Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 24 Август 2017 Кӯришлар: 2013
Печат

 

Ёхуд  жонфидо  аскарнинг  эзгу  амали  ҳақида

baxtovar 2017Инсон қаҳрамон бўлиб туғилмайди. Йиллар давомидаги дуруст тарбия уни қаҳрамон қилиб вояга етказади. Юрагида Ватанга, халққа, инсонга меҳру муҳаббати кучлилар қаҳрамонона амалларни содир этишга қодир бўладилар…

Бахтовар Азимов мустақил Тожикистонимизнинг ор-номусли йигитларидан бири эди. У ўз ихтиёри билан жорий йилнинг баҳорги чақириғи пайтида ҳарбий комиссариатга келди.

Она-Ватанга хизмат қилиш истагини оқ, оппоқ қоғозга ёзилган аризада баён этди.

Ҳарбий комиссариат ходимлари юрагида Ватан ишқи ёнган бу йигитнинг аризасини қабул қилишди. Тиббий кўрикдан ҳам муваффақият билан ўтди. У ҳам руҳан, ҳам жисмонан ҳарбий хизматни ўташга лойиқ, деб топилганди. Бахтоварга тенгқурлари қаторида ҳарбий хизматга жўнаш имконияти чексиз қувонч бағишлаганди…

Ўша машъум кунгача Бахтовар Азимов Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитетининг Чегара қўшинлари ҳарбий қисмида тўрт ой ҳарбий хизматни ўтади…

Жорий йилнинг 4 августи. Ўша куни ҳаво ниҳоятда иссиқ эди. Сомониён қишлоғининг гўдаклари эрталабки соат 8-9ларда, аллақачон, лиммо-лим тўлиб оқаётган  канал ёнида ўсган азим чинорнинг соясига тўпланишганди. Саратон қуёшининг ўткир нурларидан қочган болалар катта дарахт соясида бўлишларига қарамай, кўзларини каналнинг муздек зилол сувидан узолмас эдилар.

Каналнинг у томонидан хўжаликларнинг экин майдонлари, ундан-да нарироқда эса, қишлоқнинг пода боқиладиган даштлари ястаниб ётарди. Худди шу жойда канал устидан кўприк қурилган бўлиб, унинг нариги четида ҳарбий қисмнинг назорат пункти жойлашган.

Ўша куни назорат нуқтасида ҳарбий қисмнинг аскарлари Бахтовар Азимов ва Ҳаитбой Жалиловлар навбатчилик қилишарди. Ўз ҳарбий бурчларини садоқат ва зийраклик билан ўтаётган бу икки ёш аскарнинг диққатини қишлоқ болаларининг ўйинлари, уларнинг самимий қувончлари тортмай қолмасди, албатта. Эҳтимол, мустақил юртимизнинг бахтиёр болаларини кузатиб, аскарлар ўзларининг беғубор болаликларини эслаган бўлишса. Ҳар ҳолда улар ўзларидан 20-25 қадам узоқдаги болаларга онда-сонда кўз ташлаб қўйишарди. Ўйинқароқ болалар орасида 11 ёшли Меҳрубон ҳам борлигини улар ўша лаҳзада билишмасди…

- Бобо, бобожон… - ёш боланинг хавотирли ёрдамга чорлаган овози аскарларнинг диққатини тортди. Улар кўприк тепасига чопиб келишди. Каналнинг ғалаёнли суви болакайни бағрига олиб, аллақачон, кўприк тагидан олиб ўтаётганди. Кўпириб оқаётган сувда унинг боши гоҳ кўринар, гоҳ сув тагида кўринмай қоларди. Буни кўрган Бахтовар Азимов ҳеч иккиланмай, ўқдонни белидан ечиб, устига автоматини қўйди-да, ўзини каналга отди. Каналнинг ҳаётбахш суви қонсирагандек эди. Зудлик билан болани тўлқинлар гирдобидан тортиб олган Бахтовар уни соҳил сари улоқтирди. Чунки Панж дарёсининг муздек сувида кийимлари оғирлашиб, сузиш тобора мушкуллашаётганди. Бахтовар соҳилга томон яқинлаша олмади. Уни кўпириб оқаётган дарё суви ўз комига тортаётганди. Хизматдоши Ҳаитбойнинг уни қутқаришга уринишлари зое кетди. Ўша лаҳзаларда каналда ғалаён кўтариб оқаётган сув ўн гулидан бир гули очилмаган Бахтоварнинг жонига қасд қилган кўринарди. Ҳодисадан хабар топиб, бу ерга етиб келганлар ҳам иложсиз эдилар. Бахтовар сув юзида кўринмас, қонхўр дарё унинг танасини ўз комига тортганди…

Бу шум хабар тезда Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳияси раиси А. Вализодага етиб келди. Раис вилоят раиси Д. Гулмаҳмадзода ҳамда тегишли органларни бу воқеадан воқиф этиб, ҳодиса жойига етиб келди. Зудлик билан таъсис этилган штаб аъзолари ва Сомониён қишлоғи аҳли Бахтоварнинг жасадини излашга тушдилар. Вилоят раиси Д. Гулмаҳмадзода топшириғи билан канал суви қуритилди. Канал ичи уч марта қайта-қайта кўздан кечирилгач, кечки соат тўртларда Бахтоварнинг жасади қумлар орасидан топилди…

Оддий аскар Бахтовар Азимовнинг жўмардларча рафтори, унинг кўрсатган қаҳрамонлиги барчанинг олқишу таҳсинларига сазовор бўлди. Қаҳрамон аскарнинг жасади ҳарбий оркестр кузатувида туғилиб-ўсган жойи – Кўлоб шаҳрига келтирилди ва тупроққа топширилди.

- Мен деярли ҳар куни аскарларнинг ёнига борардим, улар билан ҳазил-мутойиба қилардим, - деб эслайди ўша машъум кунни 90 ёшли Рамазон Назаров. – Бахтсиз ҳодиса юз берган ўша кун эрталаб аскарлар ҳолидан хабар олдим. Уларга ўзим учун аскарлик шими топилмайдими, деб ҳазиллашдим. Кейин уйга келдим. Бир пайт неварам чопиб келиб, ўзининг сувга тушиб кетганлиги ва аскар бола уни қутқарганлигини ҳаяжон билан сўзлаб берди. Шошилиб ҳодиса жойига етиб келдим. Афсуски, кечиккандим. Шундай жасур ва меҳрибон фарзандни тарбиялаб, вояга етказган ота-онага минг раҳмат. Ўша жонфидо аскарни неварам - Меҳрубонни ўлимдан қутқарганлиги учун бағримга босиб, юзларидан ўпа олмаганлигимдан қайғуга ботаман. Кеча-кундуз унинг ҳақига дуо қилишдан ўзга иложим йўқ. Аллоҳнинг марҳамати Бахтоварга насиб айласин…

Ҳа, Бахтовар Азимов Ватан, элу юрт олдидаги қасамига содиқ қолди. Ўз жонини фидо айлаб, ўзга инсонни ўлимдан нажот берди. Бахтовар Азимовнинг бу қаҳрамонона амали мустақил юртимиз ёшлари учун ўрнак бўлишга арзийди. Эзгу амалларнинг умри боқий бўлади!

Т. ИБРОҲИМОВ,

И. МАҲМАДАЛИЕВ,

Мир Сайид Али Ҳамадоний ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Эмомали Раҳмон: -Менимча, аввал россияликлар дарвозани ишғол этишади…

 

Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Саранск, Ростов, Самара, Калининград, Нижний Новгород, Сочи каби шаҳарларидаги ўн иккита стадионда футбол бўйича XXI Жаҳон чемпионати мусобақалари давом этмоқда.

«Миллионлар ўйини» номи билан донг таратган спортнинг мазкур тури жаҳонда энг оммалашган бўлиб, сайёра халқларининг эътиборини ўзига қаратган.

Муфассал...

Наврўз гули

 

Абдулҳамид  Самадов 1947 йилнинг 5 августида Хатлон вилоятининг Ховалинг ноҳиясига қарашли Шикоргоҳ қишлоғида дунёга келган. Ўрта мактабни битириб, Душанбе педагогика олийгоҳида таълим олган. Бўлажак ёзувчининг қисса ва ҳикоялари ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб "Садои Шарқ", "Памир" каби нуфузли ойномалар ва "Адабиёт ва санъат", "Жумҳурият" сингари рўзномаларда  чоп этила бошланган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2270033

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8918570
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3646
3242
26979
8869230
49340
125971
8918570

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 13-12-2025 20:29:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015