Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 04 Декабр 2017 Кӯришлар: 2173
Печат

 

m mustafoeva 2017- Оила – муқаддас қўрғон, ҳаёт мактаби, - деб бежиз айтмайдилар. Жамиятнинг асосий бўғини бўлган оила тотувлиги жамият устуворлиги, мамлакат тинчлиги билан чамбарчас боғлиқдир.

Мустақиллик йилларида ушбу масалага мамлакат олий раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор берилиб келинмоқда. Айниқса, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2015 йилнинг «Оила йили», деб эълон қилиниши ўзига хос ғамхўрлик бўлди.

Қадимдан муқаддас даргоҳ саналган оила ва унда камол топиб, улғаядиган ёш авлодга меҳр кўрсатиш халқимизнинг миллий қадриятларидан бири бўлиб келган. Мана шу эътиборнинг узвий давоми сифатида, Тожикистон Республикаси Оила кодексига ўзгартишлар киритилиши натижасида, оила қураётган ёшларнинг тўйдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш масаласига жиддий диққат қаратилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад эса, жамиятда соғлом оилани шакллантириш, ирсий ва туғма касалликлар билан дунёга келадиган болалар туғилишининг олдини олиш ва никоҳланувчиларга оилани ривожлантириш масалаларида маслаҳатлар беришдан иборатдир. 

Турсунзода шаҳар фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бўлими томонидан ҳам янги оила қураётган ёшларга бугунги кундаги қонунларнинг мазмун-моҳияти, оила тутишда эр-хотин ўртасидаги масъулият, мажбурият ва ҳуқуқларни тушунтириш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда қатор учрашувлар йўлга қўйиб келинмоқда. 

Учрашувларимизда бу борадаги ишларни янада кенгайтириш, ёш оила қурувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш йўналишида кексаларимизнинг қимматли ўгитлари ва амалдаги қонунчиликдан фойдаланамиз.

Бундан ташқари, жорий йил ўн йиллиги нишонланган Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни талаблари ҳам ёшларга атрофлича тушунтирилади. Тўйларда қилинадиган ортиқча сарф-харажатлар ўрнига, улар ўзлари учун керакли уй-рўзғор буюмлари ва бошқа зарур анжомлар харид қилишлари мумкинлиги таъкидланади. Бу эса, албатта, ёшларнинг кейинги турмушлари фаровон бўлишига хизмат қилади.

Бир неча йил олдин, олиб бориладиган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан, оила муқаддаслигини тўлиқ англаб етмаслик, ёш оилаларнинг эрта бузилиши ва эр-хотин ўртасидаги арзимас жанжалларнинг аянчли оқибатлари кўплаб кўзга ташланарди.

Бу эса, ўз навбатида, нафақат, биз – фуқаролик ҳолатини қайдга олиш идораси ходимлари, балки бутун жамоатчилик ташвишига сабаб бўлганди.

Қувонарлиси шундаки, кейинги йилларда йўлга қўйган тарғибот-ташвиқот ишларимиз, аҳоли, айниқса, ёшлар билан уюштирган суҳбату учрашувларимиз самараси ўлароқ, юқоридаги ташвишли ҳолат анчайин камайди.

Чунки оилаларни мустаҳкамлаш, унинг муқаддаслигини тарғиб этиш, бўладиган никоҳларнинг қонунийлигини таъминлаш, оилада тарбия ва саломатликни юқори даражага кўтариш ҳам биз олиб борадиган суҳбатларимизнинг асосий мавзуларидан саналади.

Шу билан бирга, жорий йилнинг «Ёшлар йили», деб эълон қилиниши ҳам мустақил Ватанимиз ёшлари ўртасида масъулият ҳиссини ошириб, уларнинг ота-она, оила, она-Ватан каби муқаддас тушунчаларнинг қадрига етиб, оила бахти ва юртимиз равнақи йўлида чинакам меҳнат қилишларига замина яратди.

Шу нуқтаи назардан, бугун ёш оилаларимиз тотув, жамиятимиз эса, бахтли ҳаёт кечирмоқда…

Матлуба МУСТАФОЕВА,

Турсунзода шаҳар фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бўлими мутахассиси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Муқаддас даргоҳ – иқтидорлар маскани

 

Халқимизнинг севимли минбари – «Халқ овози» газетаси тўқсон ёшга тўлди. Тўқсон йил давомида газета элу юртга беминнат хизмат қилиб келмоқда. Шу билан бирга бу муқаддас даргоҳда жуда кўплаб қаламкашлар етишиб чиқди. Уларнинг ҳар бири имкон қадар мамлакатимиз равнақида ўз улушларини қўшганликлари табиий.

На ёзувчилик ва на шоирликка даъвогар эмасман. Мен фақат ҳаётда

Муфассал...

ТУҒИЛГАН КУНЛАРИМ

 

ёки  «бриллиант  оёқ»

Аввало, айтиб қўяй. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, мен қуйидаги гапларни кимнидир қизиқтириш учун ўйлаб топганим йўқ. Агар гапимга ишонган бўлсангиз, бошладим.

Биласизми, мен нимани яхши кўраман? Байрамларни ва туғилган кунни. Сиз ҳам яхши билсангиз керак, шу кунлари одам фақат яхши сўзлар, табриклар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101053

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214163
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2055
2279
9469
8185301
63683
89570
8214163

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.56
Бугун: 22-05-2025 18:02:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015