байрам баҳонасида таҳририятда ўтказилган кичик зиёфатда дастурхонга лиқиллоқ - русчасига "холодец" ҳам қўйилди.

- Биласизларми, буни тожикчасига нима дейишади? - дедилар товоқчада лиқиллаб турган егуликка ишора қилганларича.

Икки-уч ҳамкасбимиз билганини айтди.

- Менимча, буни "мулойимхунук", деб атаган маъқул. Сохта илжайиб, мулойимгина қараб, ишини битириб кетадиган одамлар бор-ку, ўшаларга ўхшатаман, - дедилар Усмонжон ака.

Енгилгина кулги кўтарилди. Кимнингдир юзи дув қизариб кетди…

Мен уни ҳар гал кўрганимда, раҳматли Усмонжон аканинг гаплари эсимга тушиб кетади. У сизга қараб гапирганда, доимо юпқа лаби қийшайиб, сохта жилмаяди. Кўзларига эса, яхшироқ қарасангиз - қувлик. Қараб тур, мен сени боплаб тушираман, қармоғимга илинганингни билмай қоласан! Унинг майда қадам ташлаганча, шипиллаб келганини ҳам билмай қоласиз. Лекин у кабиларнинг оёқ босишидан ер озорланаётганини сезмайди.

Уни яхши танимаган, билмаган кишилар танлаб-танлаб ишлатаётган ширин сўзларига, алдоқчи жилмайишига ишонадилар. Аслида кимлигини яхши билмагунларича уни бошқаларга мақтаб юришади: роса ширинсўз, мусичадек беозор йигит-да! Лекин мусичаи беозорнинг асил башарасини танигач, ундан узоқлашишга интилишади.

- Ўзини мусичадек кўрсатганди, чумоли не машаққатлар билан олиб келаётган донни ҳам ўзлаштиришдан тоймас экан, - дейди кечагина уни мақтаб юрган бир дўсти.

- Кулиб-кулиб, бир танишимнинг гўрига ғишт қалаганди, лаққа ишонибман. Энди билсам, ўша танишимга мениям роса ёмонлаган экан, - дейди мулойимхунукнинг тўрига илинганлардан бири.

У мен билан жилмайиб саломлашаётганда, раҳматли дадамларнинг бир гаплари эсимга тушаверади: "Ўғлим, ҳали ҳаётда кўп одамларни кўрасан. Лекин эркак бўлиб, аёллар каби назокатли, силлиққина йигитлар билан улфат бўлма. Ҳаётда эркак эркак бўлсин, хотинбашара бўлмасин!"

Мен яқинда мулойимхунукнинг инсонийлик, эркакликни ерга урадиган ғалати қилиқлари ҳақида эшитдим. Бу шунчаки "фалончи ундоқ, фалончи бундоқ", қабилидаги гаплар эмас эди. Ўз қўли билан ёзилган, ўзининг ифлос ишлари ҳақида ўзига ўхшаган ҳамтовоғига ёзилган хатлар эди…

Мен бу қайдларни шунчаки ёзиб қўйдим. Лекин аслида шунчакимикан?

 

Ў. Усмонов.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Ёдгорлик

 

Наврўз байрами арафасида дўстим Ойбек билан 83 ёшни қаршилаётган Худойберди бобомни кўргани бордик. Улар бизни дуо қилдилар:

-«Болаларим, тинч ва осуда мамлакатда яшаётганингиздан шукрона қилишингиз керак. Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Мана, бугун юртимиз - тинч, осмонимиз - мусаффо. Бу кунларнинг қадрига етинглар».

Муфассал...

ЭМОМАЛИ РАҲМОН ХАЛҚНИ ТАРҚОҚЛИКДАН ВА МИЛЛАТНИ ЙЎҚОЛИБ КЕТИШДАН САҚЛАБ ҚОЛДИ

 

Биз тўғрисида гапирмоқчи бўлган шахс бирор таърифу таништирувга эҳтиёжи йўқ. Унинг андишалари, сўзлари анчадан буён халқнинг дилидан жой олган бўлиб, яратувчанлик ишлари тожиклар янги давлатчилиги тарихида мустақил давлат асосчиси, миллат ҳуқуқ асосларининг тузувчиси, миллий, маданий ҳамда диний қадриятларнинг қайта тикловчиси, тарихий қаҳрамонлар номини абадийлаштирувчи, миллат манфаатлари ва инсон ҳуқуқу эркинликлари ҳимоячиси сифатида маълуму машҳур бўлган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2270016

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8918559
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3635
3242
26968
8869230
49329
125971
8918559

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 13-12-2025 20:27:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015